Усмонхон Алимов
439
Қизларнинг жуда ёш турмушга чиқишлари ҳақида
ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан Ибн Шубурма ва Бат
тийлар мутлақо салбий фикр билдиришган. Ислом ша
риатида хотинқизларни ҳам илммаърифатли, ҳаётида
зарур бўладиган маълумотларга эга бўлишларига ун
довчи ҳадислар кўп. Хусусан, Пайғамбаримиз (сол лал
лоҳу алайҳи ва саллам): “Илм талаб қилиш бар ча мусул
мон эркак ва аёлга фарз”,
дея марҳамат қил ганлар.
Бу ерда бир нарсага аҳамият қаратайлик, қизларнинг
балоғат ёши билан турмуш қуриш ёши бошқабошқа
нарса экани ҳаётда исботини топмоқда. Балоғат ёши –
бу камолот ёши эмас. Бунинг устига ҳозирги давр тала
би ҳам бутунлай ўзгача. Ёшлар мажбурий ўрта таълим
босқичларини босиб ўтишлари шарт. Бу эса ўрта умум
таълим мактабида тўққиз йил, сўнг кейинги уч йил да
вомида коллеж ёки лицей таълими зарурийдир. Зеро,
ди нимиз таълимотларига кўра, илм олиш, маърифат
ли бўлиш, ҳаёт учун зарур кўникмаларни ўрганиш ҳар
бир аёлга фарздир. Булардан олдин турмушга чиққан
қизнинг ўқишлари сустлашгани, оила юмушларида
қийналгани, уй бекаси эпсизлиги туфайли бўлажак фар
зандларнинг тарбияси ишончсиз қўлларда қолганининг
гувоҳи бўлинади. Илмли, касбҳунарли аёлгина яхши ин
сон тарбиялай олади.
Вояга етмасдан эрта турмуш қурганларнинг аксария ти
ё отаонасининг қарамоғида яшайди ёки турмуши дарз
кетган бўлади. Бу ҳолларда ёш қизларнинг турмушдан ке
йинги ҳаёти ёш турмуш қурган болаларга нисбатан оғир
роқ кечади. Эрта ҳомиладорлик, нимжон бола туғи лиши,
рўзғор юмушларидаги уқувсизлик боис эшитадиган таъ
надашномлар охироқибатда унинг тинкасини қури
тади. Мусулмонлар бу ҳақиқатни эътироф этиб, салбий,
аянчли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида турмуш
қуриш, оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби муҳим
ишларда диний ва миллий анъаналарга риоя қи лиш билан
бир қаторда, оила ва никоҳ ҳақидаги давлатимиз қонун
қоидаларига ҳам қатъиян амал қилишлари зарурдир.
www.muslim.uz
440
Оилада фарзанд тарбияси
Афсус ила эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда баъзи чала
савод кишилар ўзбошимчалик билан юқорида айтилган
никоҳ шартларини сўрабсуриштирмай, ёшларга никоҳ
ўқишмоқда. Натижада, ёш оилалар ажрашиб, ўртада
гўдаклар тирик етим, она эса оғир вазиятда қолмоқда. Бу
каби ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жамо
ат ташкилотлари билан ҳамкорликда бир қатор тадбир
лар ўтказиляпти.
Булар зарурий кўрсатмалардан бўлиб, уларга амал
қилиш ҳар бир мусулмон учун ҳам дунёвий, ҳам ухро
вий жиҳатдан фойдалидир. Ҳар бир оилага ғамҳўрлик
қилиш, унга ҳар томонлама моддиймаънавий ёрдам бе
риш инсонпарвар, адолатли давлатнинг муҳим вазифа
ларидандир.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |