Услубий мажмуа асосида тайѐрланди. Т 2012


 Минтақа транспортининг ривожланиши



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/148
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#774437
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   148
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт. Рахимова М.Р. ўқув-услубий мажмуа. 2012

8.5. Минтақа транспортининг ривожланиши 
 
Транспортнинг аҳамияти. 
Транспорт халқ хўжалигида муҳим ўрин 
тутуади. У минтақа хўжалиги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши 
комплексининг изчил ва муттасил фаолияти билан бевосита боғлиқ. 
Транспортнинг нормал фаолияти ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар 
муносабатлари ривожланишига катта имкониятлар яратади.
Транспорт турлари, режалаштириш асослари ва унинг иқтисодий 
самарадорлиги қатор иқтисодий фанлардан ўрганилган. Шу сабабли, унинг 
аҳамияти бизга маълумдир.
Транспортни режалаштириш комплекс равишда амалга оширилади. 
Транспортнинг асосий вазифаси халқ хўжалиги ва аҳолининг ташиладиган 
юкларга бўлган эҳтиѐжини қондиришдан иборат. Маҳаллий транспортнинг 
асосий тури - автомобиль транспорти ҳисобланади. Шу сабабли автомобиль 
транспортини режалаштириш услубининг асосларини кўриб чиқамиз. 
Маҳаллий режалаштириш ташкилотлари ҳар бир корхонанинг 
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини, ташиладиган юкларнинг ҳажмини ва юк 
айланмасини асосий кўрсаткичлар сифатида ҳисоблайди ва режалаштиради. 
Транспортнинг 
асосий 
кўрсаткичлари 
асосида 
транспорт 
фаолияти 
мувоффиқлаштирилади, тартибга солинади ва транспорт комплексининг 
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланади. Транспортни 
режалаштиришда энг самарали транспорт воситалари аниқланади. Бунинг учун 
эса, барча транспорт тармоқлари транспорт комплекслари сифатида 
режалаштириш объекти деб олинади.
Юк ташишга бўлган эҳтиѐжни аниқлаш ва уни режалаштириш.
Транспорт ишини тартибга солишда қуйидаги вазифалар ва 
режалаштириш ишлари бажарилади: 
1. Ҳар бир минтақа бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва 
истеъмол қилиш баланси тузилади. 
2. Минтақалараро ва минтақа ичидаги юкларнинг алмашинувини 
аниқлаш учун шахмат баланслари маҳсулотларнинг энг муҳим турлари бўйича 
тузилади. 
3. Ташиладиган юклар транспорт турларига тақсимланади. 
4. Транспортнинг моддий-техника базаси ривожланиши ва иш 
фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичлар аниқланади. 
Транспорт фаолиятини режалаштириш учун юк ташиш ҳажми 
аниқланади. Юк ташиш ҳажмини аниқлашда қуйидаги баланслар тузилади: 


88 
1. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш минтақавий 
баланслари тузилади. Демак, баланс усулидан фойдаланиб, ташиладиган 
юкларнинг ҳажми, бир қанча истеъмолчилар билан юк чиқарувчи
ташкилотларнинг ўртача масофаси аниқланади. 
2. Коэффициентлардан, хусусан, юк ташиш коэффициентидан 
фойдаланиб, ташиладиган юкларнинг ҳажми аниқланади. 
3. 1 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга тўғри келадиган юк 
ташиш нормативи асосида аниқланади. Режалаштиришда барча усуллардан 
лозим бўлган ҳоллларда фойдаланилади. Жумладан, режа лойиҳасини энг 
асосий юклар бўйича тузиш даврида юк ташиш коэффициентидан 
фойдаланилади. 
Юк ташиш коэффициенти қуйидагича аниқланади: 
Q
В
К

Бу ерда: В-ташиладиган юкларнинг миқдори; 
Q-режалатириш даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми. 
Режалаштиришдаги асосий ишлардан бири ҳар бир минтақа бўйича 
маҳсулот ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг минтақа балансларини 
тузишдир. Бу баланс 3 қисмдан иборат. Баланснинг 1 - қисмида вилоятда 
режалаштириш даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажми, 2-қисмида эса, 
ўша маҳсулотнинг минтақа ичидаги истеъмол ҳажми, 3-қисмида ташиладиган 
юкларнинг ҳажми аниқланади. 
Транспортни режалаштиришда шахмат балансидан фойдаланиб, 
ташиладиган юкларнинг ўртача масофаси аниқланади. 
Шахмат баланси соддалашган ҳолда, қуйидаги кўринишга эга 
бўлади: 
Юк 
истеъмол 
қилувчи 
Юк 
чиқарувчи
минтақа 
Фарғона
Тошкент
Хоразм
Фарғона
Тошкент
Хоразм
Шахмат балансида юк чиқарувчи минтақадан юк истеъмол қилувчи 
минтақага келтириладиган юкларнинг миқдори ва улар орасидаги масофа 
кўрсатилади. Ана шу маълумотлар асосида юк ташишнинг ўртача масофаси 
аниқланади: 
L




Q
I
Q


89 
Бу ерда: I-юк чиқарувчи ва юкни қабул қилувчи минтақа орасидаги 
масофа;
Q-юклар миқдори. 
Транспортни режалаштиришда шунингдек, юк обороти, юк ташиш 
воситаларидан фойдаланиш коэффициенти ва бошқа кўрсаткичлар аниқланади. 
Режалаштиришдаги юк обороти кўрсаткичи ташиладиган юкларни 
бу юклар ташиладиган масофага кўпайтириш йўли билан аниқланади. 
Ю
об

Q


Маҳаллий 
хўжаликлардан 
бири 
автомобиль 
йўлларини 
эксплуатация қилиш, қуриш билан шуғулланади. Маълумки, автомобиль 
йўллари иқтисодий улушига қараб республика, вилоят ва маҳаллий аҳамиятга 
эга бўлади.
Респулика аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларига Тошкент-
Термиз йўли мисол бўлиши мумкин. Бундай йўллар аҳолиси 50000 дан ортиқ 
бўлган шаҳарларни, вилоят марказларини боғлайди. Автомобиль йўллари 
қатнов жадаллигига қараб, 5 та категорияга бўлинади. I-III категорияли йўллар 
юқори категориядаги, IV-V категориядаги йўллар паст категориядаги йўллар 
дейилади.
Йўл хўжалигини режалаштиришда автомобиль йўлларини қайта қуриш 
режалаштирилади. Бу ишларни йўл қурилиши ва эксплуатация қилиш 
бошқармаси бажаради. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish