Усмонхон Алимов
437
рини фаҳмфаросатли, хотираси кучли, тезда илғаб ола
диган ва билимга рағбатли деб билишса, бу унинг илм
ни қабул қилишга тайёр экани аломатидир. Модомики,
қалб лавҳаси бўмбўш экан, унга илмни нақш қилишсин
ва бу билан илм унинг қалбига муҳрланиб, ривожла
ниб борсин. Агар болада баҳодирлик ва шунга ўхшаш
спорт турларига қобилияти сезилса, уни ўзи ёқтирган
спорт тури билан мунтазам шуғиллантириш мақсадга
мувофиқ бўлади.
Мустаҳкам оила – юрт таянчи
Оила қуриш жаноб Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам) суннатлари бўлиб, ҳадиси шарифда:
“Никоҳ менинг суннатимдир. Кимда ким менинг сун
натимдан воз кечса, у меннинг (умматим)дан эмас”, дея
марҳамат қилганлар. Ушбу ҳақиқатни эътироф этган
ҳолда турмуш қуриш,
оила тебратиш ва фарзанд тар
бияси каби муҳим ишларда диний ва миллий анъана
ларимизга риоя қилиш билан бирга,
мамлакатимизда
амалда бўлган қонунқоидаларга ҳам амал қилишимиз
зарурдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шаръий ни
коҳдан ўтиш одоблари” ҳақидаги фатвосида никоҳдан
ўтиш маросими бизнинг диёримизда қадимдан мил
лий ва диний удумлар асосида амалга ошириб келинга
ни, шаръий никоҳдан ўтишда Ислом динимизда ке
линкуёвлардан талаб қилинадиган бир қанча шарт ва
одоблар борлиги, уни барча яхши билиб олиши ва амал
қилиши зарурлиги уқтирилган. Фатвода бундай дейила
ди: “Шаръий никоҳ шартларига давлатимизнинг никоҳ
ва оила тўғрисида қабул қилган қарор ва қонунлари ҳам
қўшилди. Масалан, келинкуёв шаръий никоҳдан олдин
никоҳни қайд қилувчи давлат идоралари рўйхатидан
ўтиб, расмий гувоҳнома олган бўлиши лозим.
Расмий
никоҳдан ўтмаган ёш оилалар ажрашадиган бўлса, она
тирик етим боласи билан кўчада қолиши мумкин”.
www.muslim.uz
438
Оилада фарзанд тарбияси
Шундан ҳам кўриниб турибди, оила мустаҳкам бў ли
шини ўйлаб, уни давлат қонунлари билан муҳо фаза ланган
ҳолда қуриш, никоҳ ўқитиш чоғи юқоридаги фатвога амал
қилиш билан кўнгилсиз воқеаларнинг олди олинади.
Отаоналар фарзандини ёш, одобахлоқ жиҳатидан
оила қуришга тайёр эканига қаноат ҳосил қилишлари,
сўнг никоҳдан ўтказишлари шарт.
Умр савдоси бўлган никоҳ масаласи доимо кенг мушо
ҳада ҳамда кенгаш билан амалга оширилгани маъқул.
Шу ўринда Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) ҳадиси шарифларини эсга олиш лозим: “Қиз
ларни турмушга чиқариш тўғрисида оналари билан мас
лаҳатлашинглар”.
Агар бўлажак келин балоғат ёшига етган бўлсаю, эр,
оила масъулияти ва жамият олдидаги бурчини анг лаш,
бажариш даражасида бўлмаса, у оиласида ҳам, жамиятда
ҳам ўрнини тополмайди.
Таълим ва тарбия соҳасида қабул қилинган қонун
ларга риоя қилиш ҳар бир кишининг муҳим бурчи ҳи
собланади. Ўрта мактабни тамомлаш, коллеж ёки лицей
да ўқиб биронбир касбҳунарни эгаллаш, ҳаёт деб атал
миш кенг қамровли майдонга тушиш олдидан турмуш ва
оила кўникмаларини тасаввур қилиш
учун бир муддат
вақт керак бўлади, албатта.
Президентимизнинг қуйидаги пурҳикмат сўз ла ри га
эътибор қилинг: “Оила турмуш ва виждон қо нун лари
асосида қурилиб, ўзининг кўп асрлик мус таҳ кам ва
маънавий таянчларига эга бўлади. Оилада демократик
негизларга асос солинади ҳамда одамлар нинг талаб
эҳтиёжлари ва қадриятлари шакл ланиб боради...”
Мана шу талабларга жавоб берадиган ёшлар кўплаб
топилади. Лекин ҳали вояга етмасдан туриб, никоҳ
аталмиш муқаддас битимга кириб улгурган ёшларнинг
ахлоқодоблари жамият талабларига жавоб берадиган
даражада шаклланганми?
Турмушнинг мураккаб, чигал
манзилларидан тўғри йўлни топа оладиларми?
www.muslim.uz