418
Висцерал
фасция
варақлари
ораларидаги
клетчатка
бўшлиқлари
берк
бўлмаганлигидан
қизилўнгач
ва
трахеянинг
орқа
девори
шикастланишидаги
флегмоналарнинг тарқалиб кетиш хавфи бор. Зеро, фасциянинг висцерал варақлари йирик
қон томирлар, трахея ва қизилўнгач бўйлаб бўйиндан кўкс оралиғи соғасига ўтади, ва
шунинг билан, гематома ҳамда флегмоналарнинг бу ерга тарқалишини таъминлайди. Бунинг
олдини олиш учун зарарланган клетчатка бўшлиғини рационал равишда, унинг
топографиясини яхши билган ҳолда дренажлаш керак.
Бўйин соҳасидаги ташқи мўлжалларга келсак, унда 6 та учбурчак ажратилади: 2 та
жағ ости, 2 та уйқу ва 2 та ён учбурчаклар. Уларнинг амалий аҳамияти шундаки, асосий
анатомик тузилмаларнинг топографиясида у ёки бу даражада ориентир олишга имкон
беради. Масалан, жағ ости учбурчакларида жағ ости сўлак безлари, юз артерияси,
чуққуроқда ва орқа томонда – ташқи уйқу артерияси жойлашган; уйқу учбурчакларида
бошга борувчи умумий уйқу артерияси ва унинг бифуркацияси аксланади; ташқи
учбурчаклар соҳаларида эса қўлни таъминловчи ўмров ости томирлари ва елка чигали
нервлари ўтади.
Тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулининг олдинги қирғоғи бўйиннинг асосий томир-нерв
тутамини очишда асосий мўлжал вазифасини ўтайди. Уйқу артериясини яна пастки жағнинг
бурчагидан тўш-ўмров бўғимига ўтказилган тасвир чизиғи бўйлаб ҳам очиш мумкин.
Тўқималарни қаватма-қават кесгач, жароҳатга медиал томонда умумий уйқу артерияси,
юзароқ ва ташқарида ички бўйинтуруқ венаси, уларнинг оралиғида, чуқурда адашган нерв
аниқланади. Умумий уйқу артериясининг бифуркациясини кўпинча қалқонсимон тоғайнинг
юқориги қирғоғи 2-3 см ташқарироқда топилади.
Қизилўнгачнинг бўйиндаги қисмига оператив очиб киришунинг ҳамма томонлардан
бошқа аъзолар билан ўраб олинганлиги туфайли ҳам анча қийин. Унга қандай қириб бориш
мумкин? Қизилўнгач траҳея билан умуртқа поғонасининг орасида, ўрта чизиқ бўйлаб чап
томонга бироз оғган ҳолатда жойлашган. Унга қайси томондан кириб борилмасин, томир
тутамини четлаб ўтиб бўлмайди. Тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулининг орқа қирғоғи бўйлаб
кесиладиган бўлса, томир-нерв тутамининг орқа томонидан ўтишда, уни кўрмасдан
жароҳатлаб қўйиш ҳавфи бўлади. Шу туфайли қизилўнгачни томир тутами билан траҳея
орасидан кесиб очиш анатомик жиҳатдан асосли ҳисобланади. Бунда чап томондаги
мускулнинг олдинги қирғоғи бўйлаб кесиб томир ғилофининг олдинги деворини очилади,
томирларни ташқари томонга суриб, трахеянинг орқасидаги қизилўнгачни топилади.
Операциядан олдин беморнинг бошини қарама-қарши томонга буриб қўйиш мақсадга
мувофиқ бўлади, чунки бунда томир тутами мускулнинг, қизилўнгач эса траҳеянинг тагидан
чиқиб кўриниб туради.
Бўйиннинг ташқи учбурчакларида жойлашган ўмров ости артерияси, елка чигали,
пастки бўйин симпатик тугунини очишни кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: