Ҳуқуқ кафедраси


-МАВЗУ. GLOBAL KORRUPSIYA IJTIMOIY MADANIY INQIROZ SIFATIDA



Download 0,87 Mb.
bet76/87
Sana17.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#558872
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   87
Bog'liq
2 5210924708878356823

6-МАВЗУ. GLOBAL KORRUPSIYA IJTIMOIY MADANIY INQIROZ SIFATIDA


1. Коррупция тушунчасининг мазмун моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари.
2. Коррупцияга қарши курашишда жаҳон тажрибаси.

Калит сўзлар: коррупция, давлат, манфаатлар тўқнашуви, порахўрлик, жамият, қонун, бурч, ҳуқуқ, демократия.
1. Коррупция тушунчасининг мазмун моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари.
Бугунги кунда коррупциявий жиноятчиликни нафақат бизнинг давлатимизда, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳам мавжуд бўлган анъанавий ва кенг тарқалган жиноят тури деб аташ мумкин. Коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини ўрганиб чиққан олимларнинг фикрига кўра коррупция мамлакат иқтисодиётининг қулаши, давлат бошқаруви ва ҳокимиятининг йўқ бўлиши, бозор ислоҳотларининг бузилиши ва жамиятнинг ҳуқуқий онгини жиноий деформацияланишига олиб келади. Ҳар қандай мураккаб ижтимоий ҳодисада бўлгани каби, коррупция тўрисида ҳам ягона каноник таъриф йўқ. Лекин коррупциянинг кўплаб таърифлари мавжуд. Умуман олганда, коррупция (лотинча “corrumpere” сўзидан олинган бўлиб “бузмоқ” маъносини англатади) мансабдор шахснинг ўзига ишониб топширилган ваколатлари ва ҳуқуқларидан, белгиланган қонун ва қоидаларга зид равишда шахсий манфаатлари учун фойдаланишидир. Эҳтимол бу таърифларнинг ичида энг қисқа ва лўнда таъриф сифатида машҳур криминалист Жозеф Сентурия (Joseph Senturia)нинг “давлат ҳокимиятидан шахсий манфаати йўлида фойдаланиш” деган таърифни келтириш мумкин. Коррупция инсониятга қадим замонлардан бери хамроҳ бўлиб келмоқда. Пора (порахўрлик) учун жазо бериш Миср фиръавнлари томонидан тўрт минг йил олдин ўрнатилган Хамураппи қонунларида ҳам ўз аксини топган. Коррупциянинг келиб чиқишига тарихий нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, бошлиқлар ва руҳонийларга уларнинг фойдасига эришиш учун уларга совға беришдан бошланган. Қиммат совға-саломлар совға берган одамни бошқа мурожаат қилувчилардан ажратиб турган ва унинг мурожаати бажарилишига катта ёрдам берган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, коррупция дастлаб кўпроқ ахлоқий муаммо сифатида кўрилган. Хусусан, Жан-Клод Ваке томонидан ёзилган “Коррупция. 1600-1770 йилларда Флоренцияда ахлоқ ва ҳокимият” номли китобида коррупция давлат билан эмас балки инсон табиати билан боғлиқ ҳолат эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилган. Қадимги даврларда давлат раҳбарларини судяларнинг коррупцияга қўл уриши қаттиқ ташвишга солган, чунки улар бу ҳолат мулкни ноқонуний равишда қайта тақсимлаш ва низоларни қонунчилик доирасидан ташқарида ҳал қилишга интилиш деб тушунганлар. Дин пешволарининг судялар (қозилар)нинг порахўрликка қўл уришларини қоралашлари бежиз эмас.
Томас Гоббс ёзганидек, коррупция бу ҳар доим барча жиноятларнинг илдизи бўлган ва қонунларнинг хўрланишига олиб келган. Кейинчалик давлатнинг штат бирликлари мукаммаллашиб, маъмурий бошқарув аппарати пайдо бўлди. Ҳукмдорларнинг буйруғи билан фақат белгиланган маош билан кифояланадиган амалдорлар фаолият юрита бошлади. Лекин амалда баъзи амалдорлар ўз лавозимларидан фойдаланиб, яширин равишда даромадларини оширишга уриниб келдилар.
Умуман олганда жамиятнинг ривожланиш тарихида ҳар бир давлат ўзининг ҳуқуқий концепцияси, ривожланиш тенденцияларидан келиб чиқиб коррупцияга қарши курашишда турли усуллардан фойдаланган. Коррупция масаласи билан Бирлашган Миллатлар Тошкилоти ҳам алоҳида шуғулланиб, махсус қарорлар қабул қилган ҳамда бу тушунчага қуйидагича таърифлар берилган: 1) мансабдор шахслар томонидан давлат мулкини ўғирлаш, талон-тарож қилиш ва ўзлаштириш; 2) ноқонуний фойда олиш учун ўз хизмат лавозимини суистеъмол қилиш; 3) ижтимоий бурч ва шахсий таъмагирлик, манфаатлар ўртасидаги зиддият26. Шу боисдан коррупция жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига хавф солувчи асосий таҳдидлардан бири ҳисобланади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish