ЎҚув методика маркази


-машғулот Мавзу: Ижодий ҳикоя тузиш: “Танланган ўйинчоқлар бўйича ҳикоя тузиш”



Download 4,59 Mb.
bet37/91
Sana26.02.2022
Hajmi4,59 Mb.
#472159
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   91
Bog'liq
Нутқ устириш (катта гурух)(1)

3-машғулот
Мавзу: Ижодий ҳикоя тузиш: “Танланган ўйинчоқлар бўйича ҳикоя тузиш”
Мақсад:
Ўйинчоқлардан фойдаланган ҳолда мазмунли ҳикоя тузишга ўргатиш.
Вазифалар:
Болаларнинг сўзлашув нутқини ривожлантириш.Товушларни сўзларда аниқ айтиш.Болаларни “b-p” товушларини эшитиб фарқлашга ўргатиш. Бу товушларни алоҳида ва сўзларда аниқ, тўғри талаффузини аниқлаш ва мустаҳкамлаш.
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг сўзлашув нутқи ривожланади.
Болалар 2-3 сўздан иборат гапни мустақил ўйлаб тузишни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Ўйинчоқлар: қўғирчоқ, қуёнча, жўжа, товуқ, хўроз, жўжа, тухум суратлари ёпиштирилган куб
Машғулотнинг бориши.
Тарбиячи болалар диққатини стол устидаги ўйинчоқларга қаратади. Ҳар бир ўйинчоқ ҳақида саволлар беради: қўғирчоқ қандай? (ташқи кўриниши тасвирланади). Товуқ қандай? Жўжа қандай? Ҳозир мана шу ўйинчоқлардан фойдаланиб (қўғирчоқ ҳақида) ҳикоя тузасиз. Бошида қизча (қўғирчоқ) қайерга борганлиги, нималарни учратганлиги, кейин нималар бўлганлиги ҳақида ҳикоя қиласиз. Ҳикоя қилаётганингизда ўша ўйинчоқларни қўлингизга олиб, улар ҳақида нима ўйлаётганлигингизни айтасиз.
Агар болалар ҳикоя тузишга қийналсалар, тарбиячи ёрдам беради. Масалан: Қизча бувисиникига меҳмонга борди. Бувисининг ҳовлисида ўйнаб юрган эди, бирдан товуқ жўжалари билан юрганини кўриб қолди. Сариқ жўжача қизчага ёқиб қолди. Кейин уни кўтариб, силаб, эркалади. Жўжача ҳам эркаланиб “Чи- чи” деб чийиллади. Кечқурун қизча уйига кетаётганида бувиси сариқ жўжачани унга совға қилди. Қизча уйига хурсанд бўлиб келди ва жўжачани парвариш қила бошлади (2-3 бола ҳикоя қилгандан сўнг уларнинг ҳикоялари баҳоланади).
Бармоқлар машқи
Тарбиячи шеърни ўқиб туради. Болалар ҳаракатни бажарадилар.


Қуёнча
Дикир-дикир сакрайди
Узун қулоқ қуёнча.
Маҳкам ушлаб қўлида
Сабзисини қуёнча.

Бармоқлар тугилади. Кўрсаткич ҳамда ўрта бармоқ кў тарилиб у ён-бу ён қимирлатилади.


Кублар” усулида грамматик машқ
Бунда кубнинг тўрт томонини ишлатиш мумкин. Кубнинг бир томонида жўжа, бошқа томонларида товуқ, хўроз, тухум суратлари бор.
Тарбиячи бу усулдан фикрлаш учун ҳар хил ёрдамчи саволлар бериш билан фойдаланади.
Бу нима?
Ранги қандай?
Жўжа ҳақида нима дейиш мумкин?
Жўжа боқиш яхшими? Сабабини айтинг.
Жўжа ҳақида шеър биласизми?
Шу тариқа кубнинг бошқа томонларидаги суратлар ҳам таҳлил қилинади.

Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish