34-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
35-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
36-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Мавзу 44: Ёлғон назарияси, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шакллари
Жиноячилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, очиш ва суриштирув, профилактик суҳбат чоғида кўплаб турли хил характер ва хулқли инсонлар билан тўқнашиш ва ишлаш профилактика инспекторлари фаолиятининг алоҳида хусусиятидир. Бунда нафақат шахс психологиясининг аҳамияти, балким шахснинг алоҳида психологик томонлари ва хусусан, ёлғон ва ёлғон кўрсатмаларни психологик механизм ҳақида ходимнинг тор тушунчаси муҳим амалий аҳамиятга эга.
Ёлғон - нотўғри гап, алдов, нохақ. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларида гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчилар томонидан бериладиган ёлғон ахборот туфайли турли қийинчиликлар юзага келади. Ёлғон, алдов қарама-қарши манфаатлар, ахлоқий ва ижтимоий нормалар тўқнашган пайтда юзага келади. Ёлғон – адоватлардан биридир, бу билан профилактика инспекторилари хизмат вазифаларини бажариш давомида жуда кўп ҳолатларда тўқнашишларига тўғри келади.
Ёлғончилик муаммоларини ўрганувчи психологлар, ҳақиқатни айтишдан кўра ёлғон гапириш қийинлигини таъкидлайдилар. Ёлғон доимо шахснинг ўзини тутишидаги озгина ўзгариши орқали намоён бўлади. Уни аниқлаш эса – бу санъатдир, уни алоҳида билимларни эгаллаш, уни моҳирона қўллаш, ва албатта, катта ҳаётий тажриба орқали ўзлаштирилади. Профилактика инспектори фаолиятларида муваффақиятга эришишларда психологик ташҳис орқали шахснинг ўзини носамимий тутиши ва унинг ёлғонини аниқлашни билишлари муҳим омил ҳисобланади.
Алдаш – ҳақиқий факт ўрнига ёлғончи таассавуридаги холатни қўйиш ва ҳақиқатни алдоқчига маъқул бўлган уйдурма билан алмаштиришдир. Ёлғон занжирсимон характерга эга: бир ёлғон иккинчисини туғдиради ва у билан боғланган бир қатор фактларни мутаносиблаштиришни талаб этади.
Алдашга уринадиган одамлар ўз хулқини, жумладан овозининг садосини назорат қилишга ҳаракат қиладилар, аммо шу пайтда буни қай даражада уддалаганликларини аниқ била олмайдилар, чунки ўз овозининг садосини тўлиқ назорат қилиш анча қийин иш. Ҳаяжон, жумладан фош бўлишдан қўрқиш туфайли келиб чиқадиган ҳаяжонга энг кўп даражада хос бўлган ҳамда ёлғон ахборот бериш вақтида овоз ва нутқда кўринадиган қуйидаги белгилар фарқланади:
овозда титроқ пайдо бўлиши;
вақти-вақти билан овозни тозалаш; йўталиб қўйиш;
оғиз қуриши ҳамда ютиниш ва лабларни ялаш эҳтиёжи туфайли гап ўртасида жумлалар узилиши;
нутқ оҳанги (интонация)даги ихтиёрсиз ўзгаришлар;
нутқ суръатидаги ўзгариш (масалан, жумлаларни ўйлаб кўриш зарурлиги туфайли унинг пасайиши);
овоз тембрининг ўзгариши.
Овозда ҳиссиётлар кўринишининг энг кўп ўрганилган белгиси оҳанг кучайишидир. Ранжиган одамларда овоз пардаси кўтарилиб боради. Улар ғазабланган ёки қўрққан ҳолларда буни янада кўпроқ кўриш мумкин. Ғам-андуҳ ёки қайғу-ҳасрат вақтида овоз пардасининг пасайишидан далолат берадиган тадқиқотлар мавжуд. Ва ниҳоят, ҳаяжон, хафагарчилик, нафрат ва жирканиш вақтида овоз пардасининг баландлиги ўзгариш-ўзгармаслиги номаълум. Овоз пардасининг кўтарилиши ёлғондан далолат берадиган ишончли белги эмас; у қўрқув ёки ғазаб ва, эҳтимол, ҳаяжон белгисидир. Аммо овоз ва ундаги ўзгаришларга қараб алдашдан роҳатланиш бор ёки йўқлигини аниқлаш мумкин ёки мумкин эмаслиги номаълум.
Овоздаги ҳиссий ўзгаришларни яшириш осон эмас. Агар асосан ёлғон гапириш пайтидаги ҳиссиётлар ҳақида гапириладиган бўлса, ахборотнинг ошкор бўлиш эҳтимоллиги анча катта. Агар ёлғон гапиришдан мақсад қўрқув ёки ғазабни яшириш бўлса, овоз баландроқ пардада ва қаттиқроқ чиқади, нутқ эса, эҳтимол, тезлашади.
Шунингдек, беихтиёр реакциялар ҳам мавжуд бўлиб, бундай реакцияларни назорат қилиш жуда қийин (зеро, уларни турли усуллар билан яширишга уринишади) бироқ маълумот олишда анча аҳамиятли ҳисобланади. Баъзи реакциялар «ёлғон детектори» каби ташҳис аппаратларида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |