Машқни тўхтатиш ва муҳокама қилиш.
Тренинглар давомида қўлланиладиган машқлар иштирокчилар учун қизиқарли ва ғайри оддий бўлганлиги учун одатда кўпчилик уларнинг узоқроқ давом эттирилишини истайди. Лекин бу тренернинг режаси бузилишига ва тренинг самарасининг пасайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун тренер ҳар бир машқни вақтида тўхтатиш ва муҳокама қилиш техникасини пухта эгаллаши зарур.
Мантиқий якунга эга бўлган машқлар ҳам мавжуд. Бундай машқлар жумласига "Бузуқ телефон" номи билан кенг тарқалган машқ киради. Бу машқ маълумот охирги иштирокчига етиб борганда якунланади. Бошловчи баъзан машқ тугашининг шартларини олдиндан айтиб қўяди. Масалан, агар гуруҳ иштирокчиларидан бирортаси гапириб юборса, бундай шароитда машқ тўхтатилади. Бошловчи танлаши мумкин бўлган йўллардан яна бири, машқни олдиндан айтиб беришдир. Бунда бошловчи вақтни кузатиб боради ва унинг тугашини гурухга маълум қилади. Лекин кўпинча машқни ўтказишнинг чегарасини олдиндан аниқлаб бўлмайди, бунда асосий эътибор гуруҳ аъзолари ўзларини қандай сезиши, уларнинг бу ишга қўшилганлиги ва қизиққанлик даражасини ҳисобга олишга қаратилади.
Умумий қоида шундай: машқдан қониқиш юқори даражага етганда, уни якунлаш керак. Диагностикани амалга ошириш ва гуруҳ иштирокчиларининг ҳолатидаги ўзгаришларни диққат билан кузатаётган бошловчи ана шундай дақиқани пайқаб олиши керак. Бу дақиқа шундан иборатки, бир томондан машқ мақсади учун ва унинг муҳокамаси учун етарли материаллар йиғилади, бошқа томондан эса гуруҳнинг кўпгина иштирокчилари машқни бажаришни давом эттириш ниятида бўлиб ва уни тугатишга розилигини изҳор этадилар.
Умумий қоида шундай: машк қанчалик кўп ва мазмунли ахборот олишга йўналтирилган бўлса, унинг муҳокамасига ҳам шунча кўп вақт сарфланади.
Агар машқларнинг мақсади гуруҳ аъзолари ҳолатидаги ўзгаришларни билишга қаратилган бўлса, унда муҳокамада "Сиз ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?", "Ҳозир кайфиятингиз қандай?" каби қисқа саволлар берилади.
Баъзан бир хилдаги "яхши", "тетикман", "нормада" каби жавоблар билан чегараланилади. Баъзи ҳолларда иштирокчиларнинг аниқ бир ҳолатини кўрган бошловчи ўзи ҳам уларга гan қотади: "Сиз ҳушвақтсиз энди кейинги мураккаб ишларга ҳам ўтиш мумкин", "Мен кўряпманки ҳамма табассум қилаяпти, менимча кайфиятлар яхши, ишни давом эттириш мумкин" ва ҳ.к.
Бошловчи машқ жараёнида қуйидагиларни ҳам кузатиб бориши лозим: иштирокчиларда қийинчилик туҳилаяптими (агар қийинчиликлар бўлса, у қандай мазмунга эга), иштирокчиларнинг ҳолати қандай ўзгараяпти, улар нимага эришаяпти ва нимага эришолмаяпти. Бундай кузатишлар эса машқлар тугагандан кейинги бериладиган саволлар характерини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |