ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet148/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Сальмонеллёзлар


Сальмонеллалар спора ҳосил қилмайдиган грамманфий бактерияларга мансуб бўлиб, кенг табиий тарқалишга эга ва сувда, тупроқда, саноат ва хўжалик чиқиндиларида, ҳайвонларнинг нажасларида, озиқ-овқат хом- ашёлари (ҳайвон ва парранда гўштларида, балиқ ва денгиз маҳсулотлари)да яшайдилар. Сальмонеллалар ташқи муҳитда юқори даражада чидамлидир: улар паст ҳарорат (– 10ºС гача), ош тузининг юқори концентрацияси (20 % гача), паст ҳароратли ишлов берилиши (дудлаш)ни яхши кўтаришади. Озиқ- овқат маҳсулотлари ичидаги сальмонеллалар уларнинг бутун сақланиш муддати давомида ўз яшовчанлик қобилиятини сақлаб қолишади. Ҳарорат 6,5 дан 47 ºС гача ва рН 4,5 дан юқори бўлганда сальмонеллалар бемалол ўсиши мумкин. Озиқ-овқат маҳсулотларида кўпайган сальмонеллалар уларнинг органолептик хусусиятларини ўзгартиришмайди. Иссиқлик ишлови берилиши сальмонеллаларни иситиш даражасига тўғри пропорционал тарзда йўқотади: 60 ... 65 ºС да – 1 соатда, 70 ºС да – 15 минутда, 75 ºСда – 5 минутда, қайнатилганда – ўша оннинг ўзида. Овқатларга микротўлқинли ишлов берилишининг стандарт тартиблари (масалан, товуққа) сальмонеллаларнинг тўлиқ йўқотилишини таъминламайди.


Сальмонеллалар ҳашаротлар (сувараклар, пашшалар) орқали юқиши мумкин. Инсон ичаклари ушбу микроорганизмларнинг табиий манбаи бўлиб, кўпгина одамлар муайян шароитларда энтеропатоген штаммларнинг ташувчиларига айланиб, уларни атроф-муҳитга тарқатишлари мумкин. Шу тариқа, сальмонеллёзлар – зооантропоноз касалликлар бўлиб, улар сальмонеллаларнинг 200 дан ортиқ серологик турларига мансубдир, бундан фақат S. Typhi ва S. Paratyphi мустаснодир. Сальмонеллаларнинг S. enteritidis,
S. Dublin, S. tuphimurium ва S. Newport каби нотифоз ва бошқа бир қатор серологик турлари асосий эпидемик аҳамиятга эгадир.
Ривожланган мамлакатларда сальмонеллёзлар ўта кенг тарқалган касалликлар жумласига киради – ҳар йили бир неча миллион нафар касалланиш ҳоллари қайд этилади ва касалланишларнинг кўпайишга мойиллиги кузатилади. Сальмонеллёзга хос бўлган хусусият - оммавийлик бўлиб, бир пайтнинг ўзида бир неча минглаб нафар одамлар касалланган ҳолатлар тасвирланган.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish