Овқат билан ўтувчи инфекцион агентлар ва паразитлар билан боғлиқ касалликлар
Алиментар ўтиш йўлига эга бўлган инфекцион ва паразитар касалликларга, биринчи навбатда, ҳаммага маълум бўлган вабо, ичтерлама ва паратиф, бактериал дизентерия (шигеллёз), амёбали дизентерия (амёбиаз) ва бошқа протозой ичак касалликлари, гепатит А ва бошқа вирусли ичак касалликлари киради. Уларнинг ажратиб турадиган қирраси инфекцион агентининг юқори вирулентлиги, юқиш йўлининг турли-туман (озиқ- овқатлар билан, сув орқали, маиший-хўжалик алоқаларидан) эканлигидир. Бунда озиқ-овқатлар инфекция тўпланиши ва тарқалишининг асосий шарти эмас, фақатгина вирусларнинг, бактериялар ёки содда организмларнинг сақланиши (кўпайиши) учун ижобий муҳит сифатида хизмат қилиб, уларнинг организмга киришини таъминлайди. Бунда касалликнинг клиник манзараси пайдо бўлиши учун зарур бўлган патоген микроорганизмларнинг сони одатда унчалик кўп бўлмайди ва 1 г (1 мл) маҳсулотда бир нечта бирликдан то бир неча юзтагача (камдан-кам ҳолатларда минглаб) етади.
Ичак инфекциялари касалликнинг ўта тез кўпайиб кетиб, чекланган ҳудудда оммавий касалланишлар бошланиши (камдан-кам ҳолларда эса якка ҳолда)дек хусусиятга эга бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айлантиришда санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидаларининг қўпол равишда бузилишлари, сифати бузилган сув ишлатилиши (шу
жумладан, озиқ-овқат саноатида ҳам) ва аҳолининг санитария ҳақидаги билимлари ва кўникмалари пастлиги билан боғлиқ бўлади.
Инсоннинг бактериялар контаминацияланган ажралмалари
Сўнгги вақтларда ривожланган мамлакатларда вабо, ичтерлама. паратиф, дизентерия (ичбуруғ) каби ўткир ичак касалликларининг юз бериши ҳолатлари кўп эмас. Айни пайтда нгисбатан камроқ вирулент бўлган патоген микроорганизмлар – овқат зоонозларининг қўзғотувчилари: сальмонеллалар, листериялар, кампилобактериялар, иерсиниялар, шунингдек, ичак таёқчасининг баъзи серотиплари билан боғлиқ хасталиклар тез-тез қайд этиб турилади. Кўрсатилган касалликлар, микробли этиологияга эга бўлган овқат заҳарланишлари сингари, инфекция юқтирувчи агент тарқалишининг умумий манзарасига эга бўлади (4.3-расм).
Антибиотиклар билан самарасиз даволанган, инфекция юққан беморлар
4.3-расм. Инфекция юқтирувчи агентнинг тарқалиш механизми Патоген, шартли-патоген ва сапрофит микроорганизмлар ўзининг
табиий (абиоген, зооноз ва антропоген) ҳавзасига эга бўлади. Инфекция юқтирувчи микроорганизмлар турли йўллар билан озиқ-овқат ишлаб
чиқариш ва айлантиришнинг турли босқичларида озуқа хом-ашёсига ёки тайёр овқатга тушадилар. Узатиш йўлларининг кўпчилиги санитария- эпидемиология меъёрлари ва қоидаларининг бузилиши билан боғлиқдир. Озиқ-овқат маҳсулотларига технологик ишлов бериш, сақлаш ва тарқатишда бактериал агентнинг сақланиши ва тўпланиши, шунингдек, унинг энтеротоксик хусусиятлари ўзгариши (масалан, токсинлар ҳосил бўлишига имкон яратилиши ҳисобига) юз бериши мумкин. Микробли этиологияга эга касалликлар профилактикасининг асосий шарти – озиқ-овқат ишлаб чиқариш объектларида санитария тартибига риоя қилишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |