11.5. ЎҚУВ АTЛАСЛАРИ
Картографик асарлар ичида ўқув атласлари алоҳида ўрин эгаллайди. Ўқув атласлари икки хил бўлади: ўрта мактабларда география фанини ўқитиш учун мўлжалланган атласлар ва ўқув-ўлкашунослик атласлари.
4-синфлар учун «Tабиатшунослик» фанига мўлжалланган атлас 2004-йилда чоп этилган. Унда география тўғрисида дастлабки маълумотлар тасвирланган бўлиб, шартли белги, план, карта, атлас тўғрисида тушунчалар берилган.
2002-йилда 5-синфлар учун географик атлас чоп этилиб, унда географиянинг асоси бўлган умумгеографик манбалар махсус белги-моделлар ёрдамида тасвирланган. Атласда план олишни бажариш, меридиан ва паралеллар, уларнинг глобусда тасвирланиши, географик глобус билан географик картанинг фарқлари ҳақида қисқача маълумот берилган. Ўқувчилар глобус билан яримшарлар картаси орасидаги ўхшашлик ва фарқларни атласдан билиб олишлари мумкин.
2004-йилда чоп этилган 6-синф географик атласида материклар ва океанлар тасвирланган, ушбу атлас асосан материклар ва океанларнинг табиий географиясини ўрганишга мўлжалланган. 6-синф атласи Ер шарини бир бутун шаклда ва материк ҳамда океанларга бўлиб ўрганиш мумкинлиги ҳамда уларнинг релъефи, геологияси, тупроқлари, ўсимликлари, иқлими, ҳайвонот дунёси ва аҳолиси тўғрисида кўргазмали шаклда маълумот беради. 2005-йилда 7-синфлар учун Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг табиий географиясини ўрганишга бағишланган атлас яратилган. Бу атласда географик карталар билан бирга топографик карта, унинг элементлари ва шартли белгилари берилган. Ўқувчилар бу атласга қараб амалий машғулотлар бажаришлари мумкин. Атласда Ўрта Осиё табиий географиясига тегишли табиий-географик карталар ҳамда Ўзбекистон ҳудудининг табиий географик карталари: геологик, тектоник, геоморфологик, иқлим, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва табиатни муҳофаза қилиш карталари берилиб, унда қазилма бойликлари ҳам ўз ифодасини топган. Бу атласда биринчи марота-ба мамлакатимизнинг табиий-географик раёнлари алоҳида тасвирланган.
8-синфлар учун 2003-йилда чоп этилган «Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий географик атласи»да 40 га яқин карта берилган. Атласда саноат ва қишлоқ хўжалигига тегишли оргинал карталар Инавжуд. Умумиқтисодий картасининг йўқлиги унинг асосий камчилигидир. Атласда мамлакатимизнинг иқтисодий-географик раёнлари карталари ҳам ўз ифодасини топган.
2004-йилда нашр қилинган, 9-синфлар учун мўлжалланган Дунёнинг иқтсодий ва ижтимоий географик атласи жаҳон иқтисодий географиясини ўрганишда асосий қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |