Ўқув қўлланма



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/44
Sana06.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#744886
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
4. Ўқув қўлланма

Музлик қозонлари 
– музлик ёриқлар бўйлаб харакатланаётган 
оқимнинг қуруқликдаги исполин қозонлари, каби таг қисми ётиқ, ёнлари тик 
ривожланган қозонсимон ривожланган ўйиқлар ҳосил қилиши туфайли 
шаклланади. Музлик қозонларининг шаклланишида оқим билан биргаликда 
айланма харакат қилаётган, турли ўлчамдаги харсанг парчалари ва 
қайроқтошларнинг роли каттадир. Шу боисдан муз қозонларининг ўлчами, 
унинг шаклланишига сабабчи бўлаётган сув оқимининг миқдорига боғлиқ 
ҳолда юзага келади. 
Муз ёриқлари 
– тоғ музликларининг харакати туфайли юзага келади. 
Чунки музликлар харакатланганда кучли босим вужудга келади. Натижада 
музлик ёрилиб-ёрилиб кетади. Бу ёриқлар айниқса, музликнинг тил қисми 
бўйлаб шаклланади ва уч гуруҳга бўлиб ўрганилади: 
1. Ёнлама ёриқлар – музликнинг ён ва ўрта қисмларидаги харакат 
тезлигининг бир-биридан фарқ қилиши натижасида; 
2. Бўйлама ёриқлар – музлик харакатлана бориб, водийнинг тор жойида 
кенг қисмига ўтганда, эластиклик хусусиятига эга бўлган музлик кенгаяди ва 
бўйламасига ёрилиб бир неча ўнлаб йўналишда ривожланиб кетади; 
3. Кўндаланг ёриқлар – музлик эластик хусусиятига эга бўлганлиги 
туфайли ўз харакати давомида водий тагидаги нотекис (дўнг) нуқталарини 
босиб ўтар экан синади ва натижада кўндалангига ёрилиб кетади. Натижада 
музликнинг юза қисми зинасимон ривожланган шакл касб этади.
4. Бергшрундлар – музликнинг глетгер қисмида шаклланган ёриқлар. 
Музлик ёриқлари ёққан ва шамол учириб келтирган қор қоплами билки 


79 
ёпилиб қолиши туфайли унинг устида харакатланиш учун жуда катта хавф 
туғдиради. 
Муз тегирмонлари
– муз стаканларининг таг қисмида хосил бўлган 
капилляр ёриқлар бўйлаб сувнинг ҳаракати туфайли ҳосил бўлган бўшлик 
табора кенгая ва чуқурлаша боради. Натижада ҳосил бўлган ўбқон шаклан 
ривожлана бориб, йирик оқимларни ҳам ютиб кета оладиган ва музликнинг 
ўрта ёки таг қисмида харакатланаётган оқимга қўшилишига сабабчи бўлади. 
Муз тегирмонлари ҳам харакатланиш учун катта хавф туғдирувчи шакл 
ҳисобланади. 
Муз ғорлари
– музликнинг тил қисмида, аниқроғи унинг энг қуйи 
қисми бўйлаб шаклланган бўшлиқлар. Муз ғорлари эриган муз сувининг 
ташқарига чиқиш нуқталарида шаклланади. Муз ғорларининг кириш қисми 
ва ички деворлари эриш натижасида турли жимжимадор шакллар билан 
қопланади. 
Муз дарвозалари
– музликнинг эриб пасайиши ёки шамол, сув 
таъсирида эришидан қолган қисми водий бўйлаб, асосий муз массасидан 
узилган, баъзан яхлит ҳолда кўпир, ровак тарзига кириб қолишидир. 
Муз стаканлари 
– музлик устида цилиндрсимон шаклда ҳосил бўлган 
ўйиқлар. Муз стаканлари асосан қора рангдаги йирик бўлмаган тоғ жинси 
бўлакларининг қуёш нури остида қизиб, музликни ўйиб кириши натижасида 
ҳосил бўлади. Демак, муз стаканларининг тубида доимо унинг ҳосил 
бўлишига сабабчи бўлган тоғ жинси бўлаги ётади. Муз стаканларига эриган 
қор ва муз суви йиғилиб, қайта тўлиб қоли мумкин, акс ҳолда ушбу музлик 
формалари, юк ташувчи жониворлар, инсон харакатланиши учун хавфли 
холатларни келтириб чиқаради. Муз стаканларининг радиуси 15-20 см гача 
бўлган ҳолда, чуқурлиги ўнлаб см ларни ташкил этади. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish