ЎҚув-услубий мажмуа



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

Сўрғичсимон соҳа
чакка суяги сўрғичсимон ўсиқғининг контуралри орқали 
аниқланади. Соҳани юқорида ёноқ равоғини орқага давом эттириб ўтказилган чизиқ 
чегаралайди. Териси юпқа, сочлар билан қопланган. Тери ости ёғ клетчаткаси яхши 
ривожланмаган. Унда қулоқнинг орқа артерияси ва веналари, катта ва кичик энса 
нервларининг шохлари ўтади. Хусусий фасция пастга томон юпқалашиб боради. Суяк усти 
парадаси анча пишиқ бўлиб, суякдан осон ажралади. Зич суяк пластинкаси орқасида шиллиқ 
парад билан қопланган, турил ўлчамдаги катакчалар бўлиб, улар сўрғичсимон ўсиқнинг 
олдинги-юқориги қисмида йирик катакчага – сўрғичсимон ўсиқ ғорига очилади. 
Сўрғичсимон ўсиқ ғори ўрта қулоқ бўшлиғи билан туташган. Ўзида ҳаво сақловчи 
катакчаларнинг қай даражада тузилганлигига кўра сўрғичсимон ўсимтанинг 3 хили тафовут 
қилинаид: 
1.
Пневматик шакли (58% ҳолларда учрайди) – ҳаво тутувчи катакчалар кўп 
сонли бўилб, ўлчамлари йирик бўлади.; 
2.
Склеротик шакли (10% ҳолларда учрайди) – кам сонли майда катакчаларга 
эга бўлади; 
3.
диплоэтик шакли – юқорида айтиб ўтилган пневматик ва склеротик 
шаклларнинг оралиғидаги тузилишга эга бўлади. 
Сўрғичсимон ўсиқ ғори унинг олдинги-юқориги квадратида жойлашган бўлиб, суяк 
юзасидан 1,5-2 см чуқурда, эшитув йўлининг суяк қисмидан 2 мм орқароқда жойлашади. 
Ўрта қулоқнинг йирингли яллиғланишларида йирингли жараён ноғора парда 
бўшлиғидан унинг ғори орқали катакчаларига ўтиши мумкин. Бунг йирингли мастолдит деб 
аталади. Йирингли мастоитда сўрғичсимон ўсиқ бўшлиғини очишда 3 та муҳим анатомик 
элементларнинг яқинда жойлашганлиги назарда тутиш керак. Шу мақсадда сўрғичсимон 
ўсиқнинг олдинги юзасида учбурчак шаклидаги майдонча ажратиб олинади (Шипо 
учбурчаги). Бу учбурчакнинг олдинги томонини spina suprameatum-дан сўрғичсимон 
ўсиқнинг чўққисига ўтказилган чизиқ, орқа томонини – tuberositas mastoidea, юқориги 
томонини ёноқ равоғининг давоми бўйлаб ўтказилган чизиқ ҳосил қилади. 
Шипо учбурчагидан олдинда юз нерви канали ташқи эшитув йўлининг пастки 
қисмига ёндошган ҳолдатда жойлашади. Учбурчакнинг юқорисда бош суяги асосининг ўрта 
чуқурчаси, орқасида сигмасимон синус жойлашган. 1,6% ҳолларда сигмасимон синус ташқи 
эшитув йўлига яқинроқ жойлашиб, операция вақтида катта хавф тўғдиради. 
Бош мия учта мия қобиғи билан ўралган. Миянинг қаттиқ парадси бош суягининг 
ички юзасини бевосита қоплайди ва вена синуслари ҳамда бош мия катта ярим шараларини 
бир-биридан ажратувчи ўроқсимон ўсиқни ҳосил қилади. Энса суягининг кўндаланг эгати 


415 
яқинида, мияча чодирининг қирғоғи бўйлаб миянинг қаттиқ парадси икки вараққа ажралиб 
кўндаланг синусни ҳосил қилади. Кўндаланг синус ён томонларида сигмасимон синусга 
давом этади. Бу ўтиш жойи сўрғичсимон ўсиқнинг асоси яқинида жойлашган бўлиб, уни 
мастоидит юзасидан ўтказиладиган операциялар вақтида эсад тутиш керак. 
Бош суягининг ўрта чуқурчасида, турк эгарининг ён томонларида қаттиқ мия 
парадсининг ғорсиомн синуси жойлйашган. Ўнг ва чап синуслар ўзаро анатсомозлар орқали 
туатшган, натижада, айлана синус ҳосил бўлади. Ғорсимон синус бош суяги бўшлиғининг 
олдинги қисмидаги майда синуслардан, ҳамда кўз веналаридан қон йиғади. Эмиссар веналар 
воситасида бу синус юздаги йирик вена чигали – қанотсимон вена чигали билан туташади. 
Қанот-танглай чуқурчаси клетчаткасининг йирингли яллиғланишида инфекцияли 
тромбларнинг ғорсимон синусга метастазини шу туашув орқали изоҳлаш мумкин. Ғорсиомн 
синус ичидан ички уйқу артеряиси ва узоқлаштирувчи нерв ўтади. 
Тўрли парда миянинг пўшталарига кирмайди. Қаттиқ ва тўр пардалар орасида 
юпқагина толали тўқима қавати бор. 
Миянинг учинчи қобиғи – юмшоқ мия парадси бош миянинг барча пушталарини 
қоплайди ва ўзида қуюқ қон томирлар тўрини тўтади. 
Юмшоқ ва тўрли пардалар орасида тўр парад ости бўшлиғини тўлдириб турувчи мия 
суюқлиги (ликвор) бўлади. 
Бошнинг ёпиқ шикастланишларида гематомаларнинг локализациясини бидиш 
муҳимдир. Қон қаттиқ мия парадси билан бош суяги орасида тўпланса экстрадурал гематома 
ҳосил бўлади; субдурал гематомада қон қаттиқ ва тўрли пардалар орасида тўпланади; 
субарохноидал гематомалар юмшоқ мия парадси томирларининг жароҳатланишида, бевосита 
бош миянинг юзаси устида ҳосил бўлади. 
Экстрадурал гематомаларда, асосан, вена томирлари, камроқ a.meningea media 
шикастланади. Бу гематомалар, одатда, катта бўлмайди ва кам ҳолларда (асосан, a.meningea 
media шикастланиши) миянинг эзилшига олиб келади. Люмбал пункция қилинганда 
ликворда қон борлигини кўрсатувчи белгилар аниқланмайди. 
Суюдурал гематомалар тез =осил бщлади ва катталашади, миянинг эзилиши 
кузатилади. Қоннинг тўрли пардасидаги ёриқлар орқали ўтиши натижасида, люмбал 
пункцияда, мия суюқлигида қон аниқланади. 
Субарохноидал гематомалар юмшоқ мия пардасидаги қон томирларнинг 
жароҳатланиши натижасида жуда тезлик билан катталашиб боради, бироқ бунда миянинг 
эзилиш белгилари секин намоён бўлади, орқа мия пункциясида ликворда қоннинг шаклли 
элементлари (эритроцитлар) анқиланади. 
Миянинг асосидаги гематомалар, айниқса хавфлидир. Чунки, бирнчидан, улар йирик 
қон томирлардан (вена синуслари, виллзиий ҳалқасининг шохларидан) ҳосил бўлади; 
иккинчидан, бу гематомалр, кўпинча Сильвий сув йўлини сиқиб, миянинг III қоринчасидан 
IV қоринчага ликворнинг оқиб ўтишини тўсиб қуйяди, натижада, бош мия бўшлиғидаги 
босим кўтарилади ва мия қоринчалари кенгаяди. 
Шуни таъкидлаш жоизки, бош мия ички босмнинг кўтарилишига ниҳоятда сезгирдир. 
Гематомалар ёки бошқа сабаблар оқибатида миянинг эзилиши бутунлай бош мияда, шу 
жумладан, унда жойлашган қон айланиш ва нафас олиш марказларида қон айланишининг 
бузилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам бошнинг ёпиқ шикастларида, миянинг эзилиш 
белгилари бўлганда (бош оғриғи, пульснинг секинлашуви, ҳушдан кетиш) биринчи ёрдам 
сифатида бошнинг ички босимини люмбал пункция қилиб пасайтирилади. 
Бош мия бўшлиқлари ва йирик қон томирларнинг акс-тасвирларини аниқлаш, уларни 
ўрганиш миядаги касалликларнинг тутган ўрнини аниқ ташхислаш ҳамда мияндаги 
жарроҳлик муолажаларида оператив очиб кириш йўлларини ишалб чиқишга ёрдам беради. 
Мияга оператив очиб киришнинг асосий йўли трепанция бўлиб, унинг ёрдамида, 
асосан, бош мия катта ярим шарларининг юзаларига ҳамда мияга уларнинг акс-тасвирини 
ҳисобга олган ҳолда очиб кирилади.. Трепанация қилиб миянинг асосига кириш анча қийин. 
Оператив йўлни танлашда миянинг турли анатомик тузилмаларининг бош суяги юзасига акс-


416 
тасвирини аниқлаш муҳим ўрин тутади. Масалан, Кренлейн-Брюсова схемаси мия қаттиқ 
парадси ўрта артериясининг, латерал (Сильвий) ва марказий (Роланд) эгатларининг акс-
тасвирини аниқлашга имкон беради. 
Б.Г.Егоров олдинги ва орқа мия пушталарининг акс-тасвирини аниқлашнинг янги 
скелетотопик схемасини атклиф этган. Бу схемага кўра, биринчи чизиқни сагиттал чок 
бўйлаб nasion-дан inion-гача, марказий эгатга мос келувчи иккинчи чизиқни эса биринчи 
чзиққа перпендикуляр равишда унинг қоқ ўртасидан ўтказилади. Иккинчи чизиқдан олдинга 
ва орқага 1,5 см дан ташлаб олдинги ва орқа марказий пушталарга тўғри келувчи иккитта 
параллел чизиқлар ўтказилади. 
Бундай схемалар нейрожарроҳлик операцияларини бажаришда қўйиладиган 
талабалрни тўла-тўкис қондира олмайди, албатта. Стереотоксик энцефалометрия услуби эса, 
миядаги чуқурда жойлашган тузилмаларни жуда катта аниқлиқ билан, олдиндан, аниқлаш 
имконини беради. 
Стереотоксик усулда миянинг координатларини стереотоксик ускунанинг 
координаталари тизими билан солиштириб кўрилади. 1947 йилда Шпигель ва Рикерт 
томонидан таклиф этилган стереотоксик ускуна миянинг пўстлоқ ости ва пояси соҳаларида 
жойлашган ҳар қандай чуқур тузилмаларнинг жойлашган ўрнини аниқ топишга ёрдам 
беради. Худди шу ускуна ёрдамида, қалтироқ (паркинсонизм) хасталигида таламуснинг 
вентро-латерал ядросини анқилаб, уни парчалаш мумкин бўлди. 
Бош миядаги операцияларда жарроҳлик йўли билан очиб киришни танлашда 
эътиборга олиниши заурр бўлган ҳолатлар бор. 
Биринчидан, бош суяги бўшлиғини сагиттал синус ўтадиган ўрта чизиқ бўйлаб, ёки 
бошқа йирик синусларнинг жойлашган ўрни бўйлаб очиш таъқиқланади; иккинчидан, мия 
моддаси орқали ўтувчи кесимлар ўтказиб очиш (абсцессларни очиш ва ёт жисмларни олиб 
ташлаш бундан мустасно) мумкин эмас. 
Нейрожарроҳликда энг яқин йўл билан оператви очиб кириш имконияти доимо 
бўлавермайди; бунга вена синусларининг борлиги ёки мия моддасининг функция жиҳатдан 
муҳим бўлган зоналари ҳалал беради. Шулар сабабли, кўпинча, миянинг асосига ва чакка 
бўлагига очиб киришда чакка соҳаси танланади; бошнинг орқа чуқурчасига энсанинг катта 
тешигини кенгайтириш орқали кирилади. Миядаги ўсмалар кўпинча қоринчаларда ҳамда 
миянинг асосида ўсгани сабабли пешона ва тепа суяклари соҳаларида трепанациялар камдан-
кам бажариалди. 
Миянинг шикастларида бош суягини жароҳатлаган жойда ёки гематома ўрнида 
трепанация қилинади. 
Трепанациянинг икки хили фарқланади: Вагнер-Вольф бўйича – бош чаноғининг 
барча қопламларини бир бутун тақасимон лаҳтак шаклида, тери-мускул-суяк парадси 
оёқчасини қолдирган ҳолда бир лаҳзада кесилади. Аввал юмшоқ тўқималарни суяккача ёй 
шаклида кесилади, сўнгра кесим чизиғи бўйлаб суяк пластинкаси очилади. Натижада клапан 
шаклидаги тери-мускул лаҳтаги ҳосил бўлади. Бу клапанни илмоқлар билан тортиб қаттиқ 
мия пардасини очилади.
Мия моддаси қўйилган тешикда сиқилиб, эзилиб қолмаслиги учун аввалдан люмбал 
пункция орқали 30-40 мл мия суюқлигини чиқариб ташлаш керак. Бош қутисидаги тешик-
нуқсонни бекитиш учун ҳозирги пайтда полиметилметакрилат ҳамда поливинил 
пластинкалари ёрдамиа аллопластика қилинади. Бундай пластинка атрофида кейинчалик уни 
ушлаб турувчи фиброз тўқимали қопча ҳосил бўлади. Агар тешикнинг ўлчами 5х6 см дан 
катта бўлса, уни бундай усул билан ёпиб бўлмайди. 
Бош мия ўсмалари ичида миячанинг субтенториал, кўприк-мияча бурчаги, IV қоринча 
ҳамда мия пояси ўсмалари алоҳида ўрин тутади (катталарда 35-40%, болаларда 70% гача 
учрайди). Бош чаноғи орқа чуқурчасидаги операцияларнинг ўзига хослиги шундаки, тери-
суяк лаҳтагини кесиб бўлмайди, ундан ташқари узунчоқ миянинг яқин жойлашганлиги катта 
хавф тўғдиради. 


417 
Орқа чуқурчага Кушинг ёки А.Л.Поленов ишлаб чиққан оператив очиб киришда 
терида иккала сўрғичсимон ўсиқни ташқи энса дўмбоғи орқали туташтирувчи ёйсимон ва 
унинг ўртаисдан пастга тикка кесимлар ўтказилади. Бўйин апоневрози ҳамда барча бўйин 
мускулларини кесиб пастга тортилади. Атлантнинг орқа ёйини олиб ташлаб, membrane 
atlanto-occipitalis –ни кесилади. Энса суягида бир нечта фрезали тешикларни очиб, улар 
орқали суякни катта энса тешигининг орқа қирғоғи билан бирга кесиб-кўчириб олинади. 
Қаттиқ мия пардасини кесиб мияча очилади. 
Тутқаноқ (эпилепсия) ни хирургик йўли билан даволашнинг яхши наф берадиган 
усуллари ҳозирча ишлаб чиқилмаган. Канадалик нейрохирург Пенфилд миянинг 
биоэлектрик фаол патологик жойини 1 см чуқурликда олиб ташлаш – лоботомияни таклиф 
этган. Бошқа хирурглар шундай зоналарни вакуум-сўрғич ускунаси ёрдамида мия 
пўстлоғини сўриб олиб ташлашни тавсия этадилар. Бу операцияларни экспериментал 
ўрганиш давом эттирилмоқда. 

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish