Кимёвий технологиянинг турли жараёнлари бўйича моддий ва иссиқлик балансларини тузиш
Режа:
Кимё технология хакида асосий тушунчалар.
Кимёвий ишлаб чикариш усулари.
Кимёвий ишлаб чикариш самарадорлиги.
Кимёвий ишлаб чикаришни жа далаштириш.
Махсулот сифати ва унинг таннархи.
Инсониятнинг хар кунлик хаётида зарур булган моддалар, озик-овкат, кийим-кечак, ёнилги, курилиш ашёларига булган эхтиёжинининг усиб бориши уларнинг куплаб микдорда яратишни, ишлаб чикаришни талаб этиши сабабли хом ашёни келувчи махсулотларга айлантириш муамосини келтириб чикарган. Бу эхтиёжни кондириш учун катта микёсдаги хомашёни махсулотга айлантириш куникмалари, усуллари, конун-коидаларини уз ичига олган фан – кимёвий технология юзага келган.
Кимёвий технология – табиий, синтетик ва сунъий хомашёни истеъмол махсулотига айлантириш ва уни ишлаб чикариш усулларини, жараёнларини урганиш ва яратиш билан шугулланувчи фандир.
Бу фаннинг предмети – ишлаб чикариш усуллари ва жараёнларидир.
Кимёвий технологиянинг асосини бирор моддани бошка моддага айлантириш усули, уни амалга ошириш жараёнининг конуниятлари ташкил этади.
Ишлаб чикариш усули - бу хомашё тайёр махсулотга айлангунга кадар утадиган барча амаллар мажмуасидир.
Ишлаб чикаришда хар бир хомашё (ёки оралик модда) кайта ишлаш оркали утади. Бунга ишлаб чикариш усули дейилади.
Ишлаб чикариш усули узаро кетма-кет булган бир неча амаллар (операциялар) дан иборат булиб, улар махсус курилма, жихоз ва машиналарда амалга оширилади. Бу амаллар ва жихозлар кетма-кетлигини акс эттирувчи тизим технологик схема дейилади.
Технологик схема батартиб бошланишдан охиригача баён этилган матн холида ёки унинг тасвирий акси холидаги схематик куринишдан иборат булади. Бу схемада технологик жараённи тулик уз ичига олган барча жихоз аппарат ва машиналар ишлаб чикариш кетма-кетлигига мос холда тегишли шартли белгилар куринишида, технологик параметрлар кийматлари курсатилган холда акс эттирилади.
Технологик жараёнлар кимёвий аппаратлар – реакторларда боради. Реакторларда бир вактда гидравлик, иссиклик, диффузион ва кимёвий узгаришлар амалга ошади. Бу жараёнлар ва улар боришининг асосий параметрлари бирор махсулот ишлаб чикаришнинг ягона технологиясини ташкил этади.
Умуман, технология механик ва кимёвий технология турларига булинади.
Материя (модда) нинг шакли, ташки куриниши ва физикавий хоссалари узгариши билан борадиган ишлаб чикариш жараёнлари – механик технология дейилади (Нефтни дастлабки хайдаш жараёнлари).
Моддаларнинг ички тузилиши, таркиби ва хоссалари узгариши билан борадиган ишлаб чикариш жараёнлари – кимёвий технология дейилади (риформинг, крекинг усуллари).
Бундай иккига ажратиш шартли булиб, купчилик холларадаги технологиялар иккала турини хам уз ичига олади. Масалан, пулат ва чуянни куйиш аслида механик технологияга тегишли булсада, унда кимёвий жараёнлар хам биргаликда кечади.
Кимёвий технология куйидаги асосий узаро узвий боглик йуналишлар буйича ривожланади:
Жихозлар ишини жадаллаштириш ва ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш;
Куп мехнат талаб киладиган жараёнларни механизациялаш;
Ишлаб чикаришни автоматлаштириш ва масофадан бошкариш;
Даврий (узлукли) ишлаб чикаришни узлуксиз ишлаб чикаришга айлантириш.
Бу йуналишларнинг хар бирини алохида караб чикайлик.
Технологик жараённинг таркибий кисмлари булган жихозлар, аппаратлар, машиналарнинг бажарадиган иши самарадорлик тушунчаси билан характерланади.
Самарадорлик (П) – вакт бирлиги () ичида ишлаб чикарилган махсулот (ёки кайта ишланган хомашё) нинг микдоридир:
(кг/соат; тонна/соат; тонна/сутка)
Ишлаб чикариладиган махсулот микдори хажм бирликларида (Vм) улчанса:
(м3/соат)
Жихозлар самарадорлигини оширишнинг икки усули мавжуд:
жихознинг улчамини (хажми) ошириш;
ишлаш тезлигини ошириш.
Айрим холларда бу иккала усулдан биргаликда фойдаланиб хам самарадорликни ошириш мумкин.
Дастлабки тадбир кулланилганда:
аппарат, жихозларнинг хажми ортади;
металл сарфи тежалади;
курилиш учун сарф-харажатлар камаяди;
эксплуатация сарф харажати камаяди;
хомашё йуколиши ва энергия сарфи (иссикликнинг атроф мухитга таркалиши) камаяди;
мехнат сарфи камаяди;
махсулот ишлаб чикариш учун банд булган ишчилар сони кам холида улар ишлаб чикариладиган махсулот микдори ортади.
Ишлаб чикариш жихозларининг жадаллиги – J, айни жихознинг бирор характеристикасига нисбатан унинг самарадорлигидир.
J = П /v = G / v (аппарат хажмига нисбатан)
J = Vm / v
Аппаратнинг кундаланг кесим юзасига нисбатан
J = П / S = G / S ва J = Vm / S
Аппаратнинг жадаллигини ошириш учун:
Машина ёки жихозларнинг конструкциясини мукаммалаштириш;
Айни аппарат (жихоз)да олиб бориладиган технологик жараённи мукаммаллаштириш.
Булар билан биргаликда жараёнларнинг жадаллиги унда кечадиган тезликни ошириш учун конструкцияни ва технологик режимларни узгартириш чоралари хам кулланилади.
Бундай холларда турли агрегат холатлардаги моддалар аралашувини тезлаштириш ва уларнинг узаро таъсирлашиб турган сирт юзаларини ошириш хам самара беради.
Жадалликни оширишнинг таъсир усулларига хароратни узгартириш хам киради. Унинг каторига босим, модданинг концентрацияси, катализатор иштироки хам киради.
Механизациялаш - кул мехнатини механизмлар оркали амалга ошириш.
Автоматлаштириш – ишлаб чикариш жараёнларини бевосита инсон иштирокисиз приборлар ёрдамида бажариш ёки назорат килиш.
Автоматлаштирилган ишлаб чикаришда: улчагич (датчик), регулятор (ростлагич) ва бажарувчи мосламадан иборат янги тизим ишлайди.
Комплек автоматлаштиришда юкоридагиларга кушимча яна бошка прибор ва аппаратлар кулланилади.
Автоматлаштириш етарла самара бермаганда масофадан бошкариш усули кулланилади. Бунга приборларнинг курсаткичлари асосида жараёнларни бошкариш бажарувчи механизмларни ишлатиш билан амалга оширилади. Даврий (узлукли) ишлаб чикариш усулди – хомашё аппаратга юкланиб, кайта ишлаш жараёни тугаб, хосил булган махсулот чикариб олинадиган ишлаб чикариш усулидир.
Бу ишлаб чикариш вактни куп сарфланиши операцияларнинг куп марта такрорланиши, ишлаб чикариш самарадорлигини пастлиги билан ажралиб туради. Шу билан биргаликда бу ишлаб чикариш усули:
автоматлаштирилиши кийин ёки умуман амалга ошириб булмаслиги;
махсулот сифати бир хил була олмаслиги;
система параметрларини доимий саклаш имконияти йуклиги каби камчиликларга эга.
Шу сабабли бундай ишлаб чикариш усулидан узлуксиз ишлаб чикариш усулига утиш зарур.
Узлуксиз ишлаб чикариш - хомашё келиши ва ундан хосил булган махсулотнинг чикиб кетиши узлуксиз булган ишлаб чикариш усулидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |