Саводга тайёрлаш бўйича амалий машқ
Келинглар “Она билан бола ” гапини таҳлил қиламиз.Гап нечта сўздан иборат экан?Чапак чалиб сўзларни ажратамиз. Она сўзида қайси товуш бошида келяпти? “О” қандай товуш? Келинглар бирга талаффуз қиламиз? Унли товуш қандай талаффуз этилади? Ундош товуш қандай талаффуз этилади?
6-машғулот
Мавзу: “Дастурхон одоби” сурати бўйича ҳикоя тузиш
Мақсад:
Сурат бўйича ҳикоя тузиш малакаларини мустаҳкамлаш.
Вазифалар:
Болаларнинг боғланган нутқини ривожлантириш. Сўзлаётганда тўғри нафас олишни ривожлантириш. Феълларнинг мураккаб грамматик шаклларидан
фойдаланишни машқ қилиш.
Тегишли сифатларни ҳосил қилишга ўргатиш.
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг боғланган нутқи ривожланади.
Болаларда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш малакаси ҳосил бўлади.
Керакли жиҳозлар:
“Дастурхон одоби” сурати
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи болаларга суратни кўрсатади. Дастурхон одоби деганда нимани тушунасиз?- деб сўрайди. (Болалар жавоблари)
Тарбиячи: Тўғри болалар . Дастурхон одоби- дастурхон атрофида ўтира билиш дегани. Ўзбек халқ урф- одатига кўра дастурхон атрофида ўтиришнинг ҳам ўзига хос тартиб- қоидалари бор. Биласизми? Ким айтади?
( Болалар жавоблари )
Тарбиячи: Тўғри, болалар, энг аввало дастурхон атрофига ўтиришдан олдин қўлимизни совунлаб ювиб оламиз.
Ўтиришда энг тўрдаги ўринга кексалар, ота – оналар, ака – опалар таклиф қилинади.
Овқатланаётганда шошмасдан, оз- оздан олиш, одоб билан чайнаш лозим.
Суюқ овқатни тўкмасдан, сачратмасдан, хўриллатмай ичиш керак .
- Сочиқ ва салфеткадан фойдаланиш, овқатдан кейин оғизни чайиш лозим.
Ҳозир болалар сиз билан сурат бўйича ҳикоя тузамиз.
Сурат бўйича тарбиячининг саволлари:
Суратда кимлар тасвирланган?
Улар нима қилишяпти?
Дастурхон қандай тузалган?
Сиз дастурхон тузашда ота-онангизга ёрдам берасизми?
Болалар дастурхон атрофида ўзларини қандай тутдилар?
Ота ўғлига қандай танбеҳ берди? Сабаби нимада деб ўйлайсиз?
Болалар суратга қараб ҳикоя тузинг. Аввал оила аъзолари қаерда, қачон овқатланаётганини ўйлаб топинг. Кейин суратда нима тасвирланганига қараб ҳикоя ўйлаб тузинг. Ҳикоянгиз якунланган бўлиши керак.
2-3 боланинг ҳикоялари тингланади, рағбатлантирилади.
Тарбиячи суратни олиб қўяди
“Сўзни тугат” ўйини
Бу ўйинда тарбиячи сўзнинг биринчи бўғинини айтиб, коптокни болага отади. Коптокни тутиб олган бола тугатилган сўзнинг 2 та вариантини айтиши керак. Масалан: табиячи “Ко” деб коптокни отса, бола коптокни тутиб “коса”, “косалар” деб коптокни қайтаради.
Ўйин фикрлаш тезлигини ривожлантиради, дунёқарашни кенгайтиради.
Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |