Биринчи модда. Биринчидаи, бизнинг худо оёғига бош уриб антадиган арзимас истагимиз, бизнинг умумий фикримиз ва тилагимиз шулким, бундан буён бутун жамоа бўйича ўзимизга руҳоний сайлаш ва у ўзини нотўғри тутса уни алмаштириш ҳуқуқига эга бўлиш...
Иккинчи модда. Иккинчидан янги васиятнома қабул қилиниши билан зски васиятномадаги адолатли десятина1 ўз кучини йўқотса-да, барибир биз фақат қандай берилиши лозим бўлса, шундай ҳолда ғалла ботмонини беришга розимиз. Ахир уни худо йўлига, унинг одамларига бериш керак экан, демак, илоҳий сўзларнинг тўғ-
рилигини яна ҳам улуғлайдиган руҳоний бу нарсаларни олиши керак. Бундан буёқ биз истардикки, бу ботмонни жамоа томонидан қўйилган черков оқсоқоли йиғиб олса ва жамоа қарорлари билан йиғилган ботмонлардан бир қисмини жамоа томонидан сайланган руҳонийга ва унинг яқинларига яшаш шароити учун ажратиб берса. Қолган қисмини эса жамоа қарори билан ҳар хил шароит натижасида камбағаллашиб қолган одамларга бўлиб берилса. Ундан ҳам ортиб қолган қисмини эса юриш пайтларида асқотиб қолиши учун сақлаб қўйилса. Камбағал одамга ер солиғи ҳам солинмасин.
Агар бир қишлоқ ёки бир неча қишлоқ зарурат туфайли десятинани сотган бўлсалар, десятинани бутун қишлоқдан қандай сотиб олганлигини исботловчи одам тақдирланмасдан ундан маҳрум қилинмаслиги керак. Шундай қилиб, биз у билан келишувчиликка борамиз ва маълум муддатда ундан десятинани сотиб оламиз.
Агар қишлоқдаги одамлардан айримлари десятинани сотиб олмаган бўлсалар ва уларнинг ота-боболари уии ўзларига берухсат ўзлаштирган бўлсалар, биз уларга ҳеч нарса беришни истамаймиз. Десятинани ундан тортиб оламиз ва юқорида айтилганидек унинг ҳисобига сайлаб қўйилган руҳонийни тутиб турамиз. Қолган қисмини эса муқаддас ёзув ўргатганидек муҳтож кишиларга, улар сарой атрофидагиларми ёки фуқароларданми бундан қатъи назар уларга бўлиб берамиз.
Кичик ботмонни, десятинани беришни биз умуман истамай-миз. Худо қорамолларни инсон учун божсиз қилиб яратган. Уни, кичик ботмонни одамлар ўзлари ўйлаб топган ботмон десятина деб ҳисоблаймиз ва шунинг учун уни бошқага беришни истамаймиз.
Тангрининг буюрганидек муносабатда бўлсалар. Лекин тангрининг буйруғига асосан яшаганимиз билан бу буйруқ ҳокимиятга бўйсунмасликка бизни чорлайдими? Фақатгина ҳокимиятгагина эмас, балки барчага бизнинг бўйсунишимизни, шунингдек барча шунга ўхшаган ва христианлик ишларида ўзимиз сайлаб қўйган кишиларга ва тангри томонидан қўйилган ҳокимларга бутун тайёр ҳолда бўйсунишимизни таъкидлайди.
Биз шунга аминмизки, сизлар ҳақиқий, чин христиан сифатида бизларни ўз қарамликларингиздан бўшатасизлар ёки бўлмаса қарам (крепостной) бўлишимизни инжил орқали исботлаб берасизлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |