ЎҚув адабиёти овқатланиш


Овқат ёғларининг асосий манбалари



Download 2,56 Mb.
bet19/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Овқат ёғларининг асосий манбалари





Озиқ-овқат маҳсулотлари



10 г ёғ бўлган
порция ўлчами, г

Порциянинг қув-
ватий қиймати, ккал

Ёғли маҳсулотлар
Ўсимлик ёғи 10 90
Пазандалик мойи 10 90
Чўчқа ёғи 11 92
Сарёғ 12 90
Маргарин 12 89
Ёғли чўчқа гўшти 20 98
Хом дудланган чўчқа колбасаси 20 114
Таркибида яширин ёғ бўлган маҳсулотлар
Майонез (газак чучитувчилар) 14 99
Фундуқ ёнғоғи 15 106
Бодом 17 110
Кунгабоқар пистаси 20 120
Ерёнғоқ, писталар 20 118
Қовурилган картошка – чипси 25 142
Пиширилган-дудланган 25 106
колбасалар (сервелат)
Сутли шоколад 30 165
Кремли пирожний 30 167
Ҳолва 35 180
Қаттиқ пишлоқ 35 132
Безакли пишлоқчалар 35 142
Парҳез колбасаси, сосискалар 45 117
20 % ёғли сметана 50 103
Ёғли творог 55 128
Авокадо 60 103
Зайтун меваси (шўр сувида) 60 105
Товуқ тухуми 100 (2 дона) 157
Қаймоқли музқаймоқ 100 178
Севрюга балиғи 100 160
Сут ва 3,2 % ёғли қатиқ 310 180

Таркибида яширин ёғ мавжуд бўлган маҳсулотлар инсон организмига
овқат ёғларини асосий етказиб берувчилардир.
Овқат ёғлари таркибига кирувчи ёғ кислоталари учта катта гуруҳларга бўлинади: тўйинган, монотўйинмаган ва политўйинмаган (2.7-жадвал).

2.7 – жадвал


Асосий овқат ёғ кислоталари ва уларнинг физиологик аҳамияти





Овқатдаги ёғ
кислотаси

Асосий манба

Физиологик аҳамияти
ва айланиш йўллари

Организм учун
алмаштирилиш

Тўйинган ёғлар

Ёғ 4:0

Сут ёғи

Тўқималарда тез оксидланиш

Алмаштири- лувчи

Каприл
8:0

Пальма ёнғоғи ёғи

Каприн 10:0

Кокос ёғи

Лаурин 10:0

Пальма ёнғоғи ёғи,
кокос ёғи

Гиперхолистери- немия самараси, паст зичликдаги липопротеидлар миқдорини ошириш

Миристин 14:0

Сут ёғи, пальма ёнғоғи ёғи

Пальмитин 16:0

Ёғлар ва мойларнинг
кўпчилиги

Стеарин 18:0

Юқоридаги каби

Ёғлар алмашинувига нейтрал таъсир

Монотўйинмаган

Пальмито-
лeин 16: n–7

Балиқ ёғи

Гиперхолистеринемия самараси

Алмаштири- лувчи

Олеин 18:1 n–9

Ёғлар ва мойларнинг
кўпчилиги

Элаидин (транс) 18:1
n–9

Гидрогенизация- ланган ўсимлик
ёғлари

ЮЗЛП*
концентрацияси ошиши

Политўйинмаган

Линол 18:2 n–6

Ўсимлик ёғларининг
кўпчилиги

Гиперхолистеринемия самараси, биологик
фаол бирикмалар

Алмаштирилмас

Линолен 18:3
n–3

Бир қатор ўсимлик ёғлари

синтези




Арахидон 20:4
n–6

Чўчқа ёғи

Гиперхолистеринемия самараси, биологик фаол бирикмалар синтези, генлар экспрессиясини маромлаштириш

Қисман линол ва линолен кислоталаридан синтезланиши мумкин

Эйкозапен- таен 20:5
n–3

Денгиз балиқлари ёғи

Докозагек-
саен 22:6 n–3

Денгиз балиқлари ёғи

*ЮЗЛП – Юқори зичликдаги липопротеидлар


Тўйинган ёғ кислоталари. Овқатда нисбатан кўпроқ учрайдиган тўйинган ёғ кислоталари (ТЁК) қисқа занжирли (4...10 углерод атомлари – ёғ, капрон, каприл, каприн), ўртача занжирли (12...16 углерод атоми (лаурин, миристин, пальмитин) ва узун занжирли (18 та ва ундан кўпроқ углерод атоми – стеарин, арахидин) ларга бўлинади.
Қисқа углерод занжирига эга бўлган ёғ кислоталари қондаги альбуминлар билан қарийб боғланмайди, тўқималарда тўпланмайди ва липопротеинлар таркибига кирмайди – улар қувват ва кетон таначалар пайдо бўлиши билан тез оксидланиш хусусиятига эга. Бундан ташқари, улар бир қатор биологик функцияларни бажаради, масалан, ёғ кислотаси ичаклар шиллиқ пардаси даражасидаги яллиғланишлар, иммун жавоби ва генетик регуляция модулятори сифатида хизмат қилади, шунингдек, ҳужайралар табақалашуви ва апоптозини таъминлайди. Каприн кислотаси вирусга қарши фаолликка эга бирикма – монокаприннинг яратувчисидир. Қисқа занжирли ёғ кислоталарининг ошиқча тушиши метаболик ацидоз ривожланишига олиб келиши мумкин.
Ўртача ва узун углерод занжирига эга ёғ кислоталари, аксинча, липопротеинлар таркибига қўшилиб, қон оқими билан айланиб юради, ёғ қатламларида тўпланади ва организмдаги бошқа липоид бирикмалар, масалан, холестеринни синтезлашда фойдаланилади. Бундан ташқари, лаурин кислотаси бир қатор микроорганизмларнинг, хусусан, Helicobacter pylory нинг, шу жумладан, замбуруғлар ва вирусларнинг биомембраналаридаги липид қатламини емириш ҳисобига уларнинг фаоллигини сусайтириш қобилиятига эгалиги аниқланган.
Лаурин ва миристин ёғ кислоталари кўпроқ даражада қон зардобидаги холестерин даражасини оширишади ва бунинг шарофати билан атеросклероз ривожланишида энг катта хавфга эга бўладилар.
Пальмитин кислотаси ҳам липопротеинларнинг ортиқча синтезланишига олиб келади. У асосий ёғ кислотаси бўлиб, кальцийни парчалаб (совунлаб), ҳазмланмайдиган мажмуага (ёғли сут маҳсулотлари таркибида) боғлайди.
Стеарин кислотаси ҳам худди қисқа занжирли ёғ кислоталари сингари қондаги холестерин миқдорига қарийб таъсир қилмайди, бундан ташқари у холестериннинг эрувчанлигини камайтириш ҳисобига унинг ичакда сўрилишини камайтиришга қодир.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish