ЎҚув-услубий мажмуа


  ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ (ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАР ФАКАТ



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

12 
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ (ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАР ФАКАТ 
ЭЛЕКТРОН ВАРИАНТДА, РАСПЕЧАТКА УЧУН БИРИНЧИ БИР НЕЧА 
ВАРАГИ КИЛИНАДИ) 


374 


375 


376 


377 


378 


379 


380 


381 


382 


383 


384 


385 


386 


387 


388 
13 
ХОРИЖИЙ МАНБАЛАР 
Островерхов Г.Е,, Бомаш Ю.М., Лубоцкий Д.Н. Оперативная хирургия и 
топографическая анатомия. 2013, ООО “Медицинское информационное 
агентство”, Москва, Россия. 736 с. 
Richard S. Snell. Clinical Anatomy by Regions. 2011, Lippincott Williams & 
Wilkins; Ninth, North American Edition edition. 768 pages. 
John T. Hansen.. Netter’s Clinical anatomy, Third edition. 2014 by Saunders, an 
imprint of Elsevier Inc. 546 pages. 


389 
Conor Delaney.. Netter's Surgical Anatomy and Approaches, 1e (Netter Clinical 
Science) 2013, Saunders; 1 Har/Psc edition, an imprint of Elsevier Inc. 672 pages 
14 
АННОТАЦИЯЛАР (МАЪРУЗАЛАР) 
МАЪРУЗА № 1 
 
ОПЕРАТИВ ЖАРРОҲЛИК ВА ТОПОГРАФИК АНАТОМИЯ ФАНИНИНГ 
МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. 
ОПЕРАЦИЯЛАР ҲАҚИДА ТУШУНЧА. 
 
Бугундан бошлаб сиз, шифокордан юксак номга эга бўлиш ниятида олаётган 
билимингизни янада бойитадиган, ҳар томонлама тулдираган муҳим ва янги бир фан-
оператив жарроҳлик ва топографик анатомия фани билан танишасиз. 
Аввало, бу фаннинг ўзи нима, нималарни ўргатади, унинг амалий медицинадаги 
аҳамияти тўғрисида гапиришдан олдин икки оғиз кафедрамиз ҳакида – Оператив жарроҳлик 
ва топографик анатомия кафедрасининг тарихини эcлатиб ўтиш тўғрироқ бўлар эди. 
1920 йилда Тошкентда Туркистон Университети (Ўрта Осиё учун) очилганлиги 
ҳаммамизга маълумдир. Ана шу даврда бу олийгох қошида медицина (тиббиёт) фақўльтети 
ҳам очилиб, унда биринчи бўлиб оператив жарроҳлик ва топографик анатомия кафедрасига 
йирингли жарроҳликнинг асосчиси сифатида бутун оламга танилган Войно-Ясенецкий асос 
солди. Войно-Ясененцкийдан сўнг бу кафедрага профессор Ильин, Валькер, Перешивкин, 
Стекольниқов, 1966-1979 йилларда кафедрага Давлат мукофоти лауреати, проф. Ф.Ф. 
Амиров бошчилик қилган. 
Профессор Ф.Ф.Амиров кекирдак пластикаси билан шуғулланган ва бу борада катта 
ютуқларга эришган. Шу туфайли ҳам олий мукофотга сазовор бўлган. 
1979 йилдан бошлаб, то 2005 йилгача, яъни одам анатомияси фани билан 
қўшилгунига қадар оператив жарроҳлик ва топографик анатомия кафедрасига професор 
Н.Ҳ.Шомирзаев раҳбарлик қилиб келган. 
Топографик анатомия билимисиз, аъзо ва тизимларнинг топографо-анатомик 
хусусиятларини билмасдан туриб, яхши шифокор, айниқса, жарроҳ бўлиб етишиш мумкин 
эмас. Ёмон рассом, ёзувчи, мухандис, композитор ва ҳоказолар бўлиш мумкин, аммо тиббиёт 
соҳасига қадам қўйган киши ёмон шифокор бўлишга ҳаққи йўқ. 
Ҳозирги кунда фан ва техника юксак даражада ривожланганлигига қарамасдан 
тиббиёт соҳасида, айниқса жарроҳликда қўл билан даволаш усуллари кўпрок қўлланилади.
Бу деган сўз тиббиёт тараққиёти ҳали орқада, деган гап эмас, балки ўз навбатида 
кўпгина электрон ҳисоблаш машиналари амалиётида диагноз қўйиш, унинг бошқа 
касалликдан фаркини аниқ ажратиш ва белгилаш учун ҳамда айрим даволаш ишларида, кенг 
қўлланилиб келмокда. 
Аммо ана шу машиналар учун ҳам код ва алгоритмларни инсон тўзиб беради. Демак, 
ҳар қандай иктисослашган юқори малакали машина ҳам инсон миясининг ўрнини боса 
олмайди, чунки ўша машина ҳам одамзод миясининг, қўлининг маҳсулидир. Шунинг учун 
инсон аъзоизмини ҳар томонлама мукаммал билиш шифокор учун зарурият бўлиб 
ҳисобланади. 
Электрон ҳисоблаш машиналари деярли чарчамайди, бу эса уларнинг инсон олдидаги 
бирдан бир ютугидир.
Шундай қилиб, оператив жарроҳлик ва топографик анатомия нима? 
Оператив жарроҳлик-операциялар ҳақидаги фан бўлиб, у топографик анатомия билан 
чамбарчас боғлиқдир. 


390 
Топографик анатомия амалий фан бўлиб, аъзо ва тўқималарнинг одам танаси 
(аъзоизми) нинг турли соҳаларида ўзаро жойлашишини, уларнинг бир-бирига нисбатан ўзаро 
муносабатини ўрганади. Топографик анатомиянинг ушбу хусусиятидан шифокор диагноз 
қўйишда ёки жарроҳлик операциясининг режасини тузишда фойдаланади. Демак, 
топографик анатомия билимисиз айрим патологик жараёнларнинг тараққиёт механизмини 
тушуниш, топик диагностикани аниқ билиш ва жарроҳлик муолажаларини тўғри бажариш 
мумкин эмас. Топографик анатомиянинг асосчиси буюк жарроҳ Н.И.Пироговдир (1810-1881 
йй.). У топографик анатомиянинг жарроҳлик операцияларини асослаш учун амалий фан 
бўлиб ҳисобланишини таъкидлади, бу фанни жарроҳлик анатомияси деб атади. Н.И.Пирогов 
биринчи бўлиб, ҳажми жиҳатидан буюк бўлган анатомик эксперимент ўтказди – одам 
аъзоизмининг барча соҳаларида тўқималар ва аъзоларнинг топографиясини ўрганиш 
мақсадида мурдаларни музлатиб, кейин кесиб ўрганишни киритди (“музли анатомия”), 
чунки мурда дарҳол музлатилганида ундаги аъзо ва тўқималар ўзларининг ҳаёт давридаги 
ҳолатини деярли ўзгармаган ҳолда сақлаб қоладилар. Ундан ташқари, топографик 
анатомияда қаватма-қават препаровка қилиш, қон томирларига рангли моддалар киритиш, 
рентген тасвирини олиш, коррозион препаратлар тайёрлаш каби методлар ҳам қўлланилади. 
Топографик анатомияни ўрганишда олинган билим ҳайвонларда ўтказиладиган 
тажрибалар ҳамкорлигида янада мустаҳкамланади. Масалан, айрим аъзолар зарарланганида 
қўлланиладиган жарроҳлик юмушларининг имқоният чегарасини аниқлашда, жароҳатланган 
аъзо ёки тизимни қайта тиклаш операцияларида аъзоизмнинг ўз анатомик ресурсларидан 
фойдаланишнинг йўлларини ва имқониятини белгилашда. Топографик анатомия фанини 
ўрганиш фақатгина жарроҳлар учун эмас, балки терапевт, педиатр ва невропатолог каби 
бошқа мутахассислар учун ҳам зарурдир. Агар бундан 40-50 йил муқаддам диагноз қўйишда 
касаллик локализациясини аниқ билиш мақсадида фақат аускультация, перкуссия ва 
рентгеноскопия усуллари қўлланилиб келган бўлса, ҳозирги даврда диагноз қўйиш учун 
юрак бўшлиқларига зонд киритиш, аортография, мия ён қоринчаларини пункция қилиш 
(игна билан тешиб кириш) перитонеоскопия, спленопортография, коронарография каби 
кўпгина мураккаб методлардан фойдаланиш шифокорнинг кундалик фаолиятида 
одатдагидек бўлиб қолди. Кўриб турибсизки, асбоблар ёрдамида ана шундай мураккаб 
юмушларни бажариш топографик анатомияга нисбатан бўлган эҳтиёжни камайтирмайди, 
балки бу фаннинг зарурлигини яна бир бор таъкидлайди, холос. 
Топографик анатомия фанини ўрганиш диагнознинг анатомик ва физиологик 
субстратини тузишда муҳим рол уйнайди. Нима учун I бармоқ панарицийси V бармоқка 
ўтиши мумкин? Бу ҳолнинг анатомик асоси билак-кафти усти бўғими соҳасида бош бармоқ 
ва жимжилок пайлари синовиал кинларининг бевосита алокадорлигидадир. Шу туфайли бу 
бармоқлардаги йирингли жараён биридан-иккинчисига ўтиши мумкин. 
Топографик анатомияни мукаммал ўрганиш аъзо ва тўқималарнинг одам (инсон) 
ёшига нисбатан тўзилишини тўғри таҳлил қилишга кўмаклашади. Кейинги вақтларда 
болалар аъзоизмининг топографик анатомиясини ўрганишга кўп эътибор берилмокда, чунки 
бу диагноз қўйишда катта аҳамиятга эга. Масалан, боланинг кўкрак бўшлиғини текширишда 
юракнинг кўндалангроқ жойлашганлигининг гувоҳи бўламиз. Болалар юрагининг нормада 
топографо-анатомик хусусиятларини билмаслик нотўғри хулоса чикаришга сабаб бўлиши 
мумкин. 
Замонавий тиббиётда аъзолар ичи топографик анатомияси (ўпка, жигар, буйрак) 
алоҳида аҳамиятга эгадир. Бунинг асосида аъзони авайловчи операциялар принципларини 
ишлаб чиқиб, касалликка йўлиққан аъзони бутунлайига эмас, балки фақат унинг зарарланган 
жойинигина резекция қилиш орқали олиб ташлаш мумкин бўлади. Аъзо ичи топографик 
анатомияси сегментлар чегараси ҳақидаги аниқ маълумотларга (ўзининг қон билан 
таъминлаш манбаи, бронхларнинг, ўт йўлларининг жойлашиши ва ҳоказолар) асосланади. 
Шунга кўра, ўпка ёки жигар сегментлари резекцияси операцияси амалга оширилади. 
Топографик анатомия билан оператив жарроҳлик аъзоизмда касаллик ёки 
шикастланиш туфайли вужудга келадиган анатомик ва функционал ўзгаришларни 


391 
(бузилишларни) тузатиш мақсадида актив таъсир қилишда жарроҳ учун асосий курол бўлиб 
ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, жарроҳлик соҳасида шу кунгача учраб турадиган 
шифокорлар хатоликларининг асосий кисми, уларнинг топографик анатомияни 
билмасликларидан келиб чикади. Буни патолог анатомлар ва суд тиббиёти экспертизасининг 
кўп сонли маълумотларидан билиш кийин эмас. 
Шунингдек диагностикада ҳам топографик анатомияни чуқур билиш талаб этилади. 
Масалан, ангиография мақсадида аортага қонтраст моддаларни киритиш (юбориш) усуллари. 
Қорин аортаси ва унинг тармокларини рентген билан текшириш учун қонтраст моддани 
катетер орқали сон артериясига киритиш мумкин; аорта ёйининг аортографияси учун 
катетерни чап томондаги умумий уйку артериясига киритиш қўлай. Биринчи бўлиб, 
аортографияни аргентина жарроҳи Дос-Сантос (1929 й) таклиф этган. Аортография 
техникасини Н.А. Лопаткин (1960) анча мукаммаллаштирди. 
Бу методнинг қийинчилиги орқанинг қалин мускуллар қатламини тешиб, исталган 
сатҳда бевосита қон томирга тушиш учун қорин аортаси проекциясини аниқ топишдадир. 
Аортага қовўргалараро артериялар орқали ҳам тушиш мумкин, аммо бу усулдан 
аортография мақсадида фойдаланиш кийин, аксинча, дори моддаларини киритишда ушбу 
усул қўл келади. 
Жигар касалликларида дарвоза венаси тизимини киндик венасига қонтраст мода 
киритиб текшириш мумкин. Бу усул қонтраст моддани кўр-кўрона талоққа киритишдан кўра 
(спленопортография), анча хавфсиздир. 
Ҳаммамизга маълумки, ҳозирги шароитда юракнинг тўғма ва ҳаёт даврида 
ортирилган нуксонлари кўп учраб туради. Шундай ҳолларда аниқ диагноз қўйиш мақсадида 
юрак бўшлиқларига зонд киритилади. Юракнинг унг камераларига зонд ўмров ости венаси 
орқали, чап камераларига эса, ўмров ости ёки уйку артериялари орқали киритилади. 
Топографик анатомияни билиш баъзан симптомга (касаллик белгисига) кўра, ютиб 
юборилган ёт таначалар (предметларнинг) локализациясини аниқлашга ёрдам беради 
(кўпинча болаларда). Фақат топографик анатомияни билишгина аорта ёки тагида 
қизилўнгачда тиқилиб қолган ёт таначанинг сайёр нервдан чиқувчи қайтувчи нервни 
(

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish