10
тиришишлар, галлюцинация, менингиал синдромлар кузатилади. Бош мия турли нерв
толаларининг зарарланиши ҳисобига оёқ-қўлларда парез ва фалажлар, афазия пайдо бўлади.
Айрим ҳолларда менингит ярим ўткир шаклда кечиб касаллик аста-секин кучаяди,
перивентрикуляр соҳа зарарланишидаги менингоэнцефалит белгилари кузатилади. Орқа
мия суюқлиги 210-220 мм.сув устуни (2,0-2,2 кПа) босимида, баъзан ксантохром
кўринишда, цитоз (100-1000)х10
6
/л. лимфоцитлар ҳисобига, оқсиллар миқдори юқори (6
г/л.гача) бўлади. Касаллика ташҳис қўйишда асосий белгилардан бўлиб тарқалган
лимфаденопатия, миозит, мезаденит, жигарнинг катталашиши, хориоретинит, бош мияда
кальцинатлар бўлиши ҳисобланади. Ташҳис қўйишда яна ликвордан токсоплазмаларни
топиш ҳамда серологик реакциялар (КБР, ИФА ва ҳ.к.)дан фойдаланилади.
Сил менингити ва менингоэнцефалити.
Сил билан касалланган катта ёшдаги
беморларда 3% ҳолларда учрайди. Ўзига хос хусусиятлардан бири менингигнинг аста-секин
ривожланишидир. Касалликнинг биринчи 7-14 кунида субфебрил тана ҳарорати, адинамия,
астения, атроф-муҳитга бефарқлик, уйқучанликни уйқусизлик билан алмашинуви,
иштаҳасизлик, қабзият, қусиш, вегетатив-томир бузилишлар (танада қизил доғлар – “Труссо
доғлари”) кузатилади. Бошланғич даврининг охирларида брадикардия бўлиб кейинчалик
тахикардия билан алмашинади, АҚБ босими кўтарилиши мумкин. Пешона ва энса соҳасида
доимий бош оғриши пайдо бўлиб, кучайиб боради. Касалликнинг 2-3 ҳафтасида бош
оғриши жуда кучли бўлиб, бемор тана ҳолатини ўзгартирганда ва бошини чайқатганда
кучайиб кетади. Тана ҳарорати 38-39°С гача кўтарилади. Керниг, Брудзинский белгилари,
энса мушаклари таранглашуви, умумий гиперестезия белгилари пайдо бўлиб, секин-аста
кучайиб боради. Касалликнинг бошланғич давридаёқ II, III, IV, VII, авж олган даврида VIII,
IX, X жуфт мия нервларининг зарарланиши кузатилади. Қўл-оёқларнинг титраши,
марказий, баъзан спинал ва илдиз характеридаги парез ва параличлар кўринишидаги
гиперкинезлар, сенсор, мотор ёки сенсомотор афазия кўринишида нутқнинг бузилиши
ривожланиши мумкин.
Сил менингитига эрта ташҳис қўйишда орқа мия суюқлигидаги ўзгаришлар муҳим
ҳисобланади. Ликвор юқори босим билан чиқади (300 мм.сув уст. ва ундан юқори), тиниқ,
айрим ҳолларда қуйқароқ, камдан кам ҳолларда лойқа, цитоз (100-300)х10
6
/л., касалликнинг
бошланишида нейтрофиллар ҳисобига (30-50%), касаллик авж олганда лимфоцитлар
ҳисобига (500x10
6
/л.гача) бўлади. Оқсиллар миқдори 0,6 г/л. ва ундан юқори, касалликнинг
сурункали кечишида 9-33 г/л.гача. Қанд миқдори (2-2,5 марта) ва хлоридлар миқдори (1,5
марта) камаяди. Ликвор 12-24 соат тиндириб қўйилса юзасида юпқа фибрин парда (ёки тўр)
ҳосил бўлади. Касалликка ташҳис қўйишда ликвордан сил микобактерияларини топиш ва
серологик текширув натижалари ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: