Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: гендер-ҳуқуқий экспертиза



Download 2,66 Mb.
bet95/105
Sana09.06.2022
Hajmi2,66 Mb.
#648605
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   105
Bog'liq
БСП тема общий 1-47

Бундай реакциялар қуйидагича кўринишда бўлади:
юзнинг қизариши – уят, ғазаб;
оқариб кетиш – қўрқув, айбдорлик хисси;
қорачиқнинг кенгайиши – қизиқиш, қониқиш хисси, розилик, кучли оғриқ;
қорачиқнинг торайиши – қониқмаслик, рад қилиниш;
қўл ва бўйин соҳаси артериясида пульснинг кучли уриши – (юрак уришининг фаоллашуви билан бўйинбоғни бўшатишга уриниш) хавотир, қўрқув, уят, ёлғон;
пульс частотасининг пасайиши – диққатнинг ошиши;
тез-тез ва юзаки нафас – ички зўриқиш;
бурундан қисқа-қисқа нафас олиш – жаҳл;
нафас олишнинг бузилиши, томоқнинг қисилиши, тупукни рефлектив ютиниш – ваҳима, уят, ёлғон;
оғизнинг қуриши (ютиниш, лабни ялаш, ташналик…) – қўрқув, ёлғон;
тўсатдан тишларни кўрсатиш – қаҳр, тажоввузкорлик;
терламоқ, тер – ғазаб, хижолат бўлиш, нервозлик, ёлғон;
титроқ (қўл, оёқ бармоқларида, юз мушакларида) – ички зўриқиш, қўрқув, ёлғон;
пирпираш – қўзғалиш, ёлғон;
қориннинг ғулдираши – қўрқув (доим ҳам эмас, вазиятга қараб);
тишларни ғижирлатиш – кучли нервоз, стресс, ўйлаганни амалга ошира олмаслик.
Бундай реакциялар аёлларга нисбатан эркакларда аниқроқ ифодаланади ва кузатиш имкони кўпроқ бўлади.
Ёлғон гапираётган шахс бировлар кўпроқ диққат билан кузатадилар деб ҳисоблайдиган нарсаларнигина яширади ва сохталаштиради.
Ушбу қоидалардан профилактика инспекторлари профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида ёлғон курсатмалар беришга харакат қилаётган шахслар сўзларини кўпроқ тинглашлари ҳақидаги хулоса келиб чиқади. Бунинг сабаблари бир қанча:
инсоннинг айнан сўзда (вербал) ифодаланган ахборотни идрок этишга ички мойиллиги;
нутқни олдиндан тайёрлаб қўйиш мумкинлиги;
қайтма алоқа мавжудлиги (гапираётган одам баён этишнинг мувофиқ келувчи йўлини танлаб, ўзини эшитади);
сўзлар учун жавоб беришга тўғри келади, чунки уларни такрорлаш осон ва улардан батамом воз кечиш қийин.
Инсоннинг юзига ҳам сўзлардан кам бўлмаган эътибор қаратилади. Юз қиёфаси овоз билан биргаликда эшитувчига сўзлаётган шахсда унинг ўз сўзлари келтириб чиқарадиган ҳиссиётлари ҳақида ахборот бериши, шу боис инсоннинг юзи ҳам алдаши мумкин. Аммо юз мимикасини назорат қилиш қийинроқ. Инсон юзи миянинг ҳиссиётлар учун жавоб берувчи соҳалари билан бевосита боғлиқ, сўзлар эса ундай эмас. Нимани гапираётганимизни билишимиз осон, аммо юзимиз нимани ифодалаётганини билишимиз анча қийин. Сўзлар ва юзга ажратиладиган бунчалик сахий эътибор натижасида пластика ва овозга деярли эътибор қолмайди. Шунга қарамай, суҳбатдошини ёлғон гапираётганда гумон қилувчи инсонлар уларнинг овози ва танасига кўпроқ эътибор беришлари тўғри бўлади. Овоз ҳам, юз сингари, ҳиссиётлар учун жавобгар мия соҳалари билан боғлиқдир.
Инсон танаси ахборот чиқадиган ва бошқа алдаш белгилари кўринадиган яхши манбадир. Тана ҳаракатини назорат қилиш унчалик қийин бўлмаса-да, кўпчилик бунга эътибор бермайдилар, яъни зарурати йўқ деб ҳисоблайдилар. Биз одамларнинг юзларига қараш билан ҳаддан ташқари бандмиз ва уларнинг сўзларига сўроқ соламиз.
Ёлғонни аниқлаш осон эмас. Муаммо ахборотнинг мўллигида. Ахборот манбалари ҳам ҳаддан ташқари кўп. Булар: сўзлар, тўхтамлар, овоз жаранги (садоси), юз ифодаси, бош ҳаракати, имо-ишоралар, гавда ҳолати, нафас олиш, тер босиш, юздаги қизиллик ёки рангпарлик ва ҳ.к. Ана шу манбаларнинг ҳаммаси ахборотни галма-гал ва биргаликда бериши мумки
Ёлғон гапираётган шахс бировлар кўпроқ диққат билан кузатадилар деб ҳисоблайдиган нарсаларнигина яширади ва сохталаштиради.
Ушбу қоидалардан ёлғончилар айниқса сўзларни кўпроқ танлашлари ҳақидаги хулоса келиб чиқади. Бунинг сабаблари бир қанча:
инсоннинг айнан сўзда (вербал) ифодаланган ахборотни идрок этишга ички мойиллиги;
нутқни олдиндан тайёрлаб қўйиш мумкинлиги;
қайтма алоқа мавжудлиги (гапираётган одам баён этишнинг мувофиқ келувчи йўлини танлаб, ўзини эшитади);
сўзлар учун жавоб беришга тўғри келади, чунки уларни такрорлаш осон ва улардан батамом воз кечиш қийин.
Нутқни олдиндан тайёрлаб қўйиш мумкин, аммо кимнидир алдашга уринган инсон асосан бепарволиги (беғамлиги) туфайли нутқий хатоларга йўл қўяди. Кўпчилик эҳтиётсизликка йўл қўйиб айтган сўзлари билан ўзини фош қилади. Зигмунд Фрейд буни тилдаги янглишув сифатида таърифлаган. Янглишув, – деб ёзган эди у, – ўзига хос «айтишни истамаган, аммо ўзингни фош этиб қўядиган нарсани ифодалаш қуроли»га айланади. Агар сўзлаётган одам била туриб ёлғон гапираётган бўлса, маъюслик онгли бўлиши мумкин. У истамаган ҳолда гапириб қўйгач ўзининг тушкун ҳолатини тушуниши ҳам, бунга эътибор бермаслиги ҳам мумкин. Янглишиб айтилган гаплар бўйича ёлғонни аниқлашда эҳтиёт бўлиш зарур, деб ҳисоблайди П. Экман, чунки ана шу янглишувларнинг ҳаммаси ҳам ёлғондан далолат беравермайди. Янглишув ёлғонни фош қилаётгани ёки қилмаётганини одатда контекстдан келиб чиқиб аниқлаш мумкин. Шу ўринда бошқа бир кенг тарқалган хатонинг олдини олиш ва янглишиб гапирмайдиган ҳар бир кишини ҳақиқатгўй деб ҳисобламаслик ҳам зарур. Кўплар ёлғон гапираётганларида янглишувга йўл қўймайдилар. Ҳозирча қандайдир ёлғоннинг янглишув билан фош бўлиши, қайсиларидир эса бундай бўлмаслигини изоҳловчи ҳеч бир тадқиқот амалга оширилмаган (ҳаттоки тахминлар ҳам билдирилмаган).
Ёлғон психологиясига оид айрим тадқиқотларга кўра, баъзилар ёлғон гапираётганларида дангал жавоб бермайдилар, гапни айлантирадилар ёки керагидан ортиқ маълумот берадилар. Бошқа тадқиқотларнинг кўрсатишича, бунинг акси ҳам бўлади: аксарият одамлар саволга жавоб беришдан бўйин товлаш ва аниқ жавоб беришдан қочиш учун ҳаддан ташқари айёрдирлар. Бундай ёлғончиларни сезмаслик ҳам мумкин. Айнан шу жойда гаплари жавобдан қочиш ёки гапни бутунлай айлантириш бўлган ҳақиқатгўй инсонни нотўғри баҳолаш хавфи (индивидуал хусусиятлар хатоси) мавжуддир. Баъзилар доимо ана шундай сўзлайдилар. Бундайларнинг сўзлаш услуби шунақа. Аммо бу ёлғончилик аломати эмас, балки уларнинг оддий гапириш услубидир. Масаланинг мураккаблиги шундаки, кўпинча бировнинг алдаётганини аниқ кўрсатиб турган ҳар қандай кўринишлар бошқа одамлар учун кундалик хулқининг таркибий қисмигина бўлиши мумкин.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish