ЎҚув адабиёти овқатланиш


Мальтоза ёки чучукмия қанди



Download 2,56 Mb.
bet26/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Мальтоза ёки чучукмия қанди, эркин ҳолатда асалда, чучукмияда, қиём ва қиём қўшиб тайёрланадиган маҳсулотлар ( қандолатчилик ва нон
маҳсулотлари) да учрайди. Организмда мальтоза оралиқ маҳсулотдан иборат бўлади ва ошқозон-ичак йўлларида полисахаридларнинг парчаланишидан ҳосил бўлади. Кейин у иккитагача глюкоза молекуласини боғлаб олади.
Баъзи мева (олма, нок, шафтоли) ларда ва бир қатор сабзавотларда учрайдиган қанднинг спиртли шакли – сорбит глюкозанинг тикланган шаклидир. У очлик ҳиссини пайдо қилмай ва инсуляр аппаратни зўриқтирмай, қондаги глюкоза миқдорини бир меъёрда ушлаб тура олади. Сорбит ва бошқа кўп атомли спиртлар – ксилит, маннит ёки уларнинг аралашмалари, ширин таъмга эга бўлиб (глюкоза ширинлигининг 30 ... 40 % и), кенг кўламдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатида, биринчи навбатда эса қандли диабет билан оғриган беморлар овқатланишида, шунингдек, сақичлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Кўп атомли спиртларнинг камчиликлари уларнинг ичакларга таъсир қилиши: ични юрғизиши ва ел йиғилишини ошириши сифатида намоён бўлади.
Олигосахаридлар. Рафиноза, стахиоза, вербаскозалар мансуб бўлган Олигосахаридлар, асосан, дуккаклилар ва уларга технологик қайта ишлов берилгандаги маҳсулотлар, айтайлик, соя унида, шунингдек, кўпгина сабзавотларда озгина миқдорда мавжуд бўлади. Мева-Олигосахаридлар бошоқли донларда (буғдой, арпа), сабзавотлар (пиёз, саримсоқ пиёз, артишок, спаржа, ровоч, сачратқи)да, шунингдек, банан ва асалда мавжуд бўлади.
Полисахаридлар хом-ашёси – саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган қиёмлар, сиропларнинг асосий таркибий қисми бўлган мальтодекстринлар ҳам Олигосахаридлар гуруҳига мансубдир. Олигосахаридларнинг вакилларидан бири лактуза бўлиб, у сутга иссиқлик ёрдамида ишлов бериш, масалан, қуюлтирилган ва стерилланган сут ишлаб чиқариш жараёнида лактозадан ҳосил бўлади.
Олигосахаридлар керакли ферментлари йўқлиги сабабли ҳам инсоннинг ингичка ичагида қарийб парчаланмайди. Шу сабабли ҳам овқат толаларининг хоссаларига эга бўлишади. Баъзи бир Олигосахаридлар йўғон ичак микрофлорасининг нормал хаёт фаолиятида аҳамиятли роль ўйнайди, бу эса уларни пребиотиклар – баъзи бир ичак микроорганизмлари томонидан қисман ферментланадиган ва нормал ичак микробиоценозини таъминловчи моддалар сирасига киритишга имкон беради.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish