ЎҚув-услубий мажмуа



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

Ўмров ости артерияси 
кўкс оралиғининг юқориги бўлимидан чиқаверишда олдинги 
нарвон мускули оёқчасининг орқасида жойлашади ва кейин ўмров усти чуқурчасига ўтиб у 
ерда плевра гумбазининг устида ётади. Артериянинг дистал қисми елка чигали билан 
биргаликда ўмров остидан ўтиб қўлтиқ остига йўналади. Ўмров ости венасининг 
топографияси артерияникига ўҳшайди, бироқ вена ундан олдинроқда, - spatium antescalenum-
да жойлашади. 
Ўмров ости томирларининг қайси қисми жароҳатланганлигига қараб оператив очиб 
кўриш йўллари турлича бўлади: томирнинг проксимал қисмини ўмров устидан ўтказилган 
кесим ўрта қисмини – Т – симон кесим (ўмров суягини арралаб), дистал қисмини эса 
ёйсимон (клюшка) шаклдаги кесим орқали очилади. 
Б.В.Петровский томонидан таклиф этилган Т-симон кесим артериясининг санаб 
ўтилган барча бўлимларини очишга имкон беради. Бунда кесимнинг горизонтал қисми ўмров 
суяги бўйлаб, вертикал қисми эса олдинги нарвон мускули йўналишида ўтказилади. 
Артерияга етиб, бориш қийинроқ бўлган ҳолларда мазкур кесим ўмров суягини арралаш ёки 
резекция қилиш, олдинги ўмров мускулини кесиш орқали ўмров артериямини энг қулай 


419 
очишга шароит яратади. Мускулни кесишда унинг олдидан ўтувчи ўмров ости венасига 
эҳтиёж бўлиш лозим. 
Умуртқа артерияси ҳамда пастки бўйин симпатик тугунини ўмров-умуртқа учбурчаги 
орқали очилади. Бунда тўш-ўмров-сўрқичсимон мускули билан олдинги нарвон мускулининг 
олдинги қирғоғи ташқи мўлжал бўлиб хизмат қилади. Бўйиннинг ҳусусий фасцияси кесилиб 
тўш-ўмров-сўрқичсимон мускули олдинга силжитилганда плевра гумбазининг устидан 
spatium antescalenum орқали ўтувчи ўмров ости венасининг равоқи кўринади. Бу роалиқда 
Яна олдинги нарвон мускулининг олдинги юзасида жойлашган диафрагмал нервни ҳам 
кўриш мумкин. Чуқурроқда, олдинги ва ўрта нарвон мускулларининг орасидаги нарвонвро 
оралиғига кирувчи a.subclavia жойлашган. Оралиққа кирмасдан аввалроқ ундан a.vertablaris 
ҳамда tr.thyreocervicalis бошланади. Юлдуз тугунини очиш энг мураккаб ҳисобланади, чунки 
унинг пастки қисмини ўмров ости артерияси, юқориги қисмини эса умуртқа артерияси 
қоплаб туради. Тугун VII бшйин умуртқасининг кўндаланг ўсиғи сатҳида, умуртқа олди 
фасцияси билан қопланган ҳолда жойлашган. 
Бўйин соҳасида нервларнинг энг кўп тўпланган 2та зонаси тафовут этилади: 
юқоригиси II-III бўйин умуртқалари сатҳида бўлиб, унда асосан парасимпатик нервлар, яъни 
юқориги (тутамсимон) тугун, сайёр нерв пояси, депрессор, тил-ютқун, синокаротид зона 
нервлари жойлашган; пасткиси VI-VII бўйин ва I кўкрак умуртқалари сатҳида бўлиб, ўзида 
симпатик нервлардан бўйин симпатик тугунлари тугунлараро боғловчи шохлар ҳамда ўмров 
ости артериясининг периваскуляр чигалларини тутади. Шундай қилиб, бўйиннинг юқориги 
нерв комплексининг новокаинли блокадасида (тилости суягининг катта шохининг орва 
томони сатҳида) юрак фаолиятининг яхшилашувига (масалан, миокард инфарктида) эришиш 
мумкин. Бунда юрак қисқаришларининг амплитудаси ошади, тож томирларининг қон билан 
тўлиши яхшилашади ва қон босими кўтарилади. 
Бўйиннинг А.В.Вишневский бўйича вагосимпатик блокадасида симпатик нерв пояси, 
сайёр ва диафрагмал нервларнинг вақтинчалик блокадасига эришилади. 
Кўкрак лимфа йўли чапдаги нарвон-умуртқа учбурчагида жойлашиб, умуртқа ва 
пастки қалқонсимон артерияларидан олдинда, чап плевра гумбазига ёндошган ҳолда ўтади. 
Агар ўмров ости томирларининг жароҳатларида қон кетиши ёки тез катталашувчи гематома 
ҳосил бўлса, dectus thoracius-нинг жароҳатланганлигини аниқлаш эса мушкулроқ, чунки 
хилус деярли рангсиз бўлиб, секин оқади. Шунинг билан бирга, плевра гумбазининг 
жарохатланиши натижасида кўкрак лимфа йўлининг ҳам шикасиланиши оқибатида плевра 
бўшлиғида кўп миқдорда лимфанинг тўпланиб, хилотораксга олиб келиши ва ўлим билан 
якун топиш ҳоллари учраб туради. Маълумки, сутка давомида катта ёшдаги одамда ductus 
thoracicus орқали венага ҳаммаси бўлиб 12 л хилус қуйилади. Плевра бўшлиғида 2 л 
суюқлик бўлган хилоторакс хаёт учун хавфли ҳисобланади. 
Кўкрак лимфа йўлининг бўйин қисмида бажарилаётган операцияларнинг сони 
кейинги йилларда анча кўпайди. Унинг шикастланишлари аксар холларда симпатектомия, 
струмэтомия, ўмров усти соҳасидаги лимфа тугунларини олиб ташлаш, умумий уйқу 
артерияси интимиктомияси операцияларида содир бўлади. 
Шу сабабли кўкрак лимфа йўлининг шикастларида лимфа айланишини тиклаш 
жарроҳлар диққатини ўзига жалб этиб келаётир. Йўлни венага имплантпциялаш йўли билан 
лимфа оқишини тиклаш имконияти мавжуд. Баъзи, қизилўнгачнинг кўкрак бўлимини 
операция қилиш вақтида кўкрак йўлини жароҳатлаб юбориш ҳолларида уни қизилўнгачга 
имплантацияланади. 
Кейинги вақтларда дезинтокцикация мақсадларида (обтурацион сариқликда, ўткир 
пакреатитларда, гомотрансплантациядан кейин аутоиммун таналарни камайтиришў учун) 
кўкрак йўлини дренажлаш кенг қўлланмоқда.
Шундай қилиб, турли сабабларга кўра келиб чиқадиган экзо- ва эндотоксикозларни 
даволашнинг кенг эътироф этилган этилган усули кўкрак лимфа йўлининг ташқаридан 
дренажлаш ҳисобланади, бунда йўлнинг бўйин қисмини очилиб, уни пункция қилинади ва 
катетерланади; лимфани чиқарилиб, лимфосорбция қилингандан кейин тозаланган ҳолатда 


420 
Яна қайтариб қуйилади. Айтилганлардан кўриниб турибдики, кўкрак лимфа йўлининг 
топографиясини билиш, фйниқса унинг индивидуал ўзгарувчанлигини ҳисобга оладиган 
бўлса, жуда катта аҳамият касб этади.
Кўкрак лимфа йўлининг кўкрак бўлими 100% учраса, бўйин бўлими 84,2% одамларда 
учрар экан. Шундай қилиб деярли 16% ҳолларда дренажлаш учун лимфа йўлини бўйинда 
очиш ҳеч қандай натижа келтирмайди. 
Энди қалқонсимон безининг жарроҳлик анатомиясига тўхталадиган бўлсак, унинг 
синтопияси анча мураккаб: без иккала томондан бўйиннинг олдинги мускуллари билан 
қопланган бўлиб траҳеяга тақалиб туради, безнинг бўлаклари, айниқса катталашганда, 
бўйиннинг магистрал томирларини бекитиб қўяди. Без юпқа фиброз пластинкадан иборат 
хусусий капсула билан ўралган бўлиб, ундан аъзонинг паренхимасига тўсиқчалар кетади. 
Бундан ташқари, қалқонсимон безни бўйиннинг ички фасцияси (висцерал варағи) ўраб, унга 
ташқи капсула (фасциал ғилоф) ҳосил қилади. Безнинг хусусий капсуласи билан фасциал 
ғилофи орасида ғовак клетчатка бўлиб, унда қон томирлари ва нервлари жойлашган. 
Қалқонсимон безнинг топографиясида пастки қалқонсимон артерияси биланқайтувчи 
ҳиқилдоқ нервининг ўзаро жойлашуви муҳим ўрин тутади, зеро безни олиб ташлаш пайтида 
вужудга келиши мумкин бўлган асоратлар унга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Қайтувчи нерв 
пастки қалқонсимон артериянинг орқа томонида ўтишда у билан кесишда ва трахея билан 
қалқонсимрн без пастки бўлагининг орқа юзаси оралиғи юўйлаб ҳиқилдоқнинг мускуллари 
томонга кириб боради. Бундан ташқари, қалқонсимон без бўлагининг орқа юзаси бўйлаб, 
унинг фасциал ғилофи билан ҳусусий капсуласи орасида, асосан пастки қалқонсимон
артериянинг шохлари бўйлаб парақалқонсимон безлар жойлашган бўлиб, улар организмдаги 
минераллар алмашинувида муҳим ўрин тутади. Шу туфайли ҳам, операция вақтида безнинг 
мазкур қисмини ҳамда унга ёндошган тузилмаларни жароҳатлаш асло мумкин эмас. 
Қалқонсимон безни кесиб очиш унча мушкул иш эмас, чунки безни олдиндан бўйин 
ички фасцияси ҳамда бўйиннинг олдинги (претрахеал) мускулларигина қоплаб туради. 
Шунинг учун ҳам терини ёқа шаклидаги ёйсимон Кохер қисми орқали кесиб, тўш-тилости 
мускулларини кўндалангига қирқилади; бундай кесим косметика талабларига тўла жавоб 
беради. Агар қалқонсимон без унчалик катталашмаган бўлса, юқоридаги мускулларини 
кесмасдан, тўмтоқ илмоқлар ёрдамида икки томонга тортиб териши билан чекланса ҳам 
бўлади. Тугунли катта буқоқларда безни ажратиб олиш анча мушкуллашади, чунки бунда 
безнинг ва томир-нерв тутамининг синтопияси ўзгариб кетади. Бундай ҳолатларда жарроҳ 
дастлаб безнинг бўйинчасини кесади, кейин аста-секин унинг ташқи капсуласини реакция 
қилиниши лозим бўлган жойгача ажратиб боради.Одатда безнинг трахеяга ёндошиб турган 
5-10г оғирликдаги пастки-орқа квадранти қолдирилади. Безнинг қолдирилган қисмида 
гемостаз ўтказиб, унинг паранхимаси ва капсуласини чокларга қамраб олган ҳолда тикиб 
чиқилади. Мазкур услубда ўтказилган струмектомияда қалвонсимон артерияларни боғлаб 
қўйишга ҳожат қолмайди, бундан ташқари қайтувчи нерв ва парақалқонсимон безларнинг 
шикастланиш хавфининг олди олинади.
Авваллари Кохер, Де Кервен, А.В.Мартинов каби жарроҳлар пастки қалқонсимон 
артерияларни боғлаб, без бўлакларини экстракапсуляр резекция қилар эдилар. Айниқса, икки 
томонлама ўтказилган бундай радикал операциялар микседема, тетания, қайтувчи 
нервларнинг шикастланиши каби асоратларга олиб келар эди. О.В.Николаев 1950 йилда 
таклиф этган операцияда эса без бўлакчаларини субкапсуляр резекция қилиниб, унинг орқа-
ёнбош қисмлари қолдирилади, бу парақалқонсимон безлар ҳамда қайтувчи ҳиқилдоқ 
нервининг шикастланишининг олдини олади. 
Бўқоқни операция қилиш вақтида энг кўп кузатиладиган асоратлардан бири ҳиқилдоқ 
нервларининг шикастланишидир. Пастки ҳиқилдоқ нерви қалқонсимон безнинг ёнгинасидан 
ўтади ва шу ерда у пастки қалқонсимон артерия билан интим боғланган. Нервнинг 
шикастланиши кўпинча (75-80%) унинг тортилиб чўзилиши туфайли рўй беради. Бунинг 
сабаби шундаки, операция пайтида, безнинг ён бўлагини тортиб чиқарилиш чоғида, агарда 
нерв пастки қалқонсимон артериянинг олдидан ўтаётган бўлса, у ҳам қўшилиб жароҳат 


421 
томонга тортилади. Бундан ташқари Яна шуни эътиьордан қочирмаслик жоизки, қайтувчи 
нерв без паренхимасига тармоқ беради ва бу, ўз навбатида, нервнинг чўзилишига сабабчи 
бшлади. Баъзан струмит ёки тиреодит оқибатида қайтувчи нервнинг битишмалар ичига 
кириб кетиши ҳам унинг операция вақтида тортилишига сабабчи бўлиши мумкин. 
Асоратларни олдини олиш учун жарроҳ безни субфасциал ажратиб олишга ҳамда 
бўлакларни куч ишлатмасдан оҳиста чиқаришга интилиши мақсадга мувофиқ бўлади. 
А.С.Саидхоновнинг (1984) фикрича, асоратларга биринчидан, қалқонсимон безнинг 
трахеяга мустаҳкам ёпишганлиги; иккинчидан, чўлтоқни “хавфли зона”сохасида ҳосил 
қилиш сабабчидир. 
Хақиқатдан ҳам қалаонсимон без ҳиқилдоқ ва трахея билан анатомик жиҳатдан 
чамбарчас боғланган. Бундай боғланув ҳар иккалааъзо учун ҳам умумий бўлган қон томир ва 
нервлар ҳисобига ҳам, уларни бир-бирларига мустаҳкамлаб турувчи ҳам амалга оширилади. 
Безнинг асосий қисмини бундай фиксацияланганлиги уни операция пайтида мобилизация 
қилинишини қийинлаштиради. 
Трахеотомия – трахеянинг деворини кесиб, унинг бўшлиғини очиш – экстремал 
ҳолатларда қўлланадиган кенг тарқалган операция ҳисобланади. Трахеостомия эса трахея 
бўшлиғи билан атмосферани кесиб очилган жароҳат орқали махсус трахеостомик найча (ёки 
бошқа йўл) ёрдамида муайян муддатга туташтиришдир. Трахеостомияни нафақат товуш 
бойламларининг шишларидаги ёки бўғма касаллигидаги асфиксияларда, балки эндотрохеал 
наркоз бериш ёки ускуна ёрдамида сунъий нафас ўтказиш чоғида найчани киритиш учун ҳам 
ишлатилади. Техник жихатдан тўғри бажарилган трахеостомия: 
1) ҳиқилдоқ ёки ундан юқорироқда механик тўсиқларда нафаснинг эркин ўтишини 
таъминлайди; 
2) “ўлик”нафас бўшлиғини 2/3 га, нафас қаршилигини эса ½ га камайтиради; 
3) бронх дарахтини фаол дренажлаш ва унга муттасил равишда дори моддаларини 
юбориб туришга имкон беради; 
4) ускуна ёрдамида узоқ вақт давомида сунъий нафас олишдиришга имкон беради. 
Трахея деворининг кесилиш жойига ҳамда қалқонсимон без бўйинчасига нисбатан 
ўтказилишига кўра трахеостомиянинг юқориги, ўрта ва пастки турлари тафовут этилади. 
Бунда биринчи халқанинг ёки бўлмаса узуксимон тоғайнинг кесилиши трахеянинг стенози 
ва деформацияланишига ёки хондроперихондритига ва ҳивилдоқнинг стенозига олиб келиши 
мумкинлигини назарда тутиш лозим. Ўрта трахеостомияда қалқонсимон безнинг бўйинчаси 
кесилади ва трахеянинг учинчи ва тўртинчи ҳалқалари кесиб очилади.
Трахея билан қалқонсимон без бўйинчасининг топографик-анатомик муносабатидан 
келиб чиққан ҳолда катта ёшдагиларда кўпроқ юқори трахеостомияни, болаларда эса – 
пастки трахеотомия ўтказилади. Сабаби, болаларда қалқонсимон безнинг бўйинчаси юқори 
жойлашган. Бўйинча катталашганда ёки безда қўшимча (пирамидал) бўлак бўлган ҳолларда 
катта ёшдагиларда ҳам пастки трахеотомия ўтказиш лозим бўлади. Пастки трахеотомия 
техник жихатдан мураккаброқ: жароҳатнинг пастки қисмида тўш дастасидан юқорида 
spatium suprasternale-ни очишда arcus venosus juguli-ни ҳимоялаш керак, яна чуқурроқда – 
претрахеал чаткада – вена чигали, баъзан a.thyreoideaima учрайди. Шунга қарамасдан 
жарроҳлик амалиётида пастки трахеотомия юқоридагига нисбатан кўпроқ тарқалган.
Бўйиндаги жароҳатларда уларга дастлабки жарроҳлик ишловини берилиши ўзига хос 
томонлари бор. Бунда бўйин жароҳатларининг қуйидаги хусусиятларининг эсда тутиш 
муҳимдир: 
-
биринчидан, бўйинни қоплаб турган тўқималарнинг силжувчанлиги туфайли 
жароҳат канали эгри-бугри бўлиб, ундан яллиғланиш суюқлигининг оқиб 
чиқиши қийинлашади. Буни шуни эътиборга олиш лозимки, бошни бурганда 
ҳиқилдоқ, трахея ва ҳалқум ҳам ўша томонга, қизилўнгач эса қарама-қарши 
томонга силжийди; 
-
иккинчидан, шикаст натижасида бўйин аъзолари билан бир вақтда йирик 
қон томирларининг ҳам жароҳатланиши кузатилади; 


422 
-
учинчидан, трахея, ҳиқилдоқ ва қизилўнгач жароҳатларига инфекция 
нафақат ташқаридан, балки шу аъзолар бўшлиқларининг ўзидан ҳам тушади; 
-
тўртинчидан, нафас йўлларига қон кетиши натижасида аспирацион хавфи 
туғилади. 
Бўйиндаги жароҳатга дастлабки ишлов бериш чоғида кесим йўналишини 
жароҳатнинг қаерда жойлашганлигига қараб танланади: бўйиннинг медиал бўлимида 
кўндаланг, тўш-ўмров-сўрғичсимон мускули соҳасида шу мускулнинг толалари 
йўналишидаги, латерал бўлимида эса кўндаланг ёки қийшиқ-кўндаланг (ўмров суяги ёки 
ўмров ости томирлари йўналиши бўйлаб) кесимларни ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Юмшоқ тўқималарни кесиб олиб ташлашда уларни тежаш керак, акс ҳолда қўпол 
чандиқланиш туфайли контрактуралар шаклланиши мумкин. Агар бирор фасция 
шикастланмаган бўлса, уни кесиб юборишдан сақланиш лозим, чунки бундай ҳаракат қўшни 
клетчатка бўшлиқларининг очилиб кетишига сабаб бўлади. Веналарни кесиш зарурати 
туғилганда, ҳаво эмболияси хавфининг олдини олиш мақсадида, уларни аввалдан боғлаб 
кейин кесиш керак бўлади. 
Бўйиннинг ташқи учбурчагида муолажа ўтказаётган плевра гумбазининг ўмров 
суягидан 2-3 см юқорига чиқиб туришини эса тутиш лозим. Шу сабабли чуқур кесишлар 
натижасида плевра жароҳатланиб, пневмоторакс келиб чиқиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Очилган клетчатка бўшлиқларини пухталаб дренажланади. Ҳиқилдоқ ва трахеянинг 
жароҳатларида тўқималарни тежаган ҳолда кесилиб, албатта трахеостомия қўйилади. 
Ҳалқум ва қизилўнгачнинг шикастларида уларни тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулининг 
олдинги қирғоғи бўйлаб кесиб очиб, жароҳатига икки қаторли синтетик матодан иплар қўйиб 
тикилади, сўнгра қизилўнгач ва ҳалқум атрофидаги клетчаткаларга ва улардан ташқа 

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish