ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet35/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Биофлавоноидлар. Биофлавоноидлар ёки Р-витамин фаоллигига эга бўлган моддалар полифенол табиатга эга бирикмалар бўлиб, фақат ўсимликларда синтезланади. Айнан уларнинг иштирок этиши
маҳсулотларнинг ўсимлик гуруҳи турли-туман (камалакнинг барча ранглари) бўлишига имкон яратади.
Биофлавоноидлар гуруҳига шунга ўхшаш тузилма ва биологик фаолликка эга бўлган 5000 га яқин турли бирикмалар киради (2.15- жадвал). Ўзининг кимёвий тузилишига кўра, биофлавоноидлар таркибида кислороди бор углерод кўприги билан бириккан иккита фенол ҳалқаларидан иборат бўлади. Бунда барча гуруҳлардаги ўсимлик полифенолларига гарчи турлича интенсивликда намоён бўлса-да, аммо айни бир хил бўлган биологик самаралар мансубдир.
Сўрилиши ва физиологик функциялари. Биофлавоноидлар яхши сўрилади ва ичак девори ҳамда шиллиқ қавати бўйлаб тез узатилади. Шунинг шарофати ўлароқ қондаги биофлавоноидлар миқдори ўта аҳамиятсиз бўлади.

2.15-жадвал


Биофлавоноидлар ва уларнинг таркибини синфлаштириш





Таггуруҳ

Бирикма

Озуқа манбаи

Флавоноллар
Флавонлар Флавононлар


Флавантриол (катехин ва галлат) лар


Антоцианидинлар

Кверцетин, кемпферол, мирецитин, рутин (гликозид)
Лютеолин, апегинин Гесперидин, нарингин, эриодиктиол Эпикатехин, галлокате- хин, эпигаллокатехин, эпикатехин галат Цианидин,дельфинидин, мальвидин, пеонидин,
петунидин

Пиёз, клюква, олма
Лимон, исмалоқ Цитрус мевалар


Чой, олма, ўрик, черника, узум, малина, шоколад Голубика, гилос, малина

Биофлавоноидларнинг физиологик аҳамияти уларнинг организмдаги маромлаштирувчи функцияси билан боғлиқдир. Биофлавоноидлар қуйидагилар ҳисобига ҳужайралар бошқарилишида иштирок этади:



  • фенол табиатли бир қатор гормонлар ва медиаторларнинг синтези ёки фаоллашишини субстират қўллаб-қувватлаб туришда;

  • ҳужайравий металлоферментларнинг қайтувчи ингибирланиши;

  • антиоксидант муҳофазада;

  • ксенобиотиклар трансформациясининг иккинчи фазасида иштирок этиш;

  • генлар экспрессиясининг бевосита ва бавосита моделлаштирилишида.

Овқат билан бирга организмга тушган биофлавоноидлар уни ҳужайралар бошқарилишининг субстрат қўллаб-қуватланиши имконияти билан таъминлайди, амо бунда бевосита (муқаррар ) биологик таъсир кўрсатмайди



  • таъсирига кўра ҳайвон полифенолларидан фарқли равишда ўхшаш ўсимлик полифенолларида дозага боғлиқлик самараси кузатилмайди.

Кўпгина биологик фаол бирикмалар (гормонлар ва медиаторлар) ўзининг тузилмавий асосида олтиуглеродли ҳалқалар: адреналин, серотонин, дофамин, триптамин, тираминга эга бўлиб, ҳайвон полифенолларига киради. Улар организмда, қисман триптофан ва тирозин аминокислоталаридан синтезланади. Бунда уларнинг ўсимлик фенолларидан бевосита синтезланиш механизми ферментатив даражада кўрсатилмаган, аммо унинг захиравий метаболик йўл сифатидаги эҳтимоли тан олинади.
Биофлавоноидлар металлоферментларни, айниқса, кофермент сифатида таркибида мис ва темир мавжуд бўладиганларини қайтувчи ингибирлашга қодир. Уларга оксидазаларнинг кўпчилиги тааллуқли бўлиб, интеграл нуқтаи назарда оксидловчи жараёнлар қизғинлиги пасайиши кўринишида намоён бўлади, демак, ҳужайранинг кислород истеъмоли камаяди. Бу, ўз навбатида, ҳужайравий гипоксия бартараф этилишига ва функционал ва тузилмавий оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг шикастланиши ривожланишига замин яратади.
Аскорбатоксидаза – аскорбат кислотани нофаоллаштирувчи мисли фермент бўлиб, биофлавоноидлар билан ингибирланиши мумкин, бу эса аскорбат кислота захираларини ҳужайрада сақлаб қолади. Худди шу тарзда каталитик реакцияларда тузилмавий коллаген капиллярлар ва майда томирлар деворларидаги ўзгаришларда иштирок этадиган ва уларнинг мустахкамлигини камайтирадиган фермент – гиалуронидаза ажралади. Биофлавоноидларнинг томирлар девори чидамлилигига нисбатан ҳимояловчи таъсири айнан шу механизм билан боғлиқ бўлиб, аскорбат кислота билан биргаликда сарфланади, унинг ўзи эса, аксинча, коллагенлар синтезида иштирок этади. Шу тариқа, томирлар девори ўтказувчанлигининг ошиши (айтайлик, Нестеров синамасида қайд этиладиган), одатда, овқатланишда биофлавоноидлар ва С витамини танқислиги мажмуаси билан боғлиқдир, илло уларнинг озуқа манбаи бир ҳил бўлади.
Биофлавоноидлар ва аскорбат кислотанинг биологик таъсири синергизми, шунингдек, ҳужайравий антиоксидант тизимнинг ноферментатив бўғини ишида ҳам намоён бўлади.
Ксенобиотиклар трансформациясининг иккинчи фазаси организмдан хавфли бирикмалар элиминацияланишининг фаол жараёнлари билан боғлиқ. Биофлавоноидлар муайян генларнинг бавосита ифодаланган экспрессияси ҳисобига иккинчи фазадаги ферментлар фаоллиги ошишини таъминлашади.
Биофлавоноидлар транскрипция жараёнларини генлар даражасида бевосита бошқаришга қодир. Масалан, улар ушбу омилни фаоллаштириш (фосфорланиш реакцияси) жараёнида бевосита ингибирланиш туфайли транскрипция омили (ўзига хос хусусиятли оқсил – κ-В ядровий омили) чеклаб қўйилиши (блокировка)да иштирок этиб, шу билан яллиғланишнинг фаол даврида оқсиллар экспрессиясининг ўзини тормозлаши исботланган.
Биофлавоноидлардаги конъюгацион реакцияларга кириша олиш қобилияти уларнинг ошқозон-ичак йўлларида ксенобиотиклар
(радионуклидлар, оғир металлар) сўрилиши даражасини пасайтиришда, шунингдек, ноорганик темирнинг абсорбцияланишини секинлаштиришда иштирок этиши кўринишида намоён бўлади. Сўнгги хусусияти ушбу таъсирнинг катта потенциалига эга бўлган танин-катехинли мажмуага эга бўлган аччиқ қора чойни кўп миқдорда ичишда аҳамиятга эга бўлади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish