ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

асосий принципларга таяниб шакллантирилади:
Аттестациянинг партиядан холилиги давлат хизматчисининг мансаб вазифаларини баҳолашда 
бир тарафлама сиёсий ёндашувнинг йўқлигини англатади, зеро, сиёсий бетарафлик принципига асосан 
давлат хизмати вазифаларини бажаришда, у шахсий сиёсий манфаатларни кўзлаб эмас, балки муайян 
давлат масаласи бўйича оммавий эҳтиёжларни қондириш учун ишлаб чиқилган ягона давлат сиёсатидан 
келиб чиқиб иш тутишга мажбурдир.
Аттестациянинг умумийлиги унинг барча давлат органларида ўтказилишини англатади. Давлат 
хизмати лавозимларини эгаллаган барча шахслар аттестациядан ўтишлари шарт.
Ошкоралик принципи аттестация жараёнинг очиқ-ойдин ўтказилишини англатади. Бу принцип
аттестацион материалларнинг ҳаммабоплиги, баҳолашнинг демократиявийлиги, аттестациядан ўтаётган 
шахснинг касбий, шахсий ва маънавий сифатларини ҳамда унинг хизмат фаолиятини ҳар томонлама 
муҳокама этишнинг ошкоралиги билан тавсифланади. Аттестациядан ўтадиган хизматчига раҳбарият 
томонидан берилган тавсифнома билан танишиш ҳуқуқининг берилиши ҳам ошкораликдан далолатдир.
Мазкур тавсифнома бўйича у ўз эътирозларини билдириш ҳамда муайян давлат органи ёки унинг 
бўлинмаси фаолиятини яхшилаш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларини тайёрлаб бериш имкониятига 
эга. Аттестация натижалари овоз бериш тугаши биланоқ очиқ эълон қилинади.
Баҳолашнинг жамоавийлиги аттестациянинг муҳим принципи саналади. Унинг моҳияти шундаки, 
биринчидан, аттестацияга оид ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, хизматчиларнинг 
касбий ҳамда маънавий сифатларини кўриб чиқиш ва баҳолаш жараёни юқори малакали ва нуфузли 
мутахассислар гуруҳи, яъни аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади. Иккинчидан, 
баҳолашнинг жамоавийлиги, аттестациядан ўтаётган хизматчининг кучли ва заиф томонлари ҳақидаги 
самарали фикр алмашинуви имкониятини беради. Аттестация давомидаги ошкоралик, баҳолашнинг 


76
IV БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ 
ЎТАШ
жамоавийлиги ва кўпчилик фикрининг инобатга олиниши, давлат органлари хизматчиларини муҳим 
талабларни амалга ошириш учун шароит яратишда, шахсий эмас, балки жамоат манфаатларини кўзлашга 
йўналтиради.
Аттестациянинг даврийлиги (тизимлилиги) принципи – унинг меъёрий ҳужжатларда белгилаб 
берилган муайян вақт оралиғида мунтазам равишда ўтказиб борилишини англатади. Мазкур принципнинг 
амал қилиши ходимлар билан ишлаш тизими таркибидаги ташкилий-ҳуқуқий омиллар самарасига таъсир 
қилади. Бу принцип хизматчилар томонидан ўз вазифаларини ташқи омиллар, ўзгаришлар, сиёсий 
шароитлардан қатъий назар, белгиланган вақтда, лозим даражада бажаришларини таъминлаб беради.
Аттестация баҳоси объектив қўйилгандагина унинг мақсадга эришилганлигини қайд этиш мумкин.
Баҳолашнинг объективлиги принципи хизматчининг профессионал, ишбилармон, шахсий ва маънавий 
сифатлари амалда қай тарзда қўлланилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилишида ўз аксини топади. 
Баҳолашнинг объективлиги аттестация давомида ҳар бир хизматчи фаолиятидаги аниқ далиллар 
(ютуқлар, камчиликлар, хатолар) ёритилишини англатади. Мазкур принципнинг асосий белгиси хизматчининг 
ишбилармон хатти-ҳаракатига нисбатан холисликдир.
Баҳолашнинг комплекс равишда амалга оширилиши принципи хизматчиларни ҳар томонлама, тўғри 
ва холис баҳоланишини кафолатлайди. Бунда хизматчининг иш фаолияти учта асосий йўналиш бўйича 
баҳоланади:

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish