ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

Маъмурий жавобгарлик. Ўзбекистон Республикасининг қонунларига биноан маъмурий ножўя хатти-
ҳаракат (ҳуқуқбузарлик) учун нафақат фуқаролар, балки мансабдор шахслар (давлат хизматчилари) ҳам 
жавобгарликка тортилади.
Давлат хизматчилари маъмурий жавобгарлигининг ҳуқуқий асоси – Ўзбекистон Республикаси 
қонунчилиги билан ўрнатилган умумий мажбурий қоидаларни бузиш, яъни маъмурий ҳуқуқбузарликни 
содир этиш ҳисобланади. Жумладан Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги қонуни 
билан тасдиқланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 10-моддасига биноан маъмурий 
ҳуқуқбузарликка тортиш назарда тутилган шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, 
мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, тиббий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки 
эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. Башарти бу ҳуқуқбузарлик 
ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортиш сабаб бўлмаган тақдирда амалга оширилади.
u
хизматчи томонидан содир этилган интизом бузилишининг оғирлиги;
u
хизматчи томонидан интизомни бузиш содир этилган ҳолатдаги айбдорлик даражаси;
u
давлат хизматчисининг ўз вазифаларини бажаришдаги аввалги натижалари;
u
хизматчининг олдинги иши ва хулқ-атвори.
Ўтказилган хизмат текшируви натижаларига асосан раҳбар айбдор бўлган давлат хизматчисига 
нисбатан интизомий жазо белгилайди. Бунда раҳбар қуйидагиларни инобатга олиши лозим:


84
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 15-моддасига биноан мулк шаклидан қатъи назар 
корхона, муассаса, ташкилотда муайян мансабни эгаллаб турган шахс, башарти унга раҳбарлик, ташкилий, 
фармойиш бериш, текширув-назорат вазифалари ёки моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган 
вазифалар юклатилган бўлса, мансабдор шахс деб ҳисобланади.
Мансабдор шахсларнинг ҳаммаси ҳам давлат хизматчиси ҳисобланмайди. Давлат хизматчиси – 
маъмурий жавобгарликнинг субъекти бўлиши учун, албатта, давлат ташкилотида давлатнинг маълум бир 
лавозим (мансаб)ни эгаллаган бўлиши, давлатнинг вазифа ва функцияларини амалга ошириши ҳамда 
давлат хизмат фаолияти билан боғлиқ равишда маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган бўлиши керак
1
.
Қоида тариқасида, давлат хизматчилари (мансабдор шахслар) маъмурий жавобгарликнинг махсус 
субъекти ҳисобланади. 
Мансабдор шахслар бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини сақлаш, табиий муҳитни, аҳоли 
соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган қоидаларга ва бажарилишини таъминлаш ўз хизмат 
вазифаларига кирадиган бошқа қоидаларга риоя этмаганлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир 
этганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим.
Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар 
органларининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар маъмурий жавобгарлик 
масалалари алоҳида категория сифатида, бошқа тартибда ҳал қилинади, Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодекснинг 16-моддасига биноан улар маъмурий ҳуқуқбузарлик учун интизом уставларига 
мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 23-моддасига биноан эса 
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қуйидаги

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish