Овқат толалари. Юқорида санаб ўтилган НПСларнинг бари, лигнин ва хитин Олигосахаридлар ва ҳазмланмайдиган крахмал билан қўшилиб, ҳозирги пайтда овқат толалари (ОТ) деб аталувчи турли-туман озуқа моддаларининг битта умумий гуруҳига бирлашади. Шундай қилиб, овқат толалари – бу овқатнинг асосан ўсимлик табиатига хос, ҳазмланишга ва ингичка ичакда сўрилишга қарши чидамли, аммо йўғон ичакда тўлиқ ёки қисман ферментланадиган таркибий қисмидир.
ОТ нинг энг яхши манбалари дуккаклилар, бошоқли донлар, ёнғоқлар, шунингдек, мевалар, сабзавотлар ва тармевалардир (2.13-жадвал). Озуқа хом- ашёсига технологик ишлов бериш пайтида тозалаш даражаси қанчалик баланд бўлса, тайёр маҳсулотдаги ОТ (шунингдек, микронутриентларнинг кўпчилиги) шунчалик кам қолади. Бу маълумот донларга ишлов бериш маҳсулотлари мисолида яққол намойиш бўлади: буғдойда 2,5 г ОТ (100 г ҳисобида) бўлади; буғдой унида, г ҳисобида: йирик тортилган (кепакли) ун –
1,9, 2-навли – 0,6, 1-навли – 0,2, олий навли – 0,1; нонда (ун навига боғлиқ равишда) – 0,1...1,7; сулида – 10,7, сули ёрмасида – 2,8, сули бодроқда – 1,3.
Турли озиқ-овқат маҳсулотларидаги ОТ миқдори одатда барча ҳазмланмайдиган таркибий қисмлар жамламасини намойиш этади ва катта ёшли соғлом одам учун ОТ таркибий қисмларини табақалаштириш зарурати йўқ.
2.13-жадвал
Баъзи маҳсулотлардаги ОТ миқдори
Маҳсулот
|
Порция, г
|
ОТ миқдори, г
|
Сули кепаги
|
50
|
7,7
|
Ловия
|
100
|
6,8
|
Малина
|
100
|
6,8
|
Артишок
|
120 (1 та)
|
6,5
|
Черника
|
100
|
5,3
|
Олма
|
140 (1 та)
|
3,7
|
Манго
|
200 (1 та)
|
3,7
|
Маржумак
|
|
|
ёрмаси
|
100
|
3,4
|
Бодом
|
30 (23 та)
|
3,3
|
Апельсин
|
130 (1 та)
|
3,1
|
Туршак
|
100
|
3,2
|
Писта
|
30 (47 та)
|
2,9
|
Қовоқ
|
100
|
2,9
|
Банан
|
120 (1 та)
|
2,8
|
Киви
|
75 (1 та)
|
2,6
|
Картошка
|
135 (1 та)
|
2,4
|
Қизил чучук
|
|
|
қалампир
|
120 (1 та)
|
2,4
|
Ерёнғоқ
|
30 (33 та)
|
2,4
|
Нектарин
|
135 (1 та)
|
2,2
|
Сабзи
|
70 (1 та)
|
2,2
|
Кўк чучук
|
|
|
қалампир
|
120 (1 та)
|
2,1
|
Карам
|
100
|
1,9
|
Гилос
|
70 (10 та)
|
1,6
|
Помидор
|
120 (1 та)
|
1,4
|
“Геркулес”
|
100
|
1,3
|
Нон
|
30 (1 бўлак)
|
1,1
|
ОТ нинг асосий физиологик самараси ичакнинг меъёрий моторикасини таъминлаб, ичак микробиоценози ва сўриш (сорбцион) хусусиятларини сақлаб туришдан иборат бўлади. Меъёрий ичак моторикаси ошқозон-ичак йўлларининг оптимал эвакуаторлик хусусиятларини таъминлаб, унинг
секретор (ферментловчи, ўт ажратувчи, гормонал) функцияларини таъминлайди, аутоинтоксикация эҳтимолларини пасайтиради.
Ичакнинг йўғон бўлимидаги меъёрий микрофлора томонидан ОТ қисман ёки тўлиқ ферментланиши натижасида қисқа занжирли ёғ кислоталари (сирка, пропион, мой) ва газлар (карбонат ангидрид, водород, метан) ҳосил бўлади. Бу маҳсулотларнинг баридан ичак микрофлорасининг хаёт фаолиятини қўллаб-қувватлаб туришда фойдаланилади ва улар йўғон ичак шиллиқ қавати ҳужайралари алмашинувида иштирок этишади. Қисқа углевод занжирли ёғ кислоталари шиллиқ қават ҳужайралари томонидан сўрилади ва керакли қувват (1 г ОТ да 2 ккал.гача) ажралиши тарзида метаболизланади. Мойли кислота йўғон ичакнинг шиллиқ қавати ҳужайралари томонидан фаол фойдаланилади ва баъзи кўрсаткичларга кўра йўғон ичак эпителийларини турли патологик, шу жумладан, неопластик жараёнлардан ҳимоялашда муҳим ўрин тутади.
ОТ ни меъёрлаштириш унинг таркибига кирувчи бирикмаларнинг барча гуруҳларига нисбатан ўтказилади. Катта ёшли соғлом одам учун ОТ нинг кундалик оптимал миқдори рациондаги 1000 ккал учун 11 ... 14 г ҳисобланиб, бу 25 ... 35 г/сут. кўрсаткичини ташкил этади. Бу миқдор тўлиқ хажмда ўша маҳсулотлар тўплами билан организмга тушиб, у углеводларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |