Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил



Download 9,38 Mb.
bet109/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

Технология

Стандарт

Синфи

Ўтказиш қобилияти

Қамров ҳудуди

Частота диапазони

Wi-Ғi

802.11 а

WLAN

54
Mbit/sek

100 m гача

5 GGs

Wi-Ғi

802.11 b

WLAN

11
Mbit/sek

100 m гача

2.4 GGs

Wi-Ғi

802.11 g

WLAN

54
Mbit/sek

100 m гача

2.4 GGs

WiMAX

802.16 d

WMAN

73
Mbit/sek

6-10 km

1.5-11 GGs

WiMAX

802.16 c

Мобил WMAN

30
Mbit/sek

1-5 km

2-6 GGs



5.2. WiMAX стандартлари (IEEE 802.16)




5.2.1. WiMAX стандартларининг қисқача ривожланиш тариҳи



IEEE 802.16 стандартларини ишлаб чиқиш устида асосий ишлар 2001 йилда бошланди. Шу йилнинг июнида 802.16 оиласидаги стандартлар асосида жиҳозларни ишлаб чиқариш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун соҳавий консарциум – “WiMAX форуми” га асос солинди. 2001 йилнинг декабридаёқ янги симсиз кенг полосали алоқа тизими IEEE 802.16-2001 стандарти пайдо бўлди [44].
Стандарт шаҳар “мегаполис” (ингл. Metropolitan Area Network, MAN) кўламида стационар симсиз тармоқларни тавсифлади, ва шу сабабли стандартнинг дастлабки номи Wirelesss MAN (WiMAN) бўлди.
Янги стандартнинг топологияси фақат “нуқта-кўп нуқта” режимини тақдим этди, физик даражада эса бир элтувчи частотадан фойдаланиш кўзда тутилди (ингл. Single–Carrier, SC). Шунинг учун протоколнинг номланишига SC ни қўшиладиган бўлди. (Wireless MAN-SC). Ишчи частоталар сифатида 10GGs дан 66GGs гача диапазондан фойдаланиш кўзда тутилди. Бунда стандарт фақат тўғри кўриниш шароитларида ишлаши кўзда тутилди. Натижада бу, 802.16-2001 стандарти ускуналари кенг тарқалқалишига олиб келди. Шунингдек, ушлаб турувчи омил юқори частоталар диапазонида ишлаш учун етарли аппаратура базасининг таъминланмаганлиги ҳисобланади. Бу омилларни ҳисобга олиб 2003 йилнинг январида янги 2GGs дан 11GGs гача частота диапазонидан фойдаланиш кўзда тутилган. IEEE 802.16 стандартини IEEE 802.16-2003 кенгайтирилган стандарти қабул қилинди. Мазкур стандарт ҳам мегаполис кўламида стационар симсиз тармоқларни яратишга йўналтирилди. У “сўнгги миля” кабелли модемлар, xDSL ва Т1/E1каналлар учун кенг полосали уланишнинг альтернатив анъанавий ечими бўлди. Бундан ташқари, IEEE 802.16а тармоқлари 802.16 b/g/a стандартларининг уланиш нуқталарини Интернетга улаш учун қўшимча технология сифатида фойдаланиш учун режалаштирди. Лекин “16а” стандартнинг заиф жойи бино ичида ёмон радио қамраб олиш бўлиб қолди.
IEEE 802.16a стандартининг мантиқий давоми IEEE 802.16d стандарти бўлди. У бино ичида қайд этилган уланишни ишлатиш имкониятини кўзда тутди. Тамомила IEEE 802.16.а стандарти 2004 йилнинг июлида қабул қилинди ва IEEE 802.16 -2004 номини олди. “D” версиясининг пайдо бўлиши билан IEEE 802.16a ва IEEE 802.16d стандартларининг алоҳида ривожлантирилиши зарурияти долзарб бўлмай қолди, чунки IEEE 802.16d стандартининг якуний версияси олдинги стандартларнинг барча имкониятларини қамраб олди. Лекин стандартларни ишлаб чиқиш бўйича ишлар тўхтаб қолмади, чунки КСУ тизимларига мобилликни бериш бўйича бош мақсадга ҳали эришилмади. 2005 йилнинг декабрида IEEE 802.16е стандарти (шунинг IEEE 802.16d-2005 номланадиган), лекин кўпроқ “мобил WiMAX” сифатида маълум стандарт қабул қилинди. Шу йилнинг ўзида Сетеком (Испания) компанияси асосида WiMAX жиҳозларини сертификатлаштириш учун биринчи лаборатория очилди.
Таъкидлаш керакки, ETSI Европа институти BRAN (ингл. Broadband Radio Access Networks) техник қўмитасининг параллел ишланмаси Hiper Man стандарти ҳам 2005 йилда яратилди [45]. Стандарт 2GGs -11GGs частоталар диапазонидан фойдаланиш билан Европа давлатларида ишлатиш ва фойдаланувчиларнинг қайд этилган ва кўчма иш режимларида умумий қамраб олиш зонасида Интернетга симсиз кенг полосали уланишни тақдим этиш учун мўлжалланган.Шундай қилиб, Hiper Man стандарти WiMAX тизимларига (ёки IEEE 802.16 стандартларига), шунингдек, WiBro Корея ишланмаларига альтернатив ҳисобланади.
Шу билан бирга стандарт IEEE 802.16 ишчи гуруҳи билан узвий ҳамкорликда ишлаб чиқилди ва шунинг учун Hiper MAN ва IEEE 802.16a-2003 стандартлари орасида “узлуксиз роуминг” қўллаб қувватланади, Бунда Hiper MAN ва IEEE 802.16 стандартлари орасида ўзаро таъсирлашишни таъминлаш устида иш олиб борилмоқда [46].
2006 йил IEEE 802.16 стандарти базасидаги жиҳозларнинг биринчи намуналарининг пайдо бўлиши билан ўзига хос бўлди ва бу билан қайд этилган WiMAX ни актив (жорий) этилиши бошланди. Чунки WiMAX нинг қайд этилган ва мобил верциялари ўзаро мослашмайдиган бўлиб қолди, яъни рақобатчиларга айланди, унда қайд этилган WiMAX жиҳозларини ишлаб чиқарувчилари ва операторларининг стратегик вазифаси мобил WiMAX махсулотлари пайдо бўлгунча КСУ бозорларини тезроқ ва кенгроқ ўзлаштириш бўлиб қолди. Шу 2006 йилнинг ўзида Кореяда биринчи WiBro тармоқларининг ишга туширилганлигини ёддан чиқармаслик керак, бу Жанубий Корея телекоммуникацион ва АТ индустриясининг бош вакиллари Samsung, Korean Telecom компанияларининг давлат қатнашувидаги кўп йиллик актив (фаол) ишларининг натижаси бўлди [47]. 2002 февралида Жанубий Корея регулятори WiBro ни ривожлантириш учун 2.3-2.4GGs диапазонда 100 MGs радиочастота полосасини ажратди. 2004 йилнинг охирида биринчи WiBro фазаси давлат стандартлаштиришидан ўтди ва 2005 йилнинг охирида ҲТИ WiBro технологиясини IEEE 802.16е стандарти сифатида тан олди. Ниҳоят, 2006 йилнинг июнида икки Korean Telecom ва South Korean Telecom операторлари WiBro тармоқларини тижорий ишга туширди. Шундай қилиб, WiBro IEEE 802.16e (мобил WiMAX) стандартига мос келадиган КСУ технологиясини тушуниш зарур. WiBro тизими 8.75МGs полосали OFDMA радио уланиш технологиясидан ва TDD вақтли дуплексни қўллаб қувватлашдан фойдаланади. Абонент ускуналари таянч станция билан 1 дан 5km гача масофаларда 30-50Mbit/sek маълумотларни узатиш тезликларида боғланишлари мумкин. Бинобарин, тармоқ абонентнинг 120km/soat тезликлардаги мобиллигини қўллаб қувватлайди. Шу билан бирга, мобил WiMAX ишлаб чиқарувчилари орқада қолмади. 2007 йилда IEEE 802.16e стандарти базасидаги биринчи жиҳозни сертификатлаштириш муваффақиятли ўтди ва WiMAX бозорида иккита рақобат қиладиган лагерлар стандартнинг қайд этилган ва мобил версиялари тарафдорлари пайдо бўлди. Шу муносабат билан WiMAX стандартининг бу версияларини атрофлича кўриб чиқиш ва уларнинг характеристикаларини таққослаш мақсадга мувофиқ бўлади.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish