ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

хизмат 
бўйича ҳаракатланишидир. Давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланиши қуйидагича бўлиши 
мумкин
1
:


72
u
ходимнинг хизмат бўйича ҳаракатланиши мақсадида юқори лавозимни эгаллаши;
u
бир хил аҳамиятдаги лавозимни эгаллаши;
u
қуйи лавозимга ўтказилиши;
u
ўқишга кириши муносабати билан лавозимдан озод қилиш, шунингдек, ўқишни тамомлаганидан 
сўнг лавозимга тайинланиши.
u
юқори лавозимга;
u
тенг лавозимга (ўша давлат органи ёки бошқа органга);
u
давлат органининг кўчиб ўтиши муносабати билан бошқа ҳудудга;
u
қуйи лавозимга ўтказилиши мумкин.
Давлат хизматчисининг хизмат (лавозим, мансаб) бўйича ҳаракатланиши тегишли раҳбарнинг буйруғи 
билан расмийлаштирилади.
Хизматни ўташ даврида давлат хизматчиси бошқа лавозимга ўтказилиши мумкин
1
. Бунда у:
Бошқа давлат лавозимига, шу жумладан, амалдагидан юқори лавозимга ўтказиш давлат хизматчиси 
розилиги билан амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 95-моддасига биноан 
лавозимдан лавозимга вақтинча ўтказиш бундан истиснодир. Иш берувчининг ташаббуси билан ишлаб 
чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча 
бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга 
ўтказилиши мумкин эмас.
Давлат органларидаги хизмат, вақтинча қандай лавозимни бажарганлигидан қатъий назар, давлат 
хизмати стажига киритилади. Давлат хизмати стажи деганда, давлат хизматчисининг давлат органларидаги 
умумий хизмати даври тушунилади.
Давлат хизматчиси учун стажнинг ҳуқуқий моҳияти ўз хизмати вазифалари бўйича малакали 
мансабдор шахснинг барқарор хизмати зарурияти билан белгиланади. Бундай хизмат давлат томонидан 
рағбатлантирилади.
Давлат хизмати бўйича стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат меҳнат дафтарчаси ҳисобланади. Давлат 
хизмати стажини ҳисоблаш тартиби ҳамда унга тенглаштириладиган фаолият даврлари қонунчилик 
томонидан белгилаб берилади.
1
Мирбобоев Б., Ҳусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий 
масалалари. “Akademiya” нашриёти, Тошкент, 2005 йил. Б.98.
IV БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ 
ЎТАШ


73
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Хизматчиларни аттестациядан ўтказиш кадрлар сиёсати ва давлат хизмати бошқарувининг демократик 
асосларини кенгайтиришда ҳуқуқий восита ҳисобланади, бундан ташқари, у давлат органларида 
шакллантирилиб, мақсад сари йўналтирилган ва башорат қилинадиган кадрлар сиёсатини таъминлаш 
воситаси ҳамдир.
Аттестация – давлат хизматининг ҳуқуқий институти сифатида қуйидагилардан иборат: ташкил 
этиш жараёнида шаклланадиган муносабатларни мувофиқлаштирувчи ҳуқуқий меъёрлар мажмуи; 
давлат органлари ваколатларини таъминлаш ва амалга ошириш учун белгиланган вазифаларнинг 
давлат хизматчилари томонидан бажарилишини баҳолаш; фуқаролар хизмати кадрларидан истиқболда 
фойдаланиш тавсифномаси.
Давлат хизматини такомиллаштириш ва тартибга солишн хизматчиларни аттестациядан ўтказиш 
жараёни билан бевосита боғлиқдир. Давлат хизматини ўташда давлат хизматчиларининг аттестациядан 
ўтказиш ҳуқуқий институти катта аҳамиятга эга. Мазкур ҳуқуқий институтни тартибга солишга Ўзбекистон 
Республикасининг махсус қонуни мавжуд бўлмаса-да, бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда 
кучга эга. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор қарорлар қабул 
қилинган ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиблари тўғрисидаги низомлар тегишли вазирлик ва қўмиталар 
томонидан тасдиқланган.
Ислоҳотлар даврида давлат хизматчиларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва аттестациядан ўтказиш 
муҳим аҳамият касб этади. Бу ўринда ходимларнинг касбий маҳоратга эга эканлиги, интеллектуал салоҳияти 
даражаси, киришимлилик сингари сифатлари давлат хизмати лавозимини эгаллаш учун кифоя қилмайди. 
Мамлакатда ислоҳотларга унинг муносабати ва шу ислоҳотларни чуқурлаштиришда бевосита иштирок 
этишга тайёргарлиги муҳим аҳамият касб этади. 

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish