Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имконияти. Е витамини (2.25-жадвал) организмга ёғлар ва табиатан уларни сақловчи маҳсулотлар (уруғлар, ёнғоқлар, ёрмалар) ёки рецептура бўйича тушади (нон ва нон маҳсулотлари, макаронлар, майонезлар).
Е витамини, шунингдек, дуккаклилар, баргли сабзавотлар ва ҳайвон маҳсулотларида (жуда кам миқдорда) бўлади. Организмнинг Е витаминига бўлган физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун ҳар куни овқатланишда ўсимлик ёғи (1 ... 2 ош қошиқ), нон ва ёрмаларни сарфланган қувватга мос равишда ишлатиш ва ҳафтасига бир неча марта рационга унча кўп бўлмаган миқдорда (30 г) ёнғоқлар ёки уруғларни киритиш лозим.
2.25-жадвал
Е витаминининг асосий озуқа манбалари
Маҳсулот
|
Порция, г
|
α-токо- ферол.
мг
|
γ-токо- ферол,
мг
|
δ-токо- ферол,
мг
|
Жами, мг
|
Е,
мг/ПТЁК, г
|
Ёғлар:
|
|
|
|
|
|
|
кунгабоқар
|
15 (1 ош
|
5,9
|
0,1
|
0,3
|
6,3
|
0,7
|
|
қошиқ)
|
|
|
|
|
|
зайтун
|
15
|
1,8
|
0,15
|
0
|
1,95
|
1,07
|
жўҳори
|
15
|
1,65
|
11,25
|
0,
|
13,2
|
1,61
|
соя
|
15
|
1,5
|
10,05
|
5,55
|
17,1
|
1,86
|
пахта
|
15
|
7,5
|
7,05
|
0,3
|
14,85
|
1,95
|
рапс
|
15
|
2,25
|
5,7
|
0,9
|
8,85
|
2,63
|
“Провансаль”
|
15
|
4,8
|
–
|
–
|
4,8
|
0,81
|
майонези
|
|
|
|
|
|
|
Ёнғоқлар:
|
|
|
|
|
|
|
бодом
|
15
|
7,3
|
0,3
|
–
|
7,6
|
2,41
|
ўрмон ёнғоғи
|
15
|
6,3
|
0
|
–
|
6,3
|
1,1
|
ерёнғоқ
|
15
|
1,44
|
1,44
|
–
|
2,88
|
0,69
|
ёнғоқ
|
15
|
6,9
|
–
|
–
|
6,9
|
0,57
|
Кунгабоқар
|
30
|
13,2
|
–
|
–
|
13,2
|
1,47
|
уруғи
|
|
|
|
|
|
|
Маржумак
|
100
|
6,65
|
–
|
–
|
6,65
|
5,8
|
ёрмаси
|
|
|
|
|
|
|
Қуруқ нўҳат
|
50
|
4,55
|
–
|
–
|
4,55
|
8,8
|
Авокадо
|
140
|
3,4
|
0,6
|
0
|
4
|
2
|
|
(1 дона)
|
|
|
|
|
|
Сули ёрмаси
|
100
|
3,7
|
–
|
–
|
3,7
|
9,5
|
2-навли буғ-
|
100
|
3,3
|
–
|
–
|
3,3
|
8,0
|
дой унининг
|
|
|
|
|
|
|
нони
|
|
|
|
|
|
|
“Геркулес”
|
100
|
3,2
|
0
|
–
|
3,2
|
1,4
|
Исмалоқ
|
100
|
2,5
|
–
|
–
|
2,5
|
–
|
Спаржа
|
100
|
2,5
|
–
|
–
|
2,5
|
–
|
Арпа нони
|
100
|
2,2
|
–
|
–
|
2,2
|
3,9
|
Макаронлар
|
100
|
2,1
|
–
|
–
|
2,1
|
4,9
|
Қуруқ ловия
|
50
|
2
|
–
|
–
|
2
|
–
|
Брокколи
|
100
|
2
|
–
|
–
|
2
|
–
|
Қовурилган
|
30
|
1,92
|
–
|
–
|
1,92
|
0,8
|
картошка –
|
|
|
|
|
|
|
чипси
|
|
|
|
|
|
|
Қорағат
|
100
|
1
|
–
|
–
|
1
|
–
|
Манго
|
100
|
1
|
–
|
–
|
1
|
–
|
Кашнич
|
50
|
0,9
|
–
|
–
|
0,9
|
–
|
(ошкўки)
|
|
|
|
|
|
|
Антиоксидант муҳофазада токоферолларни қўшимча сарфлаган вақтда Е витаминига бўлган эҳтиёж сезиларли ошади. Хусусан, у рациондаги ПТЁК
ҳужайралардаги липидлар пероксидли оксидланишининг асосий субстратлари миқдорига бевосита боғлиқ бўлади. Шунингдек, прооксидантли бегона юкламалар билан кечадиган ноқулай экологик шароитларда ҳам Е витаминининг сарфланиши ошади.
Физиологик эҳтиёж меъёри ва овқат статусининг биомаркерлари. Катта ёшли соғлом одамнинг Е витаминига бўлган эҳтиёжи (α-токоферол билан ҳисоблаганда) эркаклар учун 10 мг ва аёллар учун 8 мг бўлади; 1 мг α- токоферол – 15 ХБ га, 1 мг турли кўринишдаги токофероллар аралашмаси – 10 МБ га тенг бўлади.
Организмнинг Е витамини билан таъминланганлиги биомаркери сифатида қон плазмасидаги α-токоферол ва холестериннинг нисбати олинади, у меъёрда 2,22 мкмоль/ммоль.дан кам бўлмаслиги лозим. Қон плазмасидаги токоферол ва β-липопротеинларнинг нисбатини ҳисоблаш ҳам худди шунга ўхшаш маънога эга бўлиб, у меъёрда 0,8 мкмоль/ммолль.дан кам бўлмаслиги лозим.
Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. Инсондаги Е авитаминози тасвирланмаган. Организмда, одатда, токоферолнинг салмоқли захираси мавжуд бўлиб, вақтинчалик алиментар етишмовчиликнининг ўрнини тўлдириб туради.
Гиповитаминоз ҳолатлари ривожланишига эса ёғлар ўзлаштирилишининг бузилиши, ташувчи оқсил синтезланишининг ирсий нуқсони (абеталипопротеинемия), шунингдек, овқатланишдаги узоқ вақт давом этувчи токофероллар етишмовчилиги (рациондан Е витаминининг барча асосий манбаларини чиқариб ташлагандагина юз бериши мумкин) ёки Е витаминининг нисбий танқислиги унинг организмда ошиқча сарфланиши, айтайлик, ҳомиладорлик ёки турли касаллик ҳолатлари сабаб бўлиши мумкин.
Чуқур гиповитаминознинг клиник намоён бўлиши атаксия, периферик нейро- ва миопатияни, шунингдек, пигментли ретинопатияни қамраб олади.
Е витамини танқислигида гиалуронат кислотаси билан синамада аниқланадиган эритроцитлар гемолизи даражаси сезиларли ошади – эритроцитлар улуши 5% ва ундан ошиқроқ бўлади.
Е гипервитаминози тасвирланмаган. Бироқ токоферолнинг қўшимча қабул қилинадиган витаминли дорилар ҳисобидан ўта кўп (юзлаб ХБ) ва узоқ муддат (кўплаб ҳафталар) давомида тушиб туриши ҳужайралар оксидланишининг интенсив ингибирланиши ва организмнинг иммунреактивлиги ўзгариши билан боғлиқ муайян бузилишларни келтириб чиқаради. Антибиотиклар билан муолажа қилишга чидамли бўлган суст кечувчи инфекцион жараёнлар буларнинг намоён бўлишига хизмат қилади. Токоферолнинг ўта юқори миқдори тромбоцитлар агрегациясини тормозлаши оқибатида қоннинг ививчанлиги пасайиши ҳам мумкин.
К витамини. Ушбу витамин ёғда эрийдиган витаминларга мансуб бўлиб, табиатда икки кўринишда: ўсимлик филлохинони (К1) ва менахинон
(К2) сифатида намоён бўлиб, бактериялар (шу жумладан, ичакдагилар) томонидан синтезланади ва инсон организмида К1 шаклидан пайдо бўлади. Менахинонлар К витаминининг фаол шакли ҳисобланади.
Сўрилиши ва физиологик функциялари. Овқат таркибида мавжуд бўладиган К витамини ёғлар ва ўт кислоталари мавжуд бўлганида ингичка ичакда яхши сўрилади: дезоксиҳолат кислота холеинат кислотадан К витаминини ҳосил қилади. Жигарда филлохиноннинг менахинон-4 га биотрансформацияси юз беради. К витамини К2 шаклида нормал ичак флорасидан 1,5 мг/сут.гача синтезланади, бунинг ҳисобига ичакларда ушбу витаминнинг захираси тўпланади. Организм тўқималарида, аксинча, К витамини қарийб тўпланмайди.
К витамини кофермент сифатида глутаминат кислотадан γ- карбоксиглутаминат кислотага айланишини катализловчи карбьоксилазага қўшилади, у эса ўзига хос хусусиятли оқсиллар таркибида уларнинг кальций билан ўзаро таъсирга киришишларини (хусусан, қоннинг ивиш жараёнида) таъминлайди. Айнан шу жараёнда К витамини сезиларли ўрин тутади: у коагуляция тизмаларининг турли босқичларида бир нечта омилларнинг ишлашида иштирок этади. К витамини жигарда II омили (протромбин), VII омили (проконвертин), IX омили (антигемофиль глобулин) ва X омили (Стюарт-Прауэр) биосинтезланиши учун зарурдир.
Инсоннинг суяк тўқималарида К витаминига боғлиқ бўлган учта оқсил: остеокальцин, МGP оқсили ва S оқсили топилган. 1,25-дигидроксивитамин D (кальцитриол) иштирокида остеобластлар синтезлайдиган остеокальцин суяклар метаболизмида бевосита қатнашади; МGR оқсили юмшоқ тўқималар ва тоғай суякларини кальцийланиб қолишдан ҳимоялайди, остеобластлар томонидан синтезланадиган S оқсили эса суяк тўқималари ва коагуляцион тизимларнинг минераллашув жараёнлари орасида боғловчи ўрин тутиб, кальций оқимларини бошқариб туради. Бу оқсиллар, шунингдек, асаб тизимида, юракда, ўпкаларда, буйракларда, ошқозонда ҳам топилган бўлиб, бу ерда улар ҳужайраларнинг ўсиши ва ривожланишида бошқарувчи муҳим омил бўлади, деб тахмин қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |