биринчидан, мансаб мажбуриятларининг бажарилишини таъминловчи иш шароитларининг жорий
этилиши;
u
иккинчидан, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан назарда тутилган пул таъминоти ва
бошқа хилдаги тўловлар (масалан, ижтимоий, компенсация тўловлари ва ҳ.к.лар);
u
учинчидан, пул билан таъминланадиган ҳар йилги меҳнат таътили;
u
тўртинчидан, давлат хизматчиси ва унинг оила аъзоларининг тиббий хизматдан фойдаланиши;
u
бешинчидан, қайта тайёрланиш ва малакасини ошириш (пул таъминоти сақланган ҳолда);
u
олтинчидан, хизматчиларнинг мажбурий ижтимоий давлат суғуртаси ва ҳ.к.лар.
Қонунчилик ҳужжатларида давлат хизматчилари учун бошқа кафолатлар ҳам ўрнатилган бўлиши
мумкин.
62
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг VII боби иш вақти меъёрларини тартибга солган.
Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини
бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан, ходим учун иш вақтининг нормал муддати
ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати
етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат
вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар
ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган
ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
III БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ
ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш,
ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш
ҳуқуқига эгадир.
Ўзбекистон Рсепубликаси Меҳнат Кодексининг 16-моддасига асосан, ҳар бир ходим:
Ходимларнинг иш вақти меъёрлари
3.7.
u
ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда
ҳақ олиш;
u
муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини
қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик
таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
u
хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;
u
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
u
иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
u
касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи
бошқа ташкилотларга бирлашиш;
u
қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда
тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;
u
ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали
юридик ёрдам олиш;
u
жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир.
63
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
u
ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 242-моддаси);
u
I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 220-моддасининг
учинчи қисми);
u
ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 117-моддаси);
u
алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 118-
моддаси);
u
уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган
муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
228-1-мoддaси).
Юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга
бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш
вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Бундай ходимлар рўйхати
ва улар иш вақтининг аниқ муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
Иш ҳафтасининг тури (икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган
олти кунлик иш ҳафтаси) ва иш вақти режими (кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг
бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари
ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш
тартиби) корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар
бўлмаганда эса, ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасига асосан байрам (ишланмайдиган) кунлари
арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 122-моддаси тунги вақт деб, соат 22-00 дан то соат 6-00
гача бўлган вақтни белгилайди. Агар ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида
ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ
равишда қисқартирилади.
Ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган
жойларда, шунингдек бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси шароитида смена бўлиб ишланаётган
жойларда тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланишича, ходим учун белгиланган кундалик иш
(смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.
Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:
64
Иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта
зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.
Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан
(меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда – бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан
ортиқ бўлмаслиги лозим.
Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари
ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.
III БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ
ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ
Do'stlaringiz bilan baham: |