Усмонхон Алимов
103
Яхши, одобли фарзандлар отаоналарини ҳамиша
бошга кўтаришади, айтганларини муҳайё этишади, из
затикром қилиб, дуоларини олишади. Чунки бу «қайтар
дунё» эканини яхши билишади – отаонага қилган яхши
ликлари эртага ўн чандон бўлиб фарзанд ларидан ўз
ларига қайтишидан умид қилишади, ёмонлик қайтиб
қолмаслиги чораларини кўришади.
Фарзандига болалигидан яхши тарбия беролмаган, бу
муҳим ишга бефарқ қараган оилаларда эса ҳамиша бир
муаммо: фарзанд отаонага умуман буйсун май қўйган:
«али» деса, «бали» дейди, айтганига кир майди. Айрим
фар зандлар эса отаонани сўкиш у ёқда турсин, ҳатто
қўл кўтаришгача борган. Бировининг боласи ичкиликка
ёки гиёҳвандликка мубтало. Яна кимнингдир ёлғиз фар
занди ўғирлик ёки бошқа бир жиноят қилиб қамалган.
Яна бири отаонасининг умр бўйи йиғиб топган мол
дунёсини қиморда ютқазиб қўйган...
Хўш, ўзимизга бир савол берайлик: «Бу аянчли воқеа
ларда ким айбдор?» Айбни она сути оғзидан кетмаган
ёшларга ёки кўча муҳитига тўнкаб қўя қолса ҳам бўлади.
Ёки айримларга ўхшаб буни мактаб муаллимларининг
масъулиятсизлигига йўйиш ҳам мумкин. Ёхуд баъзилар
каби «ҳа, энди замона бузилиб кетдида» қабилидаги
надо маттасалли билан овунса ҳам бўлади.
Аммо шуни очиқ тан олиш керак, бола билан отаона
нинг муросаси бузилишига кўп жиҳатдан катталар нинг
ўзлари айбли. Улар фарзандларини ёшлигида эрка латиб
юборишган. Нима сўраса, айтгани дарров муҳайё, ил
тимосини ўйлаб ҳам ўтирмай, бажо қилиш ган. Гапи рад
этилмай улғайган бола катта бўлгач ҳам ана шу кайфи
ятида қолади. Лекин отаона қўл қисқалиги дан ми ёки
бошқа сабабдан унинг тинмай ошиб бораётган мод
дий ва маънавий эҳтиёжларини қондира олмай қолса,
улар ўртасида аввал можаро, кейин роқ катта жанжал ва
ўнгланмас зиддиятлар келиб чиқа ве ради.
www.muslim.uz
104
Оилада фарзанд тарбияси
Баъзан йиғин ва давраларда суҳбатдошларнинг бола
тарбиясига оид баҳсмунозараларини эшитишга тўғри
ке либ қолади. Фарзандлар тарбияси яхши бўлишининг
омил ларини ҳар ким ўзича шарҳлайди. Кимдир улуғ
муаллимлар тажрибасига кўра тарбия беришни тавсия
этади. Бошқаси отаона аввало ўз ибрати билан тарбия
лаши лозим, деб ҳисоблайди. Биров боғча ва мактабдаги
тарбия тизимини фойдали санаса, яна кимдир болани
ёмон улфат ва муҳитдан ҳимоя қилишни асосий масала,
деб билади. Лекин кўпчилик боланинг солиҳ, эсҳушли,
тар бияли, итоатгўй бўлиб улғайишининг бош сабаблари
ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди.
Айтилган бу омиллар ҳам керак, лекин аввал таъкид
лаганимиздек, болангизга ҳали туғилмасидан олдин ҳа
лолпок луқма бермас экансиз, унинг яхши тар бия то
пишидан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Ҳаром йўл лар
билан топилган луқма еб катта бўлган болани ҳар қан дай
улуғ тарбиячи энг замонавий таълимот асо си да тарбия
ламасин, кўзланган мақсадга эришиш амри ма ҳол! Ак
синча, ҳалол нафақа билан улғайган болани тарбиялаш
осон кечади, бундай оила лар да ҳеч қачон «авлодлар их
тилофи» деган шарманда ли вазият юзага келмайди.
Ўспиринлик инсон феълатвори ва руҳияти шаклла
надиган асосий давр бўлиб, айни шу пайтда болаларга
алоҳида аҳамият бериш лозим. Жумладан, ёшларнинг со
лиҳ кишилар билан дўстбиродар бўлишларини таъмин
лаш зарур. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва сал лам)
ҳадисларининг бирида: «Яхши ҳамсуҳбат мисоли муш
ку анбар сотувчидир. Атридан олмаган тақдирингда ҳам,
унинг хушбўй ҳиди димоғингни чоғ қилади. Ёмон ҳам
суҳбат эса бамисоли темирчининг босқонидир. У гарчи ки
йимингни куйдирмасада, тутуни димоғингни ачитади»,
деганлар.
Халқимизда: «Қозонга яқин юрсанг, қораси юқар»,
деган нақл ҳам бор. Аллоҳ таоло мўминларни рост сўз
ловчи кишилар билан бирга бўлишга буюрган:
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |