Суғурта шартномаси – суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасидаги суғурта тури шартларига мос равишда уларнинг ўзаро мажбуриятларини тартибга солувчи келишув (ҳуқуқий битм).
Суғурталанувчи – ҳаёти, соғлиги ёки меҳнатга лаёқати суғурта объекти бўлган шахс.
Суғурталовчи – суғуртани амалга оширувчи ихтисослаштирилган ташкилот.
Фуқаролик жавобгарлиги – фуқаро ва юридик шахсларнинг учинчи шахслар (жисмоний ва ҳуқуқий) олдидаги қонунчиликда кўзда тутилган жавобгарликнинг бир тури бўлиб, у зарар етказувчининг ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги натижасида учинчи шахсга зарар етказилганда юзага келади.
Актуар ҳисоб-китоблар – тариф ставкаларини ҳисоблашнинг иқтисодий-математик ва эҳтимолли-статистик усуллари йиғиндиси.
Ихтиёрий суғурта - томонларнинг хоҳиш-иродасига кўра амалга ошириладиган суғурта муносабатлари.
Лицензия - муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.
Мажбурий суғурта – суғурта шаклларидан бири бўлиб, унда суғурталовчи ва суғурталанувчилар ўртасида суғурта муносабатлари қонун кучида юзага келади.
Махсус ваколатли давлат органи - суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган орган.
Полис (Policy) – суғурта шартномасининг ҳуқуқий тасдиғи.
Суғурта – кўрилиши мумкин бўлган зарарларни манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар ўртасида қоплаш.
Суғурталовчи – суғуртани амалга оширувчи ихтисослаштирилган ташкилот.
Суғурта бадали (мукофоти) – суғурта суммасига нисбатан белгиланган суғурта тарифи бўйича пул тўлови.
Суғурта бозори – суғурта хизматлари олди-сотдиси бўйича иқтисодий муносабатлар тизими.
Суғурта (актуар) калькуляция - суғуртани амалга ошириш харажатларини ҳисобга олиш шакли.
Суғурта портфели – суғурта компанияси томонидан олинган бадаллар йиғиндиси ёки тузилган ва тўланган шартномалар сони.
Do'stlaringiz bilan baham: |