ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


Хизматчиларнинг ҳуқуқий мақомини ва унинг ҳуқуқий кафолатини ифода этувчи ҳуқуқлар



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

1.
Хизматчиларнинг ҳуқуқий мақомини ва унинг ҳуқуқий кафолатини ифода этувчи ҳуқуқлар.
Бунга қуйидагиларни киритиш мумкин:
u
давлат хизматчиси эгаллайдиган давлат лавозими бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни 
белгиловчи ҳужжатлар билан, масалан, иш сифатини белгиловчи омиллар, давлат хизмати 


54
III БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ 
ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ
бўйича ҳаракатланиш, мансаб мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган ташкилий-
техник шароитлар билан танишиб чиқиш;
u
шахсий ҳужжатидаги барча маълумотлар билан танишиб чиқиш;
u
унинг талабига кўра хизмат текширувларини, масалан, хизматчининг шаъни, қадр-қимматига 
етказилиши мумкин бўлган маълумотларни рад этиш мақсадида ўтказиш;
u
давлат хизматчисининг давлат хизмати билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш мақсадида 
тегишли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ва бошқалар.
2.
 
Хизмат мажбуриятларини бевосита бажариш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлар. Бунга
қуйидагиларни киритиш мумкин:
u
белгиланган тартибда, мансаб мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган ахборотларни 
ва материалларни олиш;
u
белгиланган тартибда, мансаб мажбуриятларини бажариш учун корхона, муассаса ва 
ташкилотларда бўлиш;
u
мансаб мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилиш ва тайёрлашда 
иштирок этиш;
u
тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан малакасини ошириш, қайта тайёрланиш;
u
давлат хизматини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш.
3.
 
Давлат хизматчисининг лавозим фаоллигини оширишга, конституциявий ҳуқуқ ва
эркинликларни амалга оширишга ва ижтимоий кафолатларни таъминлашга қаратилган
ҳуқуқлари:
u
вакант (вақтинча бўш) лавозимни эгаллаш бўйича танловда ўз хоҳишига кўра иштирок 
этиш;
u
иш фаолиятининг натижалари ва иш стажи, малакасининг даражасига кўра лавозим бўйича 
юқорига қараб ҳаракатланиш, маблағ билан таъминланишини ошириш;
u
давлат хизматидаги иш стажига қараб пенсия таъминоти олиш; 
u
ўзининг ҳуқуқларини, ижтимоий-иқтисодий ва профессионал манфаатларини ҳимоя қилиш 
мақсадида касаба уюшмаларига бирлашиш;
u
мансаб окладидан келиб чиққан ҳолда пул билан таъминланиш, малака даражасидан 
келиб чиққан ҳолда эса қўшимча маблағлар олиш, иш фаолиятининг натижаларига кўра 
мукофотлар олиш;
u
ҳар йили ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқиш (меҳнат таътилининг муддати давлат 
ташкилотининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади);
u
давлат хизмати стажига давлат хизматчисининг бошқа даврдаги меҳнат фаолиятининг 


55
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
қўшилишини талаб этиш (масалан бу ҳолат хизматчининг пенсияга чиқишига таъсир 
кўрсатиши мумкин);
u
давлат хизматчисининг ва унинг оила аъзоларининг тиббий хизматдан фойдаланиши;
u
давлат лавозимларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиққа ёки мулкка етказилиши 
мумкин бўлган зарар бўйича мажбурий давлат суғуртаси;
u
давлат хизматини ўташ вақтида соғлиғи ёки меҳнат қобилиятини йўқотиши сабабли, давлат 
томонидан мажбурий ижтимоий суғурталаниш ва бошқа ҳуқуқларга эгадир.
Давлат хизматчиларининг 
мажбуриятлари
3.5.
Давлат хизматчисининг мажбуриятлари деганда, Ўзбекистон Конституцияси ва бошқа норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланган, хизматчи касбий хизмат фаолиятининг моҳиятидан ташкил топган 
мажбурий ҳаракатлар тушунилади. Хизматчилар давлат хизматида бўлганида умумий ҳуқуқ меъёрларидан 
фарқ қиладиган махсус ҳуқуқий тартиб таъсирида бўладилар. Шу билан бирга, улар фуқаролар сифатида 
умумдавлат мажбуриятларидан озод қилинмайдилар (солиқлар тўлаш, армияда хизмат қилиш ва 
ҳ.к.). Давлат давлат хизматчиларига давлат хизмати хусусиятлари билан боғлиқ юқори мажбуриятлар 
юклайди. 
Давлат хизматчиларининг мажбуриятлари уларнинг хизмат фаолиятларининг моҳиятини тавсифлайди, 
чунки давлат (давлат органи) фуқарони унга маълум бир мансаб мажбуриятларини юклаш мақсадида 
ишга қабул қилади. Мажбуриятларнинг мазмуни ва турлари давлат органининг ўз олдига қўйган мақсади, 
вазифаси ва функцияларига қараб белгиланади. 
Давлат хизматчиларига умумий бўлган мажбуриятларга – конституциявий тузумни қўллаб-қувватлаш 
ҳамда Конституция ва қонунларга, шунингдек, уларнинг ваколатларини тартибга солувчи бошқа норматив 
ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш киради.
Давлат хизматчиси давлат номидан ва давлат топшириғи бўйича унинг манфаатларини ифодалаб 
ҳаракат қилади, шунинг учун у ўз вазифасини Конституция қоидаларига мувофиқ тарзда бажариши 
керак. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг инсон ва давлат ўртасидаги муносабатларда 
инсон манфаатлари устунлиги мамлакатнинг Асосий Қонуни – Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилди.


56
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаб айтганидек, «Жамики дунёвий 
неъматлар орасида энг улуғи – инсон деган фикрни илгари сурдик ва шу асосда «фуқаро – жамият – 
давлат» ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечимини топишга интилдик»
1
. Шунинг учун ҳам 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида «Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг 
мафаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида 
масъулдирлар», дея таъкидланади. Ушбу нормага кўра давлат хизматчиси ҳам давлатнинг вакили сифатида 
жамият ва фуқаролар олдида масъул ҳисобланади. Унинг бу масъуллиги унга юклатилган бурчларнинг 
бажарилиши орқали таъминланади ва кафолатланади. 
Давлат хизматчилари мажбуриятларининг асосий хусусияти шундаки, улар нафақат давлат 
хизмати шаънига доғ тушурувчи ёки давлат органига зарар етказувчи ҳаракатлардан, балки «давлат 
хизматчиларининг давлат ва жамият манфаатларига зид ҳаракатларни содир этмоқда», деган фикрларнинг 
пайдо бўлишидан сақланиши лозим.
Давлат хизматчиси хизмат мажбуриятларидан давлат хизмати шаънига доғ тушириш, давлат органлари 
ёки мансабдор шахсларнинг фаолиятини қоралашда фойдаланиши мумкин эмас.
Давлат хизматчиларининг асосий мажбуриятларидан бири – бу виждонан мансаб мажбуриятларини 

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish