Кийим танлаш муаммоси
Худдики театр гардеробдан бошлангани каби тренинг ҳам тренернинг ташқи кўриниши, кийиниши билан боғлиқдир. Буни қандай тушуниш мумкин?
Тренернинг кийиниши гуруҳда у ҳақдаги дастлабки тасаввурнинг ижобий ёки салбий бўлишига, гуруҳ уни қабул қилиши ёки қабул қилмаслигига олиб келиши мумкинки, бу ҳолат тренинг жараёнига ҳам ўз таъсирини албатта кўрсатиши табиий.
Имидж - бу атрофдагилар сизни қандай қабул қилиши, қандай кўра олишидир. Шу ўринда бир мисол келтириб ўтамизки, тренернинг кийиниши қанчалик муҳим эканлигини бу мисолдан кейин осонгна тушуниб олиш мумкин.
Фараз қилинг қанақадир фирма ёки давлат муассасига ишга таклифни ўқиган икки киши ўша жойга борди. Уларнинг бири – костюм-шим, оқ кўйлак, галстук, қўлида портфел билан келса, иккинчиси эгнида футболка, оёғида крассовка, орқасига рюкзак осиб олган. Бундай вазиятда, албатта, биринчи одам кишида ҳақиқий мутахассис таассуротини уйғотади, ваҳоланки, у касбий билимдонлик, тажриба, маҳорат борасида иккинчи одамдан кўра пастроқ бўлиши мумкин. Лекин уларнинг кийиниши, ташқи кўриниши, имиджи кишида қарама-қарши тасаввурларни уйғотади. Шундан келиб чиққан ҳолда тренернинг кийиниши ҳам ўзига хос ва вазиятга мос бўлиши талаб этилади.
Аввало тренинг қанақа гуруҳ учун мўлжалланганлигини эътиборга олиш зарур. Лекин имкон даражасида тренингга ишчи формада келиш лозим. Бу кийим аввало минталитет хусусиятларига мос келиши, шунингдек тренернинг ўзи учун ҳам қулай, ҳаракатланишга мос бўлиши лозим.
Тренернинг безаклари ҳақида ҳам тўхталиш лозимки, тренер учун ҳаддан ортиқ безаклар билан безаниш мақсадга мувофиқ эмас.
Тренернинг ўзини тутиши
Ҳар қандай тренинг машғулотида тренер иштирокилар учун таъсир кўрсатувчи шахс ҳисобланади., гарчи у улар билан ўзини тенг тутса ҳам. Чунки одатда тренерлар психологик билимларга эга бўлган кишилар бўлганлиги боис, бу тахлит кишиларга нисбатан иштирокчиларнинг ҳурмати баланд бўлади. Шунинг учун кўпгина тренингларда тренернинг ҳатти-харакатлари ва қилиқларини такрорлаш, айнан ўзлаштириб олиш кузатилади. Демак, тренернинг нафақат сўзлари, маслаҳатлари, балки унинг бутун ҳаракатлари гуруҳ иштирокчиларига таъсир кўрсатади. Шунинг учун тренер ҳатти-харакатларда ҳам эътиёткорроқ бўлиши керакки, унинг ҳатто ўзига ёқмаган жиҳатлари ҳам иштирокчилар томонидан ўзлаштирилмаслиги учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |