Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

105
ﭺ ﭹ ﭸ ﭷ ﭶ ﭵ ﭴ ﭳ ﭲ
«Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқин гиз ва 
(имонда) 
содиқ кишилар билан бирга бўлин гиз!» 
(Тавба, 119)
.
Ҳадисда айтилишича, ростгўйлик инсонни доимо ях­
шиликка чорлайди. Онгида ростгўйлик, вафодорлик, 
фи дойилик каби тушунчалар ўрнашган ёшлардан кела­
жак да кўплаб хайрли ишлар кутиш мумкин. Ҳасан Бас­
рий (раҳимаҳумаллоҳ) бир куни ёшлар тарбиясига эъти­
бор ни жалб қилиш мақсадида ҳамсуҳбатларига: «Эй кек­
салар! Экин пишиб етилганидан сўнг нима қили нади?» 
деб савол бердилар. «Ҳосили йиғиб олинади», дейиш­
ди. Шунда Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ): «Эй йигитлар! 
Шуни билинглар, гоҳида экин пишиб етилма сидан ол­
дин унга офат (касаллик) етиши мумкин», деб кишининг 
ўспиринлик даврини қандай ўтказиши унинг келажак­
да ким бўлиб етишувида муҳим ўрин тутишига ишора 
қиладилар.
Маълумки, ёшлик инсоннинг ақлий ва жисмоний 
ри вожланиш даври бўлиб, айни шу паллада фарзанд­
ла римизни илмга ва касб­ҳунарга тарғиб қилишимиз 
лозим. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): 
«Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш каби дир, 
кексаликда ўрганилган илм эса сувга ёзилган кабидир», 
деганлар.
Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос 
(розияллоҳу анҳу): «Аллоҳ таоло ўз пайғамбарларига 
бу улуғ вазифани ақлан ҳамда жисмонан кучга тўлган 
ёшлик чоғларида инъом қилган, шунингдек, олимларга 
ҳам илм асосан ёшлик чоғларида берилган», деган.
Ҳаётда катталар ва болалар ўртасида маълум келиш­
мовчиликлар, бир­бирини тушунмаслик, бир­бирига 
«ғайир лик» каби ҳолатларнинг бўлиши табиий. Чунки 
кўп ҳолларда уларнинг ёши ва ҳаётий тажрибаси бора­
сидаги кескин фарқ «ўз ҳукмини ўтказиб» туради. Ота 
www.muslim.uz


106
Оилада фарзанд тарбияси
ҳаётда эришган тажрибаси, мавқеи, билими доира сида 
фикр юритиб, боласидан ҳам шунга муносиб бўлишни 
талаб қилади. Бола эса ҳали ғўр, тажрибасиз бўлганидан 
отанинг насиҳатини ўз эркига тажовуз сифатида қабул 
қилади. Ота ўргатганларининг аксини бажаргиси кела­
ди. Фитратидан келиб чиқиб, отанинг хатосини у ҳам 
ўзи билмаган ва хоҳламаган тарзда такрорлашга мажбур 
бў лади. Отанинг ўз фарзанди «бу хатоларни такрорла­
маслиги учун» жон куйди риши самарасиз кетади. Бунда 
унинг жиғибийрон бўлгани ҳам, бошини чангаллагани
юрагини сийпагани ҳам иш бермайди. 
Ёш ва замон орасидаги фарқ боис катталар ва бола­
лар нинг дунёқараши, қизиқишлари, қадриятлари, тур­
муш га муносабатлари ҳам турлича бўлиши табиий. 
Ҳатто кийиниш, муомала, овқатланиш каби оддий ҳо­
лат ларда ҳам икки томон кескин фарқланиши мум кин. 
Бир қарашда арзимас кўринган бу ҳолатлар ҳам баъзан 
тўқнашувлар омилига айланиб кетади. 
Ҳеч эътибор берганмисиз, фарзандингиз сиз иста­
ган дай кийинмаслиги, сиз ёқтирган овқатни емасли
­
ги, сиз берилиб эшитиб турган мусиқани хоҳламай, 
«бошқа шўхроғига олайлик», деб илтимос қилиши 
мумкин. Бу боланинг инжиқлиги ёки «бузилиб кетаёт
­
гани», ёхуд қайсарлиги ва итоатсизлиги белгиси эмас, 
бал ки унинг ёши ва у яшаётган давр билан боғлиқ ўзига 
хос эҳтиёжи дир.
Кўпни кўрган қариялар, тажрибали кишилар билан суҳ­
батлашсангиз, бир нарсани такрор­такрор эслатиша­
ди: ҳамма даврда ҳам катталар ёшларнинг «бузилиб 
ке таётганидан, ҳаётни тушунмаслигидан, ёши улуғлар 
би лан муносабатларда бетгачопарлик, қайсар лик қили­
ши дан» нолиб ўтишади. Гап, албатта, «ҳа, бизнинг дав­
ри миз бошқача эди, ёшлар одобли бўларди, катталардан 
ҳайиқиб турар эди» деган надомат тўла оҳангларда якун
­
ланади. Ёшларга қулоқ солсангиз, улар ҳам, ўз навбатида, 
катталарни қолоқликда, даврни ва ёшлар ни тушунмас
­
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish