4 БОБ
АЛИМЕНТАР-БОҒЛИҚ КАСАЛЛИКЛАР ВА УЛАРНИНГ
ПРОФИЛАКТИКАСИ
Касалликлар пайдо бўлишида овқатланишнинг ўрни.
Инсоннинг соғлиғи қисман овқатланишнинг ўзи ва унинг алоҳида таркибий қисмлари (маҳсулотлар ва таомлар)нинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Овқатланиш профилактикада ҳам, шунингдек, турли синфларга оид кўпдан-кўп касалликларнинг пайдо бўлишида ҳам катта роль ўйнайди. Овқатланиш барча маълум бўлган касаллик ҳолатларининг 80 % га яқинининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва кечишида салмоқли аҳамият касб этади (4.1-расм).
Овқатланиш аҳамиятли ўрин тутадиган касалликлар, 38%
Бошқа касалликлар, 21%
Овқатланиш асосий роль ўйнайдиган касалликлар, 41%
4.1-расм. Аҳоли касалланишининг тузилмаси.
Этиопатогенезида овқатланиш омили асосий роль ўйнайдиган касалликлар орасида 61 % ни – юрак-қон томирлари бузилишлари, 32 % ни – ўсма касалликлари, 5 % ни – II турдаги (инсулинга боғлиқ бўлмаган) қандли диабет, 2% ни – алиментар танқисликлар (йод танқислиги, темир танқислиги ва ҳоказолар) ташкил этади. Ошқозон-ичак йўллари ва гепатобилиар тизим касалликлари, эндокрин касалликлари, юқумли ва паразитар касалликлар, таянч-ҳаракат аппарати касалликлари, кариес пайдо бўлиши ва ривожланишида овқатланиш салмоқли аҳамият касб этади.
Овқатланиш билан боғлиқ микробли ва микробсиз табиатга эга бўлган касалликлар алиментар-боғлиқ касалликлар деб аталади. Уларни микробиологик ёки биологик объект иштироки аниқланган юқумли ёки овқатланишдаги мувозанат бузилганлиги (дисбаланс) оқибатида ривожланувчи юқумсиз турларга бўлинади (4.2-расм), рақамли белгилар КХС-10 (Касалликларни халқаро синфлаштиришнинг 10-чи қайта кўрилиши)га мувофиқ келтирилган. Юқумли касалликлар ўз навбатида ўта хавфли касалликлар, ўткир ичак инфекциялари (зооноз ва антропонозлар) ва микробли этиологияга эга бўлган овқат заҳарланишлари сифатида намоён
Оқсил-қувват етишмаслиги Квашиоркор (Е 40) Алиментар маразм (Е 41) Авитаминозлар(Е 50..55) Анемиялар ( D 50..53)
Овқатланиш етиш- маслиги ( Е 40..46, 64) ва овқат йўқлиги
Норационал, мувозанатлашмаган овқатланиш
Алиментар-боғлиқ касалликлар
4.2-расм. Алиментар боғлиқ касалликлар.
Ортиқча овқатланиш касалликлари (E 5..68)
Атеросклероз ва томир касалликлари (I 70..79) Ишемик юрак касаллиги (I 10..15)
Қандли диабет (Е 11..12)
Қалқонсимон без касалликлари (Е 00..07) Ошқозон-ичак йўллари касалликлари (К 20..63, 90) Ўт-тош касаллиги (К 80)
Суяклар зичлиги ва тузилиши бузилиши (М 820..85) Онкологик касалликлар (С 00..97)
Иккиламчи иммун танқисликлар (D 80..84) Тишлар кариеси (R 02)
Подагра (М 10)
Семизлик (Е 66) Гипертония касаллиги (I 0..15)
Овқат статуси бузулиши Ортиқча тана вазни Гиперлипидемия (Е 78)
Дислипопротеидемия (Е 78)
Гипергликемия (R 73)
Гиповитаминозлар (Е 50..56) Макро ва микроэлемен- тозлар (Е 58..63)
Микробли ва микроб- сиз этиологияли овқат заҳарланиши, ш.ж. сальмонеллёзлар (А02, 05, Т 36..38, 56)
Алкоголь суистеъмоли (Т 51, К 70)
Овқат аллергияси ва кўтара олмас- лик (Д89, Е73, L23, 25, 27, Т78 )
Нутриентлар алма- шинувининг бузи- лиши (Е70..72, 75,
76,79..80, 83)
бўлади. Бошқа гуруҳга бевосита овқат дисбаланси билан боғлиқ бўлган ва “цивилизация касаллиги” деб ҳам аталувчи оммавий ноинфекцион касалликлар киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |