Ахборотларга эга бўлишлик жамиятнинг кенгроқ иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига имкон яратиши ҳеч кимга сир эмас. 1984 йилдан бошлаб дунё ҳамжамияти ривожланаётган мамлакатларда телекоммуникациялар инфротузилмаси қолоқлиги уларнинг иқтисодий ўсиши учун тўсиқ бўлаятганлигини таъкидлай бошлади. 1996 йилда ҲТИ БМТ бошчилигида ривожланаётган давлатларда ахборот ва коммуникацион технологиялар (АКТ) нинг асосий хизматларига умумий уланишни тақдим этишга ва “ахборот камбағаллиги” таъсирини қисқартиришга йўналтирилган “Алоқага хуқуқ” (ингл. “The Right to Communicate“) деб номланган лойихани олға сурди. Ушбу мақсад ҳозирги кунда ахборот ҳамжамияти масалалари бўйича Бутундунё саммити - WSIS (ингл-н World Summit on the Information Society) нинг барча режаларини асоси бўлиб қолди. 2003 йилнинг декабрида Женева шахрида ўтказилган WSIS нинг биринчи саммитида “Рақамли тенгсизлик” деб ахборот ва коммуникацион технологияларга тенгсиз уланиш имкониятлари назарда тутилди. АКТ га тенгсиз уланиш деганда, биринчи навбатда давлатлар орасидаги фарқ (халқаро рақамли тенгсизлик), масалан, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ёки ҳудудлар орасидаги фарқ тушунилади. Шунингдек тенгсиз уланиш давлатлар миқёсидаги (миллий рақамли тенгсизлик) жараён сифатидаҳам аниқланади ва бунда қишлоқ ва шаҳар орасидаги, олий маълумотли ва кам маълумотлилар орасидаги, аҳолининг камбағал ва бой қатламлари орасидаги фарқ тушунилади [41].
Провайдерлар ва Интернетдан фойдаланувчилар сони ёки турғун ва мобил телефонлар сони каби олдиндан аниқланган мезонлар асосида ўтказилган тадқиқотлар натижасида, шунингдек, ривожланган ва ривожланаётган давлатларда сўнгги йилларда бўлаётган ўзгаришларнинг таҳлили асосида бу масаланинг ҳозирги ахволига турлича баҳолар берилди. Бир тарафдан, ҳам давлатлараро, ҳам давлатлар миқёсидаги “Рақамли тенгсизлик” ўсиб бормоқда, деган фикрлар бўлса, бошқа тарафдан, аксинча бой ва камбағал давлатлар орасида “Рақамли тенгсизлик” қисқармоқда, деган фикрлар бўлди. Турли халқаро ташкилотлар (ҲТИ ёки Жахон банки гурухи) эълон қилган расмий ҳисоб-китобларга мурожаат қилинса маълум бўладики, ривожланган ва ривожланаётган давлатлар орасида АКТ га уланишдаги тенгсизлик мавжуд ва ҳали ҳам жиддий муаммо бўлиб турибди.
Ўзича асосли бўлган бундай қарама қарши фикрларнинг мавжудлигига қарамасдан, уланиш имкони борлиги ва унинг сифати, яъни алоқа инфратузилмасини яратилиши ҳар ҳил давлатларда АКТ ни тезкор ва ишончли ривожланишига асосий омиллар деб ҳисобланали. 2005 йилда ҲТИ “Рақамли тенгсизлик” ни қисқартириш учун хамкорликни ривожлантириш мақсадида WSIS доирасида глобал даражада кўплаб ташкилотлар томонидан биргаликда ўтказиладиган “Оламни улайлик”(ингл. Connect the World) деб номланган ташаббусни бошлади. Бу ташаббуснинг мақсади ҳозирги вақтда хатто оддий телефон алоқасига уланишгаҳам эга бўлмаган инсонларга АКТ – хизматларини тақдим этишдан иборатдир.
Шу муносабат билан WiMAX форуми минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришиш учун барча талабларга жавоб берадиган янги симсиз алоқа стандартларини қисқа вақтда ишлаб чиқишга киришган. Бу мақсадлар қаторига “Тараққиёт учун глобал ҳамкорликни ривожлантириш” (ингл. Develop a Global Partnership for Development) ҳам киради [42]. Ушбу мақсад ҳар бир инсон ахборотлар ва билимлардан фойдаланиш, уларни яратиш, уларга уланиш ва улар билан алмашиш имкониятига эга бўлиши ҳисобига жамоалар ва халқларнинг салохиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва уларнинг турмуш даражасини оширишга имкон беради. Шу муносабат билан WiMAX технологияси 2015 йилга бориб WSIS нинг қуйидаги вазифаларини бажаришга чақирилган: