413
қолган жойларда уни суякдан юпқа суяк усти парадси ости клетчатка қавати ажратиб туради.
Шу сабабдан суяк усти пардасининг остидаги гематома ва йиринг битта суяк бўйлаб
тарқалади.
Бош суяги гумбазининг суяклари ясси бўлиб, учта қаватдан тузилган. Ташқи
пластинканинг қалинлиги 1 мм бўлиб зич суяк тўқимасидан иборат. Ўрта, ғовак (диплоэ)
қаватида диплоэ веналари жойлашган бўлиб, улар эмиссар веналар орқали, бир томондан,
юза қаватдаги тери ости веналари билан, иккинчи томондан, бош суяги бўшлиғидаги қаттиқ
мия парадсининг веноз синуслари билан туташган. Ғовак қават жароҳатланганда кўп қон
кетиши кузатилади. Суякнинг энг ички қавати 0,5 мм қалинликдаги зич пластинкадан иборат
бўлиб, уни шишасимон пластинка деб аталади. Чунки, шикастланишлар оқибатида,
кшпинча, ана шу ички пластинка синади. Бу эса ўз навбатида қаттиқ мия пардасидаги қон
томиларнинг жароҳатланиши каби оғир асорталарга олиб келиши мумкин. Бош суяги
шикастларида ички пластинка ташқи пластинкага нисбатан каттароқ масофада синади.
Бош гумбази суяклари қайта тикланмайди, балки суякдаги нуқсон бириктирувчи
тўқима билангина тўлади, холос. Шу сабабли бош суягининг нуқсони жароҳатларида
пластик операция ўтказиш лозим. Бўлади.
Чакка соҳасини олдиндан, юқоридан ва орқадан пешона суягининг ёноқ ўсиғи, тепа
суягининг чакка чизиғи, сўнгра қулоқ супрасининг орқаси бўйлаб пастга йўналган чизиқ,
пастда ҒҒҒ чегаралайди. Соҳанинг териси соч билан қопланган, остидаги клетчатка яхши
тараққий этмаган. Унда бириктирувчи тўқимали тўсиқчалар кам бўлиб, соҳанинг пастки
томонида деярли йўқолиб боради. Шу сабабли терини бурмага олиш ва операция пайтида,
остидаги тўқималардан осон ажратиш мумкин. Тери остида юза чакка артерияси ўтади; бу
артериянинг томир уришини ташқи эшитув тешигидан 0,5 см олдинда пайпаслаб аниқласа
бўлади. Артерияни кузатиб борувчи қулоқ-чакка нерви чакка соҳасининг орқа қисмида
тармоқланади. Соҳа олдинги қисми терисни эса ёноқ-чакка нерви таъминлайди.
Бош гумбазининг пай қалпоғи чакка соҳасига ўтганда юпқалашиб, соҳанинг юза
фасциясини ҳосил қилади ва ёноқ равоғига бирикмасдан юзга ўтиб кетади.
Чакканинг хусусий фасцияси чакка мускулини қоплаб пастда икки вараққа ажралади:
юза варағи ёноқ равоғининг олдинги юзасига, чуқур варағи равоқнинг орқа юзасига
ёпишади. Натижада бу варақлар ораисда ёпиқ клетчатка бўшлиғи ҳосил бўлади. Ёноқ суяги
ва равоғи остеомиелитларида йиринг шу бўшлиқда тўпланади.
Хусусий фасция билан чакка мускули орасида клетчатка қатлами бор. Бу клетчатка
ёноқ равоғининг орқаси бўйлаб лунждаги ёғ тўпламига бриб қўшилади.
Чакка мускули чакка чуқурчасини эгаллайди ва пастга ингичка пай кўринишида ёноқ
равоғи орқаси бўйлаб давом этиб, пастки жағнинг тож ўсимтасига жуда маҳкам бирикади.
Жағни резекция қилишда хирурглар пайни ёпишган жойидан ажратмасдан, балки тож
ўсимтасининг бир қисмини ушатиб олишни афзал кўришади.
Мускулнинг ичида олдинги ва орқа чуқур чакка аретриялари ўтади.
Мускулнинг остидаги ғовак клетчатка қавати уни суяк усти парадсидан ажратиб
туради. Суяк усти парадси остидаги суякка ёпишиб кетган. Чакка суягининг тангасимон
қисимда диплоэ қавати бўлмайди, бу ерда суяк иккита зич пластинкаларнинг ўзидангина
иборат ва кучсизгина зарбанинг таъсирида синиши мумкин. Бундай ҳолларда суякнинг ички
юзаси билан қаттиқ мия парадси ораисдан ўтувчи ўрта менингеал артерия шикастланиши
мумкин, оқибатда эпидурал гематома ҳосил бўлиши хавфи пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: