Болажонлар, энди “Тез айтишни, кўп айтиш” ўйинини ўйнаймиз.
Вали варрак учирди,
Ва хо-холаб кулди.
Тарбиячи “V” товушининг сўз бошида келган расмларни (Ватан, вагон, варрак, ванна..) келган расмларни кўрсатади. Болалар тарбиячи билан биргаликда расмларни номлайдилар.
Тарбиячи машғулот якунида барча болаларни рағбатлантиради.
6-машғулот
Мавзу: Тўлқин Расуловнинг “Шафтоли” ҳикоясини қайта ҳикоя қилиш.
Саводга тайёрлаш бўйича амалий машқ”
Мақсад:
Бадиий асарни қайта ҳикоя қилиш малакасини ошириш.
Вазифалар:
Боғланган нутқни ривожлантириш.Сўзлаётганда тўғри нафас олишни ривожлантириш. “S”, “Sh”товушларини аниқ талаффуз этишларини машқ қилдириш.
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг боғланган нутқи ривожланади. “S”, “Sh”товушларини аниқ талаффуз этишларига эришилади.
Керакли жиҳозлар:
Мавзу бўйича расмлар
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи: Болажонлар, бугун мен сизга Қобил деган боланинг ёлғон сўзлаб, уялиб қолгани ҳақидаги ҳикояни ўқиб бераман. Бу ҳикояни Тўлқин Расулов ёзган. Диққат билан эшитинг.
“Шафтоли”
Зайнаб опа бозордан олиб келган шафтолини стол устида турган вазага солди-да, бир иш билан қўшнисининг уйига чиқиб кетди. Қобил кўчадан келиб, вазадаги шафтолини кўрди-ю, уни егиси келиб кетди ва битта олиб оғзига солди. Жуда ширин экан! У вазадаги шафтолидан яна уч дона олиб, куйлагининг ичига яширди. Кейин югуриб кўчага чиқиб кетди. Орадан бир оз вақт ўтгач, Зайнаб опа қўшнисиникидан қайтиб чиқди. Уйда Нодир билан Қодир ўтирган эди. Зайнаб опа вазанинг четида турган шафтоли данагини кўриб, Нодир билан Қодирга қаради:
-Шафтолини олиб едингларми?-деб сўради.
-Йўқ, текканимиз йўқ, биз ҳозир кўчадан келдик, - деди Нодир билан Қодир.
Шу пайт Қобил кўчадан кириб келди.
-Ойи, ойижон,-деб Зайнаб опанинг олдига яқинлашди Қобил.
-Мана бу еримни бир нарса талаяпти, қаранг...
Қобил куйлагини кўтариб, ойисига қорнини кўрсатди. Зайнаб опа тикилиб қарар экан, Қобилнинг қорнида, кўкракларида шафтоли тукларини кўриб қолди.
-Вазадаги шафтолини олдингми?- деди Зайнаб опа унинг кўзларига қараб.
-Йўқ,- деди Қобил.
-Шафтолини сўрамай олганинг, мана шунақа ёлғон гапирганинг учун шафтолининг туклари сени талаяпти, -деди Зайнаб опа.
-Энди нима қиласан?
Шафтолидан олган эдим, ойижон, энди ҳеч ёлғон гапирмайман, деб яқинлашди Қобил.-Мана бу еримни бир нарса таламасин,-деди қўрқиб кетган Қобил. Зайнаб опа, Нодир билан Қодир кулиб юборишди.Қобил эса ўзини тута олмай йиғлаб юборди.
Ҳикоя бўйича саволлар:
Зайнаб опа бозордан нима олиб келган эди?
Вазадан шафтолини ким олиб еди?
Зайнаб опа Нодир билан Қодирдан нима деб сўради?
Шафтолини ким еган эди?
Қобил нима учун кечирим сўради?
Тарбиячи ҳикояни яна бир марта ифодали қилиб ўқиб беради. Сўнгра беш-олти бола қайта ҳикоя қилади.
Жисмоний дақиқа (Ихтиёрий)
Do'stlaringiz bilan baham: |