ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

1
Мирбобоев Б., Ҳусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий 
масалалари. “Akademiya” нашриёти, Тошкент, 2005 йил. Б.87.
Давлат хизматига қабул қилиш буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруқ учун меҳнат шартномаси 
асос бўлади. Ходимни алоҳида лавозимларга тайинлаётганда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат (қарор, 
фармон, фармойиш) асос бўлади.
Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга 
ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки 
расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган 
деб ҳисобланади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. 
Ходим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришмоғи 
лозим.
Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат 
шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим.
Давлат хизматини ўташнинг дастлабки босқичи синов муддати ҳисобланади.
Дастлабки синов қуйидаги мақсадда қўлланилади:
Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай 
шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.
Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш 
жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга ишга 
қабул қилиш ҳақида ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди. 
Дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа 
даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди.


70
IV БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ 
ЎТАШ
Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган 
меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади. Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади.
Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда 
огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат 
шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин.
Агар дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини 
бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор 
қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.
Давлат хизмати бўйича ҳаракатланиш
4.2.
Давлат хизматини ўташ институти бошқарув аппаратига кадрлар танловини ташкил этиш орқали 
шакллантирилади.
Президент Ислом Каримов давлат хизматчиларини тайёрлаш масаласининг долзарблигига эътиборни 
қаратар экан, қуйидагиларни алоҳида таъкидлаганди: “Ҳаммамизга маълумки, бизда давлат – бош 
ислоҳотчи деган тамойил бор. Бугун шу иборани янгича тарзда, янгича мазмунда қўллаб айтадиган бўлсак, 
асосий ислоҳотчи давлат ходими бўлиши керак. Ҳозирги кунда ислоҳотлар тақдирини, энг аввало, давлат 
ва ҳукумат идораларида масъул лавозимда ўтирган одамлар ҳал қилишини, бинобарин, улар шу масалага 
бевосита жавобгар эканини барчамиз чуқур англаб олишимиз шарт”
1
. Шу боис давлат хизматчиларинининг 
касбий фазилатлари, лаёқатлари, қобилиятлари ва шахсий имкониятларидан оқилона фойдаланиш 
давлат ҳокимиятининг, давлат ҳокимияти ҳар бир бўғинининг ва ҳар бир хизматчининг юқори даражада 
самарадорлигини таъминлаш йўналишларидан бири ҳисобланади.
Кадрларни танлаб олиш жараёни таклиф этилган номзодлар муайян лавозимга яроқлилигини аниқлаш 
мақсадида уларни ўрганишдан иборат бўлади
2
. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
1
Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч кимга, ҳеч қачон қарам бўлмайди. 13-том. –Т.: Ўзбекистон, 2005. Б.239.
2
Саид-Газиева Н.Ш. Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳ этиш масалалари. –Т.: ТДЮИ нашриёти. 
2008. Б.81.
u
номзодлар ҳақида ахборот йиғиш;
u
номзодларнинг зарур қобилиятларини баҳолаш ва уларнинг ҳар бирини тавсифлаш;
u
номзодларнинг қобилиятлари мажмуини уларга қўйиладиган талаблар билан солиштириш;
u
муайян лавозимга номзодларнинг тавсифларини таққослаш ва уларнинг орасидан энг муносибини 
танлаб олиш;


71
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
1
Хожиев Э., Хожиев Т. Маъмурий ҳуқуқ. –Т.: “Фан ва технология”, 2008. Б.235.
u
номзодни лавозимга тайинлаш;
u
мазкур ходим ўзига юклатилган вазифаларни қандай бажараётганини муайян давр мобайнида 
текшириш ва уни ушбу лавозимга тайинлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул 
қилиш.
Ҳаракатларнинг бундай кетма-кетлиги ҳозирги давр талабларига мос келадиган кадрларни танлаб 
олиш жараёнининг зарур даражасини таъминлайди.
Давлат хизматчисининг асосий ҳуқуқ ва вазифалари унинг лавозими билан белгилаб берилади. 
Лавозим – давлат органи билан жисмоний шахс (ижрочи) ўртасидаги имкониятлар доирасини тақсимлаш 
учун белгиланадиган тоифа бўлиб, унда ҳуқуқ ва вазифалар, яъни, ваколатлар акс эттирилади. 
Ғарб мамлакатларида хизматни ўташ кўпинча “хизмат мавқеи” (“карьера қилиш”) деб аталади. Бироқ, 
хизмат лавозими бўйича кўтарилиш, биринчи навбатда, хизматчининг шахсий сифатлари (субъектив 
жиҳатлари): унинг тажриба ва малакаси, профессионал ва имкон даражаси ҳамда ушбу хизматга 
лаёқатлилиги билан белгиланиши лозим.
Шунингдек, хизмат лавозими бўйича кўтарилиш объектив жиҳатларга ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, 
давлат хизматчиларини рағбатлантириш борасидаги ҳуқуқий тартибга солиш сифатидан, хизмат бўйича 
мунтазам ҳаракатланиш, ўтказилиши лозим бўлган аттестациялардан ва ҳ.к.
Давлат хизматчилари томонидан ўз хизмат, бошқарув ва бошқа вазифаларининг бажарилиши хизмат 
ўташ жараёнининг мазмуни ҳисобланади. Аксарият давлат хизматчиларига хизмат ўташ давомида “хизмат 
пиллапояси” бўйича ҳаракатланишлар хос бўлиб қолган. Бунга улар, давлат маъмуриятидаги турли 
лавозимларда вақтинча вазифаларни бажариш натижасида эришадилар.
Ўзлаштирилиши зарур бўлган муҳим жиҳат шуки, давлат хизматини ўташ меҳнат фаолияти жараёни 
ҳисобланади. Давлат хизматини ўташ деганда, давлат хизматчисининг ҳуқуқий-хизмат мақомини 
тавсифлайдиган муайян юридик далиллар тушунилади, қуйидагилар шулар қаторидандир:
u
давлат хизматидаги бўш лавозимни эгаллаш;
u
кадрлар захирасига ҳисобга олиш;
u
қайта тайёрлаш ва малака оширишга йўналтириш;
u
амалиётга жўнатиш.
Хизмат вазифаларини ижро этишда, ўзида юқори малакани, ташаббускорликни ва ижодий ёндашувни 
мужассамлаштирган ҳамда керакли даражадаги тайёргарлик ёрдамида юқори давлат мансабларига 
нисбатан қўйиладиган талабларга мос малакаларга эга бўлишга молик давлат хизматчилари кадрлар 
захирасига ҳисобга олинади. 
Қайта тайёрлаш, малака ошириш ва турли кўринишдаги амалиёт ўтишдан мақсад, давлат хизматчилари 
томонидан назарий тайёргарлик натижасида олинган касбий билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш 
ва амалиётда мустаҳкамлаш.
Давлат хизматини ўташдаги асосий элементларидан яна бири – бу давлат хизматчиларининг 

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish