Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


WiMAX тизимининг афзалликлари ва камчиликлари



Download 9,38 Mb.
bet107/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

5.1.6. WiMAX тизимининг афзалликлари ва камчиликлари



WiMAX тизимининг афзалликларига қуйидагилар киради:

  • IP-протоколи асосида ишлашга оптималлаширилган юқори самарадор 802.16е радиоинтерфейси;

  • Мобил тизимларга яхши тўғри келадиган OFDMA каналларни ажратиш ва тақсимлаш такомиллаштирилган технологиялар тури (OFDM технологиясига нисбатан);

  • Ноутбукларга, телефонларга ва маиший техникага WiMAX адаптерларини қулай ўрнатиш имконияти;

  • Сотали алоқа тармоқларига ўхшаш йирик тармоқларни яратиш учун етарли бўлган кенг частоталар полосаси;

  • MIMO ва STC антенна-фидер ускуналари соҳасида прогрессив ишланмаларни қўллаб-қувватлаш;

  • IP-тармоқлар учун стандарт тармоқ ускуналаридан фойдаланиш;

  • Фойдаланувчиларнинг улкан ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олинганида QoS хизмати кўрсатиш сифатини бошқаришнинг универсал воситалари;

  • Абонентларга телефония хизматлари, кенг полосали уланиш, мобил алоқа ва бошқаларни таклиф этиш имкониятини берадиган мультисервисли тармоқ платформалари;

WiMAX тизимларининг камчиликларига ва ривожланишини сақлаб турувчи омилларга қуйидагилар киради:

  • стандарт ҳали ҳам синов босқичида ва хизматлар провайдерлари ишлатаётган қиммат ускуналарни янгиларига алмаштиришга шошилмаяпти, ёки бу ускуналарни кўтариш ва сарфланган воситалар тезда ўзини оқлаш имкониятисиз сезиларли сарфларни талаб қилади;

  • олдин Интернетга уланиш имкони бўлмаган жойларда WiMAX тармоқларини қуришга зарур ускуналарни ёки уни сотиб олишга маблағ воситаларига эга самарали бўлмаган потенциал фойдаланувчилар сони муаммосига дуч келишга тўғри келади;

  • кўп сонли мутахассислар тўғри кўринишдаги ЎЮЧ каналлардан фойдаланиш инсон саломатлиги учун зарарли деб ҳисоблашади;

  • қайд этилган WiMAX ускуналари мобил режимни қўллаб-қувватлайди ва тармоқларнинг кейинги WiMAX стандартига ўтказишда ускуналарнинг қисмларини янгилаш талаб қилинади;

  • ва, ниҳоят, WiBro (қуйида ёритилади) радиочастоталарга яқин диапазонларига яқин фойдаланадиган кенг полосали алоқанинг рақобатли стандарти шунингдек, мобил алоқанинг рақобатли, хусусан LTE технологияларининг мавжудлиги.

Шундай қилиб, WiMAX стандартининг кўриниб турган афзалликларида технологиянинг тотал жорий этилиши ёки ҳатто унга оммавий ўтиш ва мажуд тармоқлардан воз кечиш имконияти ҳақида ҳали гапириш эрта. IEEE 802.16е стандартининг лицензияланган тижорат мақсадида ишлатилиши натижаларини олиш, кейин эса унинг ривожланиш истиқболларини баҳолаш зарур. Лекин, шуни таъкидлаш жоизки, 802.16 оиласидаги стандартларни такомиллаштириш борасида ишлар давом этмоқда. 2009 йилда IEEE 802.16-2009 номини олган стандартнинг янги версияси пайдо бўлди, лекин у IEEE 802.16m стандартининг пайдо бўлгунигача бўлган оралиқ характерга эга бўлди. IEEE 802.16m стандарти стационар абонент ускунаси билан 1Gbit/sek. гача, мобил абонент ускунаси билан эса 100Mbit/sek гача тезликда маълумотлар узатишга эришиши керак. Кейин янги стандартлар қўллаб-қувватлайдиган ускуналарни лицензияланиши, ускуналарни ишлаб чиқариш бозоридаги рақобат ва WiMAX тизими орқали уланиш хизматларини ва бошқаларни кутиш мумкин. У ҳолда бу технологияларнинг альтернативларига таққосланганда афзалликлари ва камчиликлари ҳақида гапириш мумкин бўлади.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish