Саводга тайёрлаш бўйича амалий машқ
“Аксини айт” ўйини
Бу ўйин болаларнинг тасаввури ва тафаккурини ўстиришга қаратилган.
Ўйиннинг бориши: Болалар доира шаклида турадилар. Тарбиячи коптокни қўлига олиб, ўйинни бошлаб беради.
Тарбиячи: Мен сизларга коптокни отиб сўз айтаман, сизлар яхшилаб ўйлаб, айтган сўзимнинг аксини айтишингиз керак. Масалан:
Яхши –ёмон
Дўст-душман
Жасур-қўрқоқ
Машғулот якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантириш.
4-машғулот
Мавзу: Алишер Навоийнинг “Шер билан Дуррож” асари асосида қайта ҳикоя қилиш
Мақсад:
Асарни қайта ҳикоя қилиш малакасини ўстиришни давом эттириш. Асар воқеаларини сўзлаётганда овоз оҳангининг хилма-хил турини қўллай олишларига эришиш.
Вазифалар:
Болаларнинг боғланган нутқини ривожлантириш.Сўзлаётганда тўғри нафас олишни ривожлантириш.Сўзларни аниқ ва бурро айтиш. Антоним, синоним сўзлар топиш. Асарга мос мақол топа олиш малакасини ўстириш.
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг боғланган нутқи ривожланади.
Болаларнинг асарни қайта ҳикоя қилиш малакаси ошади.
Керакли жиҳозлар:
Асарни саҳналаштириш учун жиҳозлар
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи: Болалар, қандай қушларни биласиз? Ҳайвонот боғида қандай қушларни кўргансиз? Болалар, ҳозир мен-чи, сиз кўрмаган қуш ҳақида гапириб бермоқчиман. У чиройли қуш бўлиб, оти Дуррож. Бу ҳикояни бобомиз А.Навоий ёзганлар. (Тарбиячи масални ифодали қилиб ўқиб беради).
Масал бўйича саволлар беради:
1. Кимлар дўст тутинишибди?
2. Дуррож Шерни нима деб алдабди?
3. Дуррожга ким қасд қилибди?
4. Шер нима учун Дуррожга ёрдамга келмабди?
Тарбиячи масални яна бир бор ўқиб беради ва болалардан қайта ҳикоя қилиб беришларини сўрайди (5-6 бола жавоблари).
Грамматик машқ:
1. Шер асарда қандай тасвирланган?
2. У ҳақида нима дейиш мумкин? (содиқ, дўст, раҳмдил, ботир).
3. Ботир сўзига қарама-қарши маъноли сўз топинг (қўрқоқ, юраксиз).
4. Дуррож асарда қандай тасвирланган?
5. У ҳақида нима дейиш мумкин? (ёлғончи, алдоқчи).
Тарбиячи болаларнинг сўз топқирлик малакаларини текшириш мақсадида ўйин таклиф этади.
Болалар доира бўлиб турадилар. Бошловчи навбати билан ўйновчиларнинг ҳар бирига қараб: “Балиқ, қуш,ҳайвон” деб айтади. Саноқ кимда тўхтаса, шу бола бошловчи 3гача санагунча, ўша туркум вакилларидан бирортасини айтиши керак. Номлар такрорланмаслигига интилиш керак. Агар жавоб тўғри бўлса, бошловчи ўйинни давом эттиради. Жавоб нотўғри бўлса, ном такрорланса бола ўйиндан чиқади. Ўйин битта иштирокчи қолгунча давом этади.
Тарбиячи машғулот якунида барча болаларни рағбатлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |