Суғурта далолатномаси – ўрнатилган тартибда расмийлаштириладиган ва содир бўлган суғурта ҳолатини ҳамда сабабларини тасдиқловчи ҳужжат.
Суғурта портфели – суғурта компанияси томонидан олинган бадаллар йиғиндиси ёки тузилган ва тўланган шартномалар сони.
Суғурта қоидалари – ихтиёрий суғурта шартларини белгиловчи меъёрий ҳужжатлардан бири.
Суғурта хавф-хатари. Хавф-хатар сўзидан бир қанча мазмун ва маъно касб этади. Буларнинг ҳаммаси хавф-хатар ва унга нисбатан жавобгарликни ифода қилади. Шу муносабат билан уни хавф-хатарларнинг тўплами, деб тушунтириш мақсадга мувофиқдир. Бу тушунча суғурталанган мулк, суғурта ҳодисаси, суғурта хавфи ва бошқа тушунчаларни ўзида мужассамлаштиради.
Суғурта ҳодисаси. Суғурта хавф-хатарида кўзда тутилган фавқулотда тасодифлардан бирортаси содир бўлиши. Бундай ҳодисаларга мулк суғуртасида табий офатлар, ёнғин, фалокат, портлаш ва бошқалар. Шахсий суғуртада маълум ёшга етиш, бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлиши, вафот ҳодисалари киради. Бахтсиз ҳодисаси деганда суғурталанганнинг соғлигига ва ҳаётига зарар келтирувчи фавқулотда ҳодисалар кўзда тутилади. Суғурта ҳодисаси натижасида кўрилган зарар белгиланган миқдорда суғурта фонди ҳисобидан қопланади.
Суғурта далолатномаси. Суғурта ҳодисасининг содир бўлганлигини ва унинг сабабларини тасдиқлаб берувчи расмий ҳужжат. Мулк суғуртасида далолатнома асосида зарар миқдори ва унга тўланадиган қоплама миқдори аниқланади. Ҳужжат қоплама олишга асос бўлади. Шахсий суғуртада далолатнома бахтсиз ҳодисани тасдиқлаш, унинг суғурталанувчининг бу ҳодиса хизмат вазифаларини бажаришда ёки йўлда бўлганида содир бўлганини аниқлашга, корхона ҳисобидан суғурта қилинганда ёки йўловчилар мажбурий суғуртаси шартнома йўли билан қоплама олишга асос бўлади. Суғуртанинг бошқа хиллари бўйича далолатнома талаб қилинмайди, тиббиёт муассасасининг маълумотномаси кифоя қилади.
Суғуртада зарар. Суғуртада зарар деганда, суғурта баҳосида ишдан чиққан ёки бир қисми зарарланган мулк баҳоси тушунилади. Етказилган зарарнинг тўла ёки бир қисми суғурталанувчига тўланиши суғурта қопламаси деб аталади. Шахсий суғуртада шикастланган шахсга тўланадиган пул маблағлари суғурта миқдори (суммаси) деб аталади.
Суғурта рентаси. Қўшимча пенсияни суғурталаш асосида суғурталанувчига ой ёки йил давомида тўланадиган мунтазам даромад. Қўшимча пенсия агар суғурта бадалларини ўз вақтида тўлаб борилган бўлса, пенсия ёшига чиққан ойдан бошлаб тўланади.
Суғурта қопламаси. Суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги туфайли етказилган зарар миқдорини қоплаш учун ажратилган маблағ.
Абандон. Суғурталовчидан тўлиқ суғурта суммасини олиш мақсадида суғурталанувчининг мулкига нисбатан воз кечиш. Бу ибора кўп холатларда денгизда сузиб юрувчи кемаларни йўқолиб қолишида ёҳуд уларни қароқчилар томонидан қўлга туширишида ишлатилади.
Андеррайтер. Суғурта компаниясининг масъул бир ваколатига эга ва тегишли рискни ўз зиммасига оладиган шахс. Суғурта компаниясини портфели учун жавоб беради. Суғурта шартларини ва тариф ставкаларини, ҳамда риск даражаларини аниқлай олиш қобилиятига эга бўлиши зарур.
Суғурта компанияларининг андеррайтер сиёсати. Маълум бир суғурта турлари бўйича рискларни суғурталаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги ҳақида қарор қабул қилиш билан боғлиқ, суғурта компанияси томонидан кўриладиган чора-тадбирлар йиғиндиси.
Адендум. Суғурта шартномаларига томонларнинг келишувига асосан ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритиш.
«Яшил карта». Халқаро даражада тан олинган автомобиль ҳайдовчиларнинг учинчи шахс олдидаги масъулиятни мажбурий суғурталанганлиги хақидаги суғурта полиси, «Яшил карта» тизимига аъзо мамлакатлар келишувига асосан, автомобиль ҳайдовчиси мазкур ҳудудларда қайтадан учинчи шахс олдидаги масъулиятни суғурталамасдан юриши мумкин.
Суғурта брокери. Суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасида воситачини вазифасини бажарувчи юридик шахс. Ўзининг статуси бўйича брокер суғурталанувчининг манфаатлари ҳимоя қилади, унинг вакили бўлади ва унинг объектларини молиявий жиҳатдан барқарор бўлган компанияларда суғурталанишни таъминлайди. Шу билан бир қаторда, кўрсатилган хизматлар учун брокер, суғурталанувчидан эмас, балки суғурталовчидан тегишли комиссия суммасини олади.
Пул. Йирик ва хавфли рискларни биргаликда суғурталаш учун бир нечта суғурта компанияларини бирлашуви. Рискни қабул қилиб олувчи компания, пулга аъзо суғурталовчилар номидан ягона полис беради.
Шомаж. Суғурта ҳодисаларини рўй бериши натижасида ишлаб чиқаришнинг тўхташи туфайли юзага келадиган фойда ва бошқа молиявий йўқотишларни суғурталаш.
Ллойд. Ўзининг молиявий имкониятидан келиб чиққан ҳолда суғурта рискларини ўз зиммасига олувчи хусусий шахсларнинг бирлашмаси, штаб-квартираси Лондонда. Ллойд корпорацияси суғурталаш ишини суғурталанувчи ва андеррайтер ўртасида воситачи бўлган брокерлар амалга оширади. Ҳозирги пайтда «Ллойд» га 30 мингдан ортиқ обуначи аъзо.
Денгиз суғуртасида авария. Кемага ёки кемадаги юкка келтирилган зарар. Денгиз суғуртасида «авария» тушунчаси деганда авария факти тушунилмайди, балки денгизда юкни ташувчи томонларга келтирилган зарарлар тушунилади. Авариялар умумий ва хусусий бўлиши мумкин. Умумий авария кема ва юк ўртасида тақсимланади. Хусусий аварияда эса авария ҳаракатлари маълум бир томонга тушади, яъни авария бўлишга ким сабабчи бўлса.
Аутсайдерлар. Суғурта ассоциациялари ёки монополистик гуруҳларига аъзо бўлмаган суғурта компаниялари, брокерлик фирмалари.
Сюрвейр. Суғурталовчи ёки суғурталанувчи илтимосига биноан суғурта объектини текширувчи, кўрувчи ва у ҳақда хулоса берувчи эксперт.
Суғурта бонуси. Суғурталовчи томонидан суғурталанувчига суғурта ҳодисасини олдини олганлиги учун суғурта тўлови (мукофоти)дан чегирма ёки пулнинг бир қисмини қайтариш.
Карго. Денгиз, ҳаво, ер юзи транспортида ташилаётган юк ёки мулкни суғурталаш.
Каско. Транспорт воситасини ўзини суғуртаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |