Қўллар ҳаракати. Дастлаб қўллар чўзилади ва панжалар ёни билан бирлаштирилади, кафтлар пастга қараган бўлади. Сонг қўллар пастга ва икки ён томонга керилиб ҳаракат қилади. Шу вақтнинг ўзида кафтлар ташқарига қаратилади ва сузувчи ҳаракатига перепендикуляр қилиб сувни торта бошлайди. Қўллар билан сув сатхи оралиғидаги бурчак 15-20 га этганда ишчи ҳаракат энг самарали ҳолатга келган бўлади. Яъни қўллар тирсак бў ғ имдан хиёл букилиб орқага пастга ва ён томонга ҳаракат қиларкан, зарб билан сувни панжалар ёрдамида орқага итаради. Худди кролдагидек, делфин усулида сузганда қўллар навбатма-навбат ҳаракат қилса, делфин усулида иккала қўл бир йўла пастга ва тепага эшади.
Еша бошлаган пайтда қўллар олдинга чўзилган, фақат кафтлар сувга яхшироқ таяниш учун билакдан бир оз букилган бўлади. Қўллар тобора тез ишлатилади, тезлик ошган сари иккала тирсак кўпроқ букилади, панжалар бир-бирига яқинлашади. Бу ҳаракатнинг ярмига келганда қўллар айниқса тез эшади. Ҳаракатнинг ярмидан ўтгандан кейин қўллар ростланади, юқорига ва икки томонга тез ҳаракат қилганлиги натижасида сувдан чиқади ва икки томондан олдинга узатилади. Қўллар сув устидан ўтганда тўлқинларга тегмайди, шу билан бирга элка кенглигида олдинда сувга ботирилади. Шундай қилиб, қўллар яна дастлабки ҳолатга келтирилади, ҳаракатларнинг янги сикли бошланади.
Оёқлар ҳаркати. Оёқлар узатиб юборилган бир-бирига бирлаштирилган, оёқлар учи ҳам чўзилган бўлади. Ҳаракат бошланиши билан иккала оёқ тиззадан ва чаноқ сон бўғимларидан букилади. Шу пайтнинг ўзида оёқлар тиззадан икки ён томонга элка кенгилигида керилади ва сал пастга туширилади. Оёқлар бир йўла тез ҳаракат қилиб сувга юқоридан пастга босади. Бу ҳаракат шартли равишда тепиш деган ном олган, бироқ буни аниқроқ қилиб тез босиш деса бўлади. Тепиш сўзи кўпроқ қўлланаётганини кўзда тутиб, оёқларнинг тез сувга ботирилиши тепиш маъносини бермаса ҳам кейинчалик ўша сўз ишлатилади. Бу ҳаракат бошланганда бел ва думба бир оз пастга туширилади. Оёқлар яна дастлабки ҳолатга келтирилади, оёқларни сувга ботириш давом этади. Делфин усулида сузганда бош билан элкани сувга чуқур ботирмаслик, гавдани тўлқинсимон ҳаракатлантиравермаслик керак, чунки бу ҳаракат сузувчининг йўлини узайтириш билан бирга қўшимча қаршилик туғдиради, сузиш суратини пасайтиради, ниҳоят сузувчининг олдинга сузиш тезлигини камайтиради. Махсус тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сузувчининг гавдасининг юқори қисми бирмунча тебраниб туради. Тўлқинсимон ҳаракат эса, кўпинча гавданинг пастки қисми ва оёқлар билан бажарилади. Делфин усулида сузишнинг -қўл ва оёқ ҳаракатлари ҳамда нафас олишни бир-бирига мослаб олиб боришнинг уч тури бор. Булар бир тепиш, икки тепиш ва уч тепишдан иборат делфиндир. Булар орасида икки тепишдан иборат делфин усулида энг кўп тарқалган. Бу усулда сузганда қўл билан бир марта нафас олинади ва нафас чиқарилади. Бу турда дастлаб горизонтал ҳолатда, бош сувга ботирилади, нафас чиқарилади, думба пастга туширилади. Шу пайт тиззалар букилади. Биринчи тепишга тайёрланилади, қўллар эша бошлайди. Қўллар эшишнинг ярмига этганда иккала қўл билан биринчи марта тепилади. Оёқлар сувга тезгина ботирилади. Қўллар эшишнинг якунлови, охирги қисмига ўтганда тепиш тугайди. Эшишнинг иккинчи ярмида бош кўтарилади ва оғиз сувдан чиқади, нафас олинади. Эшиб бўлгандан сонг қўллар қулоч очиб олдинга ташланади, оёқлар сув устига яқин кўтарилади, нафас олиш тамом бўлади, ҳаракатнинг келгуси босқичида юз сувга ботирилади, қўллар сув устига ташланади, оёқлар иккинчи тепишга тайёрланиб, эгилади. Нафас чиқариш бошланади. Делфин усулида сузганда ҳаракатнинг икки-уч сикли давомида нафас олмай туриш қанчалик мақсадга мувофиқ эканлигини секундомер билан аниқлаш мумкин. Агар сузувчи икки-уч сикл нафас олмай туриб сузиш техникасини ўзлаштириб олса ва ўз натижаларини яхшилаётган бўлса, бундай техникадан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Баъзан шундай бўладики, қисқа масофага нафас олишни тўхтатиб сузиш қулайроқ, узоқроқ масофага эса қулай эмас: ёки нафас олишни икки сиклга тўхтатиш мақсадга мувофиқ, аммо, уч сиклга тўхтатиш мутлақо фойдасиз бўлади. Ёхуд белгиланган масофани сузиб ўтганда ҳаракатларнинг ҳар икки уч сиклида бир марта нафас олиш қаттиқ чарчатиб қўяди, масофанинг бир қисмида эса, яхши натижа беради. Ҳамма вариантларни, ташқи таъсурот ёки кайфиятга қарамай секундомер ишлатиб текшириб қўйиш керак. Делфин усули яқиндагина пайдо бўлган, шу туфайли ҳам унинг техникаси тола такомиллашганича йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |