Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 0,55 Mb.
bet128/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

ГЕРМАНИЯ
Германия соғлиқни сақлаш тизими учун умум мажбурий тиббий суғурта (МТС) дастури давлат томонидан бошқариладиган хусусий соғлиқни сақлашнинг модели хос.
Бу давлатда тиббий суғурта тизимининг энг ривожланган турларидан бири ташкил этилган. У биринчи марта Европада 1883 йил О.Бисмарк томонидан таклиф этилган бўлиб, ҳозирги кунда аҳолининг 90%ини қамраб олган. Бу тизим ҳамма суғурта қилинган шахсларни шу жумладан, шулардан: ёлланма меҳнат ишчилари ва уларнинг боқимондаларини, кичик тадбиркорларни, талаба, нафақахурларни тиббий ёрдам билан таьминлайди. Фақат аҳолининг юқори ижтимоий табақасига кирувчи 10%гина фуқаролар хусусий суғурта билан қамраб олинган, МТС тизимига киритилганларнинг 3%га яқини хусусий суғуртага эга, улар госпитализация қилинганда яхши шароитга, ёки касалланганда пуллик компенсацияга эга бўлади.
Тиббий суғуртани амалга ошириш давлатни тиббий муассасаларга молиявий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди. Соғлиқни сақлаш тизими ҳақидаги қонунга мувофиқ шифоналарнинг инвестиция харажатларини давлат ўз зиммасига олиши ҳақида иқтисодий кафолат беради.
Германия соғлиқни сақлашининг эски анъаналарига эга. У ижтимоий ва суғурта ва ижтимоий таъминот - нафақа, бахтсиз ходиса, ишсизлик буйича суғурта ва ижтимоий ёрдам суғуртасини ўз ичига қамраб олган бўлиб, мураккаб ва чалкаш тузилишга эга. Унда бир-бирига боғлиқлик ва такрорланишлар учрайди. Бу тизим дунёда тан олинган ва катта эътиборни тортган.
Германияда суғуртани бошқариладиган тизимига 3 та суғурта жамғарма фонди киради: касбий, худудий ва миллий шифохона кассалари.
Худудий бошқарма (ер бошқармаси) федерал хукумат билан биргаликда шифохоналар кассаларига взнослар миқдорини белгилаб беради, бу ўз навбатида сарфланаётган маблағ назоратини кучайтиради. Ягона молиялаштириш сиёсатини олиб боришда регионал ва федерал шифохона кассалари уюшмалари ташкил этилиб, тиббий ёрдамнинг умуммиллий стандартлари белгиланади. Аҳоли саломатлигини бошқариладиган суғурта тизими билан бир қаторда хусусий суғурта компаниялар ривожланмоқда.
Мамлакатда 1000дан ортиқ мустақил суғурта компаниялари иш олиб бормоқда, улардан 45% давлат ва 55% - хусусий компаниялар. Бу компанияларнинг кўпчилиги касбий тамойилга асосланган бўлиб: фермерларда ўзининг қишлоқ хўжалик суғуртаси, денгизчиларда - ўзлариники, шахтёрларнинг ўз суғурта компаниясига эга. Суғурта жамғармаларига взнослар мажбурий бўлиб, иш ҳақининг 6,5 % (ишчилар тўлайди) ва иш ҳақи фондининг 6,5%ини (тадбиркорлар тўлайди) ташкил қилади. Ҳамма взносларнинг 80%га яқинини давлат амалга оширади. Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда унинг хиссаси охирги ун йилликларда барқарор бўлиб қолмоқда. Суғурта взносларини нафақахўрлар ҳам тўлайди, талабалар ҳам махсус талабалик суғурта взносларини тўлайди, ишсизларга эса взносларни меҳнат ва ижтимоий таъминот федерал вазирлиги тулайди. Уларнинг взнос миқдори олдинги иш ҳақига қараб белгиланади ва ишсизликлар буйича нафақалар белгиланади. Мажбурий суғурта тизимига вақтинча ишлаётган, даромади конуний белгиланган даражадан юқори бўлган шахслар кирмайди. Германия соғлиқни сақлаш тизимида 2 тоифа профессионал шифокорлар мавжуд. Биринчи тоифадаги шахслар (“хайльпрактикер” - Heilpraktiker, практикантлар) амалиёт билан шуғулланиш тақиқланган, лекин тиббий ёрдам кўрсатиш рухсат этилган. Иккинчи тоифага малакали хизмат кўрсатувчи амалиёт шифокорлари киради. “Мустақил ёрдам кўрсатиш” (курирфрайхайт - Kurierfreiheit) ва у ҳозирги вақтда “амалий саломатлик” касби Германияда кенг тарқалган.
Анъанавий тиббиётда амбулатор ёрдамни умумий амалиёт шифокорлари кўрсатади. (иккинчи тоифа шифокорлари). Шифокорни мижознинг ўзи танлайди ва унга суғурта сертификатини беради. Шифокорга кварталда бир марта гонарар берилади, шифокорни шу муддат тугугандан кейин алмаштириш мумкин.
Умумий амалиёт ва оилвий шифокорлар мухторияти тармоқни бошқаришни қийинлаштиради, баъзи ҳолатларда кераксиз такрорланишлар юзага келади. Шунга қарамасдан, бундай мухторият сақланган. Бундай муносабат анъанавий имтиёзни сақлаб, шифокорлар билан келишувга эришиш кераклигини билдиради. Қачонки хўжайин ва ишчи, рахбар ва ижрочи бирлашса, ижодий сабаб, иш мажбурияти, ижтимоий рағбат тушунчаси тўлдирилади. Тиббий-маъмурий ташкилотлар ҳаракатига қарамай, умумий амалиёт шифокорлари тиббиёт марказларида ишлашдан кўра, ўзларининг шахсий қабулхоналарида ишлашни ёқтирадилар.
Мамлакатда шифокорлар кооперациясига қизиқиш ошмоқда. Биргаликда қиммат жихозлар олишга, ҳамширалар ёнлашга ёрдам берадиган гуруҳий амалиётнинг улуши ошмоқда. Кичик корхоналар - гуруҳий амалиётда битта ёки хар хил мутахассислардан ташкил топган 5-7 шифокор ва 10-20 ходим ишлайди. 70 йиллар охирида Германияда гуруҳий амалиётда 20% шифокор ишлаган бўлса, 90 йиллар охирига келиб улар 65%ни ташкил қилди. Мамлакатда шифохона кимга бўйсунишига қараб, жамоат (ижтимоий), даромадсиз ва хусусийга бўлинади. Даромадсиз шифохоналар черков ва қизил хочга қарашли. Хусусий шифохоналар тижорат корхоналар каби ишлайди. Бу кичик клиникалар - мамлакатда уларнинг сони 900га яқин.
Германиянинг бирлашиши натижасидаги ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар туфайли ижтимоий таьминот ҳаражатлари камайтирилди. 70 йилларда даволаш учун ажратилган харажатлар маълум қисми қисқартирилди; “қувватлантирувчи” дорилар мажбурий суғурта руйхатидан олиб ташланди. Германияда саломатликнинг федерал вазирлиги соғлиқни сақлашнинг юқори ташкилоти ҳисобланади, у соғлиқни сақлашнинг ҳамма масалалари; ҳаво тозалиги, шовқинга қарши кураш, гигиена, ичимлик ва оқава сув сифати, ионли нурланишдан ҳимоя, зарарли дорилардан истеъмолчиларни ҳимоялаш, озиқ-овқат маҳсулотлари буйича жавобгар.
Охирги йилларда Германия соғлиқни сақлаш тизимида катта ўзгаришлар юз бермоқда. 1993 йил кучга кирган шифохона суғурта структурасини яхшилаш ва таьминлаш буйича қонун (“Соғлиқни сақлаш тизими ҳақида қонун”) шифохона суғуртасини маблағ ва аъзолик взнослар миқдори барқарорлигига кафолат беради. Бу мақсадга қуйидаги чоралар киради;

  • ўз ўзини қоплаш тамойилларидан воз кечиш;

  • амбулатор ва стационар хизматларни бирлаштириш;

  • врач сифатида амалиётга қуйиладиган шахслар сонини чеклаш;

  • беморларга тавсия этиладиган дорилар руйхати;

  • дорилар нархини ошириш ва пасайтиришга мораторий;

  • суғурта қилинганларга қўшимча тўловлар тизимини кенгайтириш.


ФРАНЦИЯ
Франция учун соғлиқни сақлашнинг умумий тиббий суғурта дастурининг давлат томонидан бошқариладиган хусусий модели хос.
Францияда соғлиқни сақлашнинг юқори ташкилоти соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таьминот вазирлиги бўлиб, унга ижтимоий ишлар ва реабилитация бўйича Давлат котиби ёрдам беради.
Ижтимоий суғурта Францияда 1946 йилда ташкил этилган, шу тарзда аҳолининг кенг қатлами тиббий ёрдам билан таьминланган. Ёлланма ишчилар ва унга тенглаштирилган гуруҳ ишчилари, касал бўлган ҳолатда, ижтимоий суғурта, суғурта қилинганлар ва иш берувчилар томонидан молиялаштириади. Бунда хукуматнинг иштироки ҳам кўзда тутилган. Ижтимоий суғурта воситалари суғурта тизимларидан касаллик буйича марказлашган миллий суғурта жамғармасига тушади.
Францияда бир нечта суғурта тизими мавжуд. Уларнинг ичида энг каттаси умумий ижтимоий суғурта тизими ҳисобланади, у савдо ва саноат соҳасида ёлланиб ишлаётганларни, давлат ишчиларини, талабалар, уруш ногиронлари, уруш туфайли етим ва беваларни, шифокорларни ўз ичига қамраб олади. Бу тизим мамлакат аҳолисининг 67%ини қамраб олган. Умумий ижтимоий суғурта тизимига, қишлоқ хўжалик секторида (18% аҳоли) ёлланиб ишлаётганлар ишчилар тизими ва махсус тизимларда (5% аҳоли) ишловчилар қўшилади. Махсус тизимларнинг энг катталарига Франция миллий темир йўл жамоаси, кончилар тизими, савдо флоти, ҳарбий кадрлар тизими ва.б. киради.
Францияда суғурта компанияларидан ташқари, кўплаб ўзаро ёрдам жамиятлари иш олиб боради. Бу ташкилотлар суғуртанинг мажбурий ва қўшимча турларини амалга оширади. Ҳар бир ўзаро ёрдам жамоаси ўз аъзоларини маълум комплекс хизматлар билан таьминлайди. Масалан, миллий соғлиқни сақлаш тизими хизматчиларнинг ўзаро ёрдам жамоаси хусусий руҳий клиникалар тармоғига эга. Баъзи жамоалар қарияларни парвариш қилиш буйича ёрдам кўрсатиши мумкин. Ҳамма жамоаларнинг фаолияти миллий уюшма томонидан назорат қилинади.
Франция тараққий этган хусусий суғурта компаниялар тармоғига эга, улар саломатлик ва ҳаётни тўла қонли суғурталашда ихтисослашган, ногиронлик ва ҳалокатларда қўшимча суғурта амалга оширади.
Ижтимоий суғуртанинг умумий тизимидан нафақа олиш учун ишчи охирги ой ичида 200 иш соатидан кам бўлмаган стажига эга бўлиши керак. Давлат умумий тизимни молиялаштиришда иштирок этмайди, у фақат йиғинларнинг 2%ини тўлайди. Бошқа тизимда унинг иштироки нисбатан юқори. Махсус суғурта тизими умумий суғурта тизимига нисбатан суғурта қилинган шахсларга катта имтиёзлар беради (фақат узоқ иш стажига эга бўлганларига). Қишлоқ хўжалиги секторидаги ёлланма ишчиларни бирлаштирувчи тизимда учун тиббий ёрдамга ҳаражатларда суғурта қилинганларнинг иштирок улуши умумий ижтимоий суғурта тизим белгилаган миқдорга яқин.
Суғурта қилинганларнинг тиббий ёрдам ҳаражатлари қуйидаги миқдорда белгиланган; дорихона, лаборатор таҳлили, дориларга ҳаражатлар - 30%; алмаштириб бўлмайдиган препаратларга - 10% (махсус руйхат буйича); шифокорларга тўланадиган пуллар - 25%; госпитализацияга - 20% (суғурта белгилаган тариф доирасида).
Баъзи ҳолатларда суғурта қилинганлар тиббий ёрдам ҳаражатларида иштирок этмайди. Бу муайян касалликларга таалуқли; мохов, ҳавфли ўсма, полиомиелит, болаларда диабет, руҳий касалликлар ва.б. жами 20 та касаллик бўйича. Бу касалликлар узоқ вақт ва қиммат даволаш курсини талаб қилади. Бундан ташқари суғурта қилинганларнинг шифохонага ётган куни, 30 кундан ошса, ўзига тиббий ёрдам учун харажат қилмайди. Ногиронлар ва транспорт воситасидан жароҳатланган жабрланган шахсларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилади.
Шифокорга мурожат қилганда, шифохонага ётганда ёки бошқа тиббий ёрдам олганда хизматлар учун ҳаражатлар ҳаммасини бемор ўзи тўлайди, сўнгра суғурта ташкилоти суғурталанган шахсга ортиқча қилган харажатларни қайтаради. Аммо тўловни кутиш вақти,баъзида суғурта кассасида пул йўқлиги сабабли чўзилади. Шу вақт ичида хизмат эҳтиёжларининг нархи ошади. Натижада мижознинг олган пуллари даволанишга сарфланган пулдан кам бўлиб қолаяпти. Даволаниш учун катта миқдордаги пул тўлаш мажбурлиги, унинг тез қимматлашиши Франция аҳолисини хусусий суғурта компанияларига мурожат қилишга мажбур қилади. Ҳозирги вақтда суғуртанинг бундай турига 60% аҳоли мурожаат қилмоқда.
Франция аҳолисига тиббий ёрдам 2 босқичда кўрсатилади: шифохонадан ташқаридаги ёрдам ва шифохонадаги ёрдам.
Аҳолига шифохонадан ташқаридаги хизмат кўрсатишда асосий рол, ижтимоий суғурта ташкилоти билан битим тузган мустақил амалиёт шифокорига тегишли. Охирги вақтларда шифокорлар кўпроқ гуруҳий амалиёт билан шуғулланишмоқда. Бу гуруҳларга ҳам бир хил ҳам ҳар хил йўналишдаги мутахассислар киради. Бундан ташқари аҳолига шифохонадан ташқари ёрдамни умумий типдаги жамоат больницалари ва кўп тармоқли саломатлик марказлари қошидаги поликлиника бўлимлари (хоналарида) кўрсатилади. Шифохонадан ташқариги ихтисослашган тиббий ёрдамни ижтимоий суғурта ташкилотлари билан шартнома эга давлат диспансерлари кўрсатади (силга қарши, таносил, руҳий-неврологик, онкологик).
Францияда шифохона ёрдами давлат ва хусусий шифохоналар томонидан амалга оширилади. Давлат шифохоналари 3та тоифага бўлинади; маҳаллий ёки қишлоқ шифохоналари 40 ўринли, 100 ўринга мўлжалланган кенг тиббий хизмат диапазонига эга умумий шифохоналар ёки ўқув, илмий тадқиқот базага эга клиник шифохоналар. Париждаги катта университет госпитали 1300 ўринга, энг катта марказий госпитал эса 2830 ўринга мўлжалланган.
Давлат секторлари шифохоналар, ходимлар, маблағ етишмайди.
Хусусий шифохоналар ва давлат даволаш муассасаларининг фаолияти давлат миқёсида мувофиқлаштирилади, хусусий шифохоналарнинг қурилиши режа асосида амалга оширилади. Лекин бу муассасаларнинг қурилиши ҳар қайси режадан чиқиб кетмоқда. Жамоа секторига нисбатан хусусий шифохоналардаги ўринлар қисқа муддат госпитализация қилишга мўлжалланган. Улар жарроҳлик операциялари ва хомиладорларга ёрдамни пуллик тўлов орқали амалга оширади. Шу билан бирга қиммат дори-дармон ва жиҳозлар талаб қиладиган касаллик билан касалланган беморлар давлат шифохонларида даволанишга туғри келияпти. Хусусий шифохоналардаги ўринлар барча ўринлар фондининг 30% ташкил қилади.
Давлат касалхоналари аҳолини ҳамма турдаги стационар ёрдам билан таьминлаш керак, шифокорларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, тиббиёт ва фармакология соҳасида илмий тадқиқотларда иштирок этиши керак. Аҳолига касалхона ёрдамини кўрсатиш бўйича участкалар ва туманлар, чегаралар, бўлинган давлатнинг санитар картаси қонуний тасдиқланган. Санитар карта ҳамма туманларни соғлиқни сақлаш хизмати билан бир текис таьминлаш мақсадида янги қурилишни режалаштириш ва эски шифохоналарни кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Хусусий клиникалар туман эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кенгайтирилиши керак.
Шошилинч тез ёрдам кўрсатиш масаласини ҳал қилишда баъзи қийинчиликлар юзага келди. Бу ишнинг асосий қисми шифокор-интерналарга юклатилди. Давлатда анестезиолог, психиатр, акушер-гинеколог каби шифокорларининг етишмаслиги сезилмоқда. Ўрта тиббиёт ходими етишмаслиги энг катта муаммо бўлиб қолмоқда. Бунинг сабаблари ҳар хил; бу касбнинг нуфузининг пастлиги, иш шароитининг оғирлиги, иш ҳақининг камлигидадир. Оқибатда кўпчилик ҳамширалар шифохонада 5 йилга етмай ишлаб, ишни ташлаб кетади. Ўрта тиббиёт ходимлари етишмаслиги сабабли баъзи янги шифохоналар ва бўлимлар ишлай олмайди.
Ҳозирги вақтда шифокорларни ўқитиш билан университетларнинг 33та тиббиёт факультетлари шуғулланади. Ўқув давомийлиги 7 йил; I-цикл 2 йил (фундаментал билимни ўқитиш), II цикл - 4 йил (1йил клиникагача тайёргарлик ва 3 йил шифохонада экстерна сифатида ишлаш даври), III цикл - ( 1 йил шифохонада интерна сифатида ишлаш). Кейин ёш шифокор танлов касби бўйича ихтисослик курсини ўтиш мумкин.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish