ЎҚув адабиёти овқатланиш


Патогенез, касаллик белгилари ва ташҳислаш



Download 2,56 Mb.
bet151/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Патогенез, касаллик белгилари ва ташҳислаш. Листерияларнинг инфекция юқтирувчи дозаси, одатда, 1000 та микроб таначасидан кам бўлмайди. Организмга алиментар йўл билан тушган листериялар ичак эпителийсига киради, кейин қонга ўтади ва бу ерда улар моноцитлар, макрофаглар ва полиморф ядроли лейкоцитларда кўпаядилар. Замонавий тасаввурларга бўйича, листериялар гематоэнцефал ва плацентар тўсиқлардан ҳам ўта олишга қодир. Листериознинг патогенези бактерияларнинг организмга ҳужайравий даражада кўп омилли таъсир қилиши билан боғлиқдир. Клиник намоён бўлган листериознинг яширин (инкубацион) даври бир неча кундан то уч ҳафтагача чўзилиши мумкин. Энтероколитсимон касаллик белгилари кўпроқ антацидлар ёки Н2-гистамин рецепторлари (циметидин)ни қабул қилувчиларда ривожланади ва инфекция юққанидан сўнг камида 12 соатдан сўнггина юзага чиқади. Листериознинг бутун танага тарқалган клиник шакллари эса фақатгина бактериялар қон, орқа мия суюқлиги бўйлаб айланиб юрганида ёки плацентага тушиб қолганидагина кузатилади.
Септицемия, менингит (ёки менингоэнцефалит), энцефалит, пешоб- таносил тизимларининг инфекцион шикастланишлари (бу ҳомиладорларда ўз-ўзидан бола тушишига олиб келиши мумкин), гастроинтестинал симптомлар (кўнгил айнаши, қайт қилиш, диарея) листериознинг клиник кўринишларидир. Касалликнинг умумий кўринишларидан гриппсимон симптомлар, узоқ чўзилувчи безгак қайд этилади.
Кўпчилик соғлом одамларда бошдан кечирилган касалликдан сўнг асорат қолмайди. Листерияга кўпроқ чалинувчилар қуйидагилардир:

    • ҳомиладорлар;

    • иммун ҳимояси бузилган (кортикостероидлар, цитостатикларни қабул қилувчи, иммун танқислигидан азият чекувчи) шахслар;

    • диабет, астма, жигар циррози, ярали колит билан оғриган беморлар;

    • қариялар;

    • антацидлар ва циметидин қабул қилувчи шахслар.

Листериоздан ўлиш ҳоллари салмоқли фоизга етиши мумкин ва менингиал шаклларида 70 % ни, септицемияда 50 % ни ва перенатал ва неонатал инфекция юқиши натижасида 80 % дан кўпроқ бўлиши мумкин. “Листериоз” ташҳисини қўйиш учун қондаги, орқа мия суюқлигидаги, нажасдаги, шунингдек, шубҳа қилинаётган маҳсулотдаги қўзғотувчини ажратиб олиш лозим бўлади. Листерияни ажратиб олиш ва аниқлашнинг
умумий вақти 5 дан 7 кунгача етади. Айни пайтда ПЦЗ-таҳлилдан фойдалнилувчи экспресс-усуллар ишлаб чиқилмоқда.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish