ЎҚув адабиёти овқатланиш


Углеводлар ва уларнинг овқатланишдаги аҳамияти



Download 2,56 Mb.
bet23/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Углеводлар ва уларнинг овқатланишдаги аҳамияти


Углеводлар инсон овқатланишидаги асосий қувват етказиб берувчи макронутриентлар бўлиб, рационнинг умумий қувватий қийматининг 50...70% ини таъминлайди. Улар метаболизланганда, аэроб ҳамда анаэроб шароитларда ҳам бирдек, макроэргик бирикмалар ҳосил қилишга қодир. 1 г углеводнинг метаболизланиши натижасида организм 4 ккал. га тенг қувват олади. Углеводлар алмашинуви ёғлар ва оқсиллар алмашинуви билан жипс боғланган бўлиб, бу уларнинг ўзаро эврилишларини таъминлайди. Овқатланишда углеводларнинг ўртача етишмаслигида – тўпланган ёғлар, чуқур етишмаслигида (50 г/сут. дан камроқ) эса аминокислоталар (эркин, шунингдек, мушак оқсилларидаги) организмга керакли қувват олинишига элтувчи глюконеогенез жараёнига жалб этилади. Бунинг акси бўлган ҳолатда эса липонеогенез фаоллашади ва ортиқча углеводлардан ёғ кислоталари синтезланиб, захирага тўплана бошлайди.


Углеводлар асосий қувват функциялари билан бирга пластик алмашинувда ҳам иштирок этишади. Глюкоза ва унинг метаболитлари (сиал кислоталари, аминоқандлар) гликопротеидларнинг асосий таркибий қисмлари бўлиб, қондаги оқсилли бирикмаларнинг кўпчилиги (трансферрин, иммуноглобулинлар), бир қатор гормонлар, ферментлар, қон ивиши омиллари уларга тааллуқлидир. Гликопротеидлар, шунингдек, гликолипидлар оқсиллар ва липидлар билан бирга биомембраналарнинг тузилмавий ва функционал ташкил топишида иштирок этишади ва шу билан бирга нормал ҳужайравий ўсиш, табақали ўзгаришлар ва иммунитет учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган гормонлар ва бошқа биологик фаол бирикмаларнинг ҳужайравий рецепция жараёнларида ва ҳужайравий ўзаро таъсирида етакчи ўрин тутади. Овқат углеводлари, шунингдек, гликогенлар ва триглицеридларни ҳосил қилувчилар ҳамдир; улар алмаштирилувчи аминокислоталарнинг углерод манбаи сифатида хизмат қилиб, коферментлар, нуклеин кислоталари, аденозинтрифосфор кислота (АТФ) ва бошқа биологик муҳим бирикмаларнинг тузилишида иштирок этишади. Углеводлар оксидланганида ёғ кислоталарини ҳосил қилувчи ацетилкоэнзим А оксидланишини кучайтириб, антикетоген таъсир кўрсатади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish