ЎҚув методика маркази


-машғулот Мавзу: Жамоа ҳаётидан ҳикоя тузиш: “Бизнинг боғча”



Download 4,59 Mb.
bet59/91
Sana26.02.2022
Hajmi4,59 Mb.
#472159
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   91
Bog'liq
Нутқ устириш (катта гурух)(1)

5-машғулот
Мавзу: Жамоа ҳаётидан ҳикоя тузиш: “Бизнинг боғча”
Мақсад:
Шахсий ҳаётда бўлган воқеаларни ҳикоя қилиб сўзлаб беришга ўргатиш.
Вазифалар:
Болаларнинг сўзлашув нутқини ривожлантириш. Сўзлаётганда тўғри нафас олишни ривожлантириш. Сўзларни бир-бирига боғлаб, жумлалар тузиш малакасини мустаҳкамлаш. Айтилган жумлани қандай ҳолат (кайфият)да айтилганини аниқлаш (хафа, хурсанд).
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг сўзлашув нутқи ривожланади.
Болаларнинг сўзларни бир-бирига боғлаб, жумлалар тузиш малакаси мустаҳкамланади.
Керакли жиҳозлар:
“Боғча-боғча” ўйини учун жиҳозлар
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи: Болалар, ҳозир боғчамиз ҳақида суҳбатлашамиз. Биз боғчамизни яхши кўрамиз. Боғчамиз бизнинг иккинчи уйимиз. Сиз мактабга борганингизда ўқитувчингиз “Боғчангиз ҳақида гапириб беринг” дейиши мумкин. Шунда сиз қийналиб қолмаслигингиз учун “Бизнинг боғча” мавзусида ҳикоя тузишга ўрганамиз.
1. Боғчамиз қайси кўчада жойлашган?
2. Боғчамиз неча қаватли?
3. Боғчамизнинг қандай хоналари бор?
4. Ўйин майдончаси, ер майдончалари борми?
5. Боғчамизнинг киравериши қандай безатилган?
Тарбиячи: Боғчамиз ҳақида суҳбатлашиб олдик. Энди ким “Бизнинг боғча” мавзусида ҳикоя тузиб беради? (Тарбиячи намунавий ҳикоя бериши мумкин).
Боғчамиз Олмазор кўчасида жойлашган. Икки қаватли. Биринчи қаватида ошхона, мудира, ҳамшира хоналари бор. Шу қаватда музей жойлашган. Мусаввирлар боғчамизнинг кираверишини ўзбек халқ эртакларидан лавҳалар билан безатишган. Биз боғчамизни яхши кўрамиз. (5-6 боланинг ҳикоялари тингланади).
Тарбиячи: Мен ҳикояларингизни эшитиб, боғчангизни қанчалик яхши кўришингизни билиб олдим. Ҳозир “Мен боғчага бораман” жумласини мен чақирган бола айтади. Қолган болалар айтилган гап қайси кайфиятда айтилганини аниқлайдилар (Болалар жумлани хафа, хурсанд каби ҳолатда-кайфиятда айтишлари мумкин).
Саводга тайёрлаш бўйича амалий машқ
“Тез айтишни –кўп айтиш” ўйини
Мен рандаман, рандаман.
Мен хурсандман устаман.
Болалар, тез айтишда “R” товуши кўп учради.
Келинглар ҳаммамиз r товушини биргаликда талаффуз қиламиз.
Машғулот якунида барча болаларни рағбатлантириш.



Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish