ААКэрк = 66 + 13,7 М + 5 Б – 6,88 Ё;
ААКаёл = 65,5 + 9,6 М + 1,8 Б – 4,5 Ё;
Бу ерда М – тана массаси, кг; Б – бўй, см; Ё – ёш, йил.
Овқатнинг специфик динамик таъсири (ОСДТ) ёки овқат термогенези – бу организмдаги озуқа моддалари метаболизланишига қувват сарфланишидир. Қувват сарфланиши ошишининг энг катта потенциали оқсиллар бўлиб, АКК ни 30...40 % га оширади. Ёғларнинг метаболизланишида АКК 4...14 % га ошади. Углеводлар учун бу кўрсаткич жуда кам – 4... 7 % дир. ОСДТ оддий аралаш овқатланишда АККнинг 10 % ини ташкил этади.
Бошқариладиган қувват сарфланишига АЖФ учун қувват сарфлаш киради. Физиология нуқтаи назаридан барча сарфланадиган қувватнинг
40 % и АЖФ ҳиссасига тўғри келиши керак. Гигиена нуқтаи назаридан айнан АЖФ инсоннинг қувват эҳтиёжларини белгилайдиган омил бўлиб, организмни кимёвий таркибига кўра оптимал овқат билан таъминлаш имконияти унинг қизғин (интенсив)лигига боғлиқ бўлади.
Қувват сарфланишини аниқлаш учун турли лаборатория ёки ҳисоблаш усулларидан фойдаланиш мумкин. Бавосита усуллардан газ алмашинувини ўрганишга асосланган Дуглас – Холден ва Шатерников – Молчанова услублари энг кўп оммалашган.
Ҳисобий усуллардан хронометраж усули кўпроқ аниқлик ва индивидуалликка эга бўлиб, у инсоннинг бир кеча-кундуздаги барча фаолиятини қайд этиш ва ҳар хил фаолият турларидаги жисмоний фаоллик коэффициентлари (ЖФК) дан келиб чиққан ҳолда суткалик қувват сарфланишининг ҳисоблари – муайян ишни бажариш учун қувват сарфланиши ва ААКнинг нисбатини ҳисоблашдан иборат бўлади (2.1- жадвал).
2.1-жадвал
Ҳар ҳил фаолият турларидаги жисмоний фаоллик коэффициенти
Фаолият тури
|
Эркаклар
|
Аёллар
|
Уйқу
Ётган ҳолат, ўтириб дам олиш Душда чўмилиш
Овқатланиш Юриш:
секин
ўртача суръатда тез суръатда
Транспортда юриш Овқат тайёрлаш
Уйдаги рўзғор юмушларини бажариш Ўқиш, дарс тайёрлаш (уйда)
Семинар машғулотлари Машғулотлар орасидаги танаффус
Адабиётдан кўчириш, маърузалар ёзиш Лаборатория ишини бажариш
Спорт билан шуғулланиш:
ўртача
қизғин (интенсив)
|
1,0
|
1,0
|
1,2
|
1,2
|
1,8
|
1,8
|
1,5
|
1,5
|
2,8
|
3,0
|
3,2
|
3,4
|
3,5
|
4,0
|
1,7
|
1,7
|
2,2
|
2,2
|
3,3
|
3,3
|
1,6
|
1,6
|
1,8
|
1,8
|
2,8
|
2,5
|
2,0
|
2,0
|
2,6
|
2,6
|
5,7
|
4,6
|
7,5
|
6,6
|
Суткалик фаолиятни хронометраж қилиш учун ёзиб олиш (мавжуд вақтдаги) ёки қайта тиклаш (масалан, ўтган суткалардаги) тартибида барча фаолият турларини (номи ва вақтини ) кетма-кет қайд этиш ва олдиндан бир соатдаги ААКни ҳисоблаган ҳолда уларни мувофиқ келувчи қувват сарфланишига ўтказиш мумкин.
Гуруҳли ҳисоблашда турли касблар қандай меҳнат қизғин (интенсив)лиги гуруҳига киритилишидан келиб чиққан ҳолда ЖФК дан фойдаланиш мумкин. Турли касбий гуруҳлар учун жисмоний фаоллик коэффициенти турли фаолият доираларида машғул бўлган ишчиларнинг бир кунлик қувват сарфлашини ҳисобга олади. Меҳнат интенсивлиги ва
оғирлигидан келиб чиққан ҳолда барча ходимлар эркаклар учун бешта гуруҳга ва аёллар учун тўртта гуруҳга бўлинади:
ЖФК 1,4 (илмий ходимлар, талабалар, педагоглар, мансабдорлар – асосан ақлий меҳнат ходимлари);
ЖФК 1,6 (конвейерда, хизмат кўрсатиш соҳасида ишловчилар, тиббий ходимлар);
ЖФК 1,9 (станокда ишловчилар, автотранспорт ҳайдовчилари, темирйўлчилар, “Тез ёрдам” шифокорлари ва жарроҳлар);
ЖФК 2,3 (қурилиш ва қишлоқ хўжалиги ишчилари, металлурглар – оғир жисмоний меҳнат ходимлари);
ЖФК 2,5 (юк ташувчилар, ўрмон кесувчилар, тоғ-кон ишчилари, бетон қуювчилар, ер қазувчилар – механизациялашмаган оғир меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар).
Алоҳида касбий гуруҳлар ичидаги қувват сарфланишининг йўналтирувчи индивидуал ҳисоблаши зарур бўлганда ААК (айни бир одам учун ўрнатилган) ва ЖФК (айни шу касбий гуруҳ учун мос келувчи) дан кўпайтирган ҳолда фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |