ЎҚув адабиёти овқатланиш


Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши



Download 2,56 Mb.
bet34/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. Овқатда С витаминининг тўлиқ бўлмаслиги С авитаминози – цинга (скорбут) ривожланишига олиб келади. Бу ҳолат кўплаб асрлар муқаддам тасвирланган (ривожланган давлатларда камдан-кам учрайди) бўлиб, фақат ҳайвон маҳсулотлари ва донларга қайта ишлов берилгандаги маҳсулотларнинг ўзигина билан овқатланиб, рациондан бошқа ҳар қандай ўсимлик озуқалари чиқариб ташланганда, масалан, узоқ саёҳат қилганда (ўрта асрларда) ёки фақат биргина овқатдан иборат парҳез тутганда учрайди. Даволанмаганда (ҳар куни аскорбат кислотаси қабул қилинмаганда) цинга ўлимга олиб боради. Цинганинг касаллик белгилари: кучдан қолиш, теридаги (жуда сезиларли) ва бўшлиқларда (қорин ва плевра бўшлиқларида, бўғинларда)ги қон қуйилишлари ва қон кетишлари (бурундан, оғиздан),
сочлар ва тишлар тўқилиб кетиши, бўғинлар оғриши ва шишишидан иборатдир.
Цингани профилактика қилиш учун ҳар куни камида 10 мг аскорбат кислотаси қабул қилиш лозим. Бу миқдор, мавжудлиги инсонни текшириш ва сўров ўтказилганда ҳамда С витамини билан алиментар таъминланганликнинг биомаркерларини баҳолаш ёрдамида аниқланган гиповитаминоз ҳолатларини бартараф этиш учун етарли эмас.
Тиш тозалаганда милкларнинг қонаши аскорбат кислотаси ва биофлавоноидларнинг танқислигидан далолатдир. Бунда ушбу касаллик белгисига туртки берадиган бошқа эҳтимолий сабаблар, тиш чўткаси нотўғри танланганлиги (юмшоқ ўрнига қаттиқ) эҳтимолларини бартараф этишга тўғри келади.
Кўрик пайтида гиповитаминознинг касаллик белгилари қуйидагича бўлади: милклар бўртган ва шишган (баъзан, кўкимтир тус олади), юз себореяси, думбалар, болдирлар, бўксалар, қўлнинг букиладиган сатҳида фолликуляр гиперкератоз (“товуқ териси”) кузатилади (соч фолликулалари чуқурчалари ҳудудида эпителийнинг тезкор шохланиши юз беради ва тери сатҳи узра ғуддачалар ҳосил бўлади). Фолликуляр гиперкератоз соч фолликулалари капиллярларининг ўтказувчанлиги бузилишининг натижаси ҳисобланади ва яққол ифодаланган ҳолатларда унча катта бўлмаган нуқтасимон қон қуйилишлари (геморрагиялар) ҳамроҳлик қиладики, улар ғуддачаларга кўкимтир-қўнғир тус беради. Бунда соч фолликулалари атрофидаги эпителий енгил қирилади ва унинг остидан унча катта бўлмаган қизил рангдаги папулалар кўринади.
Биомаркерларнинг қуйидаги кўрсаткичлари С гиповитаминозининг белгилари ҳисобланади: аскорбат кислотанинг қон зардобида камида 17 мкмоль/л бўлиши; кундалик пешобда 20 мг. дан кам бўлиши (10 мг.дан кам бўлиши – чуқур танқисликдир).
С гипервитаминози тасвирланмаган. Бунда аскорбат кислотани қўшимча қабул қилиш, миқдори жиҳатидан физиологик эҳтиёждан кўплаб марта (физиологик эҳтиёжнинг 10 та меъёридан кўпроқ) бўлса, қуйидаги белгилар ва ёндош самаралар ривожланишига олиб келади: аллергик реакциялар; инсуляр аппарат функциясининг бузилиши; оксалатурия, “одатдаги” ажралмалар даражаси шаклланиши билан боғлиқ метаболик бузилишлар. Сўнгги муаммо С витамининг катта дозаларини қабул қилиш бекор қилинганидан сўнг яна 10 ... 14 кун ўтгач, аскорбат кислотанинг пешоб билан катта миқдорда ажралиши мунтазам давом этиши билан боғлиқ бўлиб, клиник жиҳатдан тескари цинга (rebouhd scurvy) сифатида таърифланади. Бу ҳолатда витаминнинг пешоб билан катта йўқотилиши оқибатида С витамини чуқур танқислигининг клиник манзараси жуда тез шаклланиши мумкин.
Соғлом одамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобига С витамини миқдори ошиб кетиши мумкин эмас.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish